Маъмурий-ҳуқуқий тамойили ходимларни эгаллаб турган лавозимига қараб фарқлашни назарда тутади: завод директори, цех бошлиғи, бош режачи, бош бухгалтер ва ҳ.к.
Функционал тамойили бошқарув ходимларини касблар (мутахассисликлар) буйича гуруҳларга бўлишни назарда тутади.
Афтидан, бозор иқтисодиёти шароитида корхона персонали дейилганда фақат ёлланиб ишлаётганларнигина жамини эмас, балки самарали хўжалик фаолиятини таъминловчи мулкдорларни ҳам тушунмоқ лозим.
Замонавий корхонанинг тузилиши қуйидагичадир:
Корхона ходимлари.
Бошқарувчилар (менежерлар).
Акциядорлар.
Директорлар кенгаши. У фирманинг фаолияти учун ва фирма стратегияси даражасида бошқарувга оид қарорлар қабул қилиниши учун тўлиқ жавобгар бўлади(15-20 киши).
Фирманинг фаолият кўрсатишидан манфаатдор бўлган гуруҳлар ёки томонлар.
Халқаро Меҳнат Ташкилотининг (ХМТ) Маъмурий кенгаши қабул қилган таърифга мувофиқ «тажрибали мутахассислар» (professional wozkezs) категориясига қуйидагилар киради:
- юқори даражадаги маълумот ёки касб тайёргарлигига эга бўлган ёхуд илмий, техник ва маъмурий соҳаларда эътироф қилинган эквивалент тажрибага эга бўлган кишилар;
- ёлланиш асосида юқори даражада ақлий фаолият кўрсатишни, ташаббус кўрсатишни, масъулият талаб қиладиган вазифаларни бажарадиган кишилар.
Бу таъриф корхона ёки ташкилотнинг бир қисмини бошқарадиган ва у ерда персонал бўлиб ишлайдиган кишиларга ҳам тааллуқлидир. «Мерседес-Бенц» ва «Фольксваген» корпорацияларида мутахассислар сони кейинги вақтларда 20-25% камайтирилган.
Бу маълумотлар, сиртдан қараганда, ҳамма жойда мутахассислар сони ортиб бориши тенденциясига зид келади; ҳақиқатда эса бу маълумот саноати ривожланган мамлакатларга ва ўрта бўғин ходимларига тааллуқлидир.
Рўй бераётган ўзгаришларнинг йўналиши режалаштириш, бошқариш ва назорат қилиш вазифаларини бевосита маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг ўзларига топширишга қаратилган.
«Рақобат курашининг ортиши билан яқин вақтларда бирорта ҳам корхона 10-15% дан ортиқ ўрта бўғин мутахассисларини сақлаб туролмайди. Бу мутахассислар анча катта иш ҳақи олади ва ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этмайди», - дейилади ёлланма меҳнат кишилари, техник ходимлар ва мутахассислар Халқаро Федерацияси маърузасида. Бундан шундай ҳулоса келиб чиқадики, яқин вақтлар ичида бевосита ишлаб чиқарувчилар ва юқори даража бошқарувчилари умуман ўрта бўғин мутахассисларисиз кун кечиришлари мумкин.Бундай шароитда мазкур категориядаги мутахассислар фақат билим ва тажрибаларидан ажралиб қолмасдан, шу билан бирга фирманинг рақобатбардошлиги билан унда ҳамкорлик қилиш руҳини сақлаб қолиш зарурлиги ўртасида сезиларли ихтилоф келиб чиқади.
Мутахассислар билан корхоналар ўртасидаги ажралишга барҳам бериш учун шартлашиб олиш зарур, токи у мутахассислар жавобгарлигини ва корхонанинг вазифаларини аниқ белгилаб қўйиши лозим.
Давлат хизматчилари билан хусусий сектор ходимлари ўртасидаги муҳим фарқ мазкур фаолият соҳаларидаги вазифаларни бажариш характеридадир. Давлат хизматчилари томонидан бажариладиган вазифалар улардан холисликни, тадбиркорликни, вазминликни, талабчанлик ва сезгирликни талаб қилади. Акс ҳолда фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари хавф остида қолади. Буларнинг ҳаммаси шунга олиб келадики, давлат хизматчиси давлат билан узвий равишда боғланган бўлади. Ана шунга мувофиқ мазкур ходимларни танлаш тизими, уларнинг давлат иш берувчисига нисбатан мажбуриятлари, улар фойдаланадиган ҳуқуқлар келиб чиқади.
Давлат хизматчилари билан хусусий сектор ходимлари ўртасидаги асосий фарқ худди шундан иборатки, давлат хизматчиларининг фаолияти устав ва белгиланган тартиб доирасида кечади, хусусий сектор ходимлари ўзига иш берувчилар билан фақат шартнома муносабатларида бўладилар.
8-Чизма. Бошкарув объектлари ва субъектлари.
И/ч корхона
Компания
Фирма
Ташкилот
Шифонона
Тресс
Матбуот
Спорт кумитаси
1. Корхона ва ташкилотда рахбарлик девони.
4. Булим бошликлари.
5. Ишчилар.
3. Кохона рахбарларининг буйсуувчилари.
2. Корхона рахбарлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |