Кўп квартирали уйларни бошқариш тўҒрисида


-модда. Бошқарувчи ташкилотнинг ёки бошқарувчининг ҳисоботи



Download 55,88 Kb.
bet14/27
Sana07.03.2022
Hajmi55,88 Kb.
#486087
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   27
Bog'liq
XUJMSH

29-модда. Бошқарувчи ташкилотнинг ёки бошқарувчининг ҳисоботи
Агар кўп квартирали уйни бошқариш шартномасида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи олдинги йил учун шартноманинг бажарилганлиги тўғрисида ҳар йили умумий йиғилишда ҳисобот бериши шарт.
Бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи жойларнинг мулкдорларига ўз молия-хўжалик фаолиятининг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги, умумий мол-мулкни сақлаш ва таъмирлаш бўйича кўрсатилаётган хизматлар ҳамда бажарилаётган ишлар ҳақидаги, хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш тартиби ҳамда шартлари тўғрисидаги, уларнинг қиймати ҳақидаги ахборотдан эркин фойдаланишни таъминлаши шарт.
8-боб. Кўп квартирали уйни ширкат томонидан бошқариш
30-модда. Ширкат
Ширкат жойлар мулкдорларининг ташаббусига кўра ташкил этилади ва ўз уставига мувофиқ ўзини ўзи бошқариш асосида фаолият кўрсатади.
Ширкат юридик шахсдир ва у ўз мулкида ўзининг мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкка эга бўлади, ўз номидан мулкий ҳамда шахсий номулкий ҳуқуқларни олишга ва уларни амалга оширишга, мажбуриятларни бажаришга, судда даъвогар ва жавобгар бўлишга ҳақли.
Ширкат белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юридик шахс ҳуқуқига эга бўлади. Ширкат, агар унинг уставида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, унинг фаолияти муддати чекланмаган ҳолда ташкил этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 10 февралдаги ПҚ-3-сонли қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ширкат қонунчиликда белгиланган тартибда тақиқланмаган ҳар қандай фаолият билан шуғулланиши мумкин. Ширкат ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли барча мол-мулк билан жавоб беради ва ўз аъзоларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
(30-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сон қарори билан тасдиқланган Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати.
Ширкатнинг аъзолари кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорлари бўлган юридик ва жисмоний шахслардан иборатдир.
Жой бошқа шахсга ўтказилган тақдирда ширкат аъзоси бўлган унинг мулкдори янги мулкдорни ўзининг ширкат аъзоси эканлиги ҳамда ширкат уставида белгиланган, янги мулкдорга ўтадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга эканлиги тўғрисида хабардор қилиши шарт.
Ширкат ташкил этилган кўп квартирали уйдаги жойни сотиб олувчи шахслар ўзида жойга бўлган мулк ҳуқуқи юзага келган пайтдан эътиборан ширкат аъзосига айланади.
Ширкат аъзоси ширкатнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
Ширкат ўзининг уставида назарда тутилган ўз фаолияти мақсадларига мувофиқ фуқаролик ҳуқуқий лаёқатига эга.
Ширкат жойлашган ер унинг давлат рўйхатидан ўтказилган жойи этиб белгиланади. Ширкат почта манзилига эга бўлади ва у почта манзили ўзгарган тақдирда ваколатли давлат органларини хабардор қилиши шарт.

Download 55,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish