Коррупция кариши кураш-фукаролик жамиятининг ривожлантиришнинг устувор шарти. Мундарижа



Download 126 Kb.
bet1/4
Sana26.02.2022
Hajmi126 Kb.
#472659
  1   2   3   4
Bog'liq
КОРРУПЦИЯ КАРИШИ КУРАШ-ФУКАРОЛИК ЖАМИЯТИНИНГ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР ШАРТИ.


КОРРУПЦИЯ КАРИШИ КУРАШ-ФУКАРОЛИК ЖАМИЯТИНИНГ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР ШАРТИ.
МУНДАРИЖА


    1. Коррупция тушунчаси ва юридик табиати

    2. Коррупция сабаблари ва унинг олдини олиш масалалари

    3. БМТ доирасида коррупцияга қарши курашнинг универсал халқаро ҳуқуқий асослари

    4. Коррупцияга қарши курашишнинг минтақавий халқаро ҳуқуқий асослари

Коррупция мавзусининг долзарб эканлигига ҳеч ким шубха билдирмайди. Бу ҳақда барча доираларда: оммавий ахборот воситаларида, анжуманларда, мажлисларда ва ўзаросуҳбатларда ҳам алоҳида урғу бериб гапирилмоқда. Коррупция масаласи нафақат халқаро ҳуқуқ фани доирасида, балки жиноят ҳуқуқи, криминология, сиёсатшунослик каби фанлар тизимида ҳам ўрганилиши унинг кўп қиррали, долзарб муаммо эканлигини кўрсатади.


23 йил давомида Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан жиноятчиликка қарши курашиш борасида улкан ишлар амалга оширилди. Мустақилликнинг дастлабки йилларида жиноятчиликнинг сони кескин кўпайган эди. Бу табиий ҳол, чунки муайян бир тузумдан янги давлатчилик шаклига ўтишда бундай салбий ҳолатлар кўпаяди. Бироқ, жиноятларнинг сонини камайтириш борасида амалга оширилган кескин чоралар натижасида ҳозирда жиноий қилмишларнинг камайишига эришилди.
Бундайжиноятлардан бири бу бевосита коррупция жиноятидир. Ушбу жиноятга қарши курашиш муаммоси нафақат муайян бир давлат балки давлатлараро ва халқаро ҳамжамият миқёсида ҳам улкан хавф туғдирмоқда. Сабаби, дунё мамлакатларининг аксарияти ҳозирги кунда бозор иқтисодиёти сиёсатини ёқлаб чиқишмоқда.
Давлат аппарати тизимида, мансабдорлик ваколатлари доирасида, унинг бошқарув тизимидаги йўналишларида мансаб суиистеъмолчиликлари, порахўрлик, хўжалик ва солиқ тизимидаги жиноятчиликлар, уларнинг уюшган жиноятчилик кўринишларининг ижтимоий хавфлилиги ўта хавфли кўринишларни вужудга келтириши мумкин. Айниқса,уларнинг уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма шаклларидаги кўринишлари давлат бошқарувини ўта аянчли аҳволга олиб келиши, уни бузилиши ва емирилиши каби оқибатларни келтириб чиқариши мумкинлиги билан янада хавфли бўлиши мумкин. Бундай жиноятчиликнинг коррупция даражасида содир этилиши энг хавфли тус олишдан далолат беради. «Коррупция, ... энг аввало уюшган жиноий тузилмаларга мададкор бўлиш ёки тўғридан-тўғри ёрдам бериш учун давлат хизматининг имкониятларидан фойдаланади», - деб таъкидлайди Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов1 .
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач бозор иқтисодиётига ўтиш борасида босқичма-босқич ислоҳотлар амалга оширилди. Энди эса фуқароларимизнинг қобилияти, билими ва тадбиркорлиги биринчи ўринга чиқа бошлади. Чунки авваллари ишбилармон фуқаро билан танбал ва дангаса бўлган фуқароларимиз тенг кўрилган бўлса, энди эса ишбилармон ва тадбиркор фуқароларимизга кенг имкониятлар очиб берилди.
Демак, бозор иқтисодиёти мамлакатимиз ривожи учун кенг имкониятлар яратиб берган бўлса, бундан фойдаланган баъзи бир нопок кимсалар ўзларига юклатилган ваколатларни суиистъемол қилган ҳолда коррупция жиноятини содир этмоқдалар. Бунга қарши мамлакатимиз раҳбари томонидан бир қанча ишлар амалга оширилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ташкилий тузилмасида коррупция жиноятига қарши курашувчи махсус бошқармаларнинг ташкил этилганлиги буни яққол исботлайди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати ташкилий тузилмаларида коррупция қарши курашиш бошқармаларининг шакллантирилганлиги шулар жумласидандир.
БМТ Бош ассамблеясининг 1990 йил Гаванада коррупция муаммоларига бағишлаб ўтказилган минтақалараро семинарида мансабдор шахсларнинг ахлоқ кодексида «коррупция бу мансабдор шахсларнинг шахсий ёки гуруҳ бўлиб манфатдор бўлишларидаги мансаб суиистеъмолчиликларидир, шунингдек давлат хизматчилари томонидан ўзлари эгаллаб турган хизмат мансаблари юзасидан ғайриқонуний манфаат кўришларидир », дейилади.
Коррупция муаммолари бўйича Европа Кенгаши гуруҳининг 1995 йил 22-24 февраль кунларида Страсбургда ўтказилган биринчи сессиясида «коррупция давлат ёки хусусий тизим мансабдор шахсларини уларнинг мансаб ваколатлари доирасида ўзларининг вазифаларини бузиб бажаришлари учун уларни пора эвазига оғдириб олишдир», деб таъриф берилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 2-моддасига биноан “Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар“1, дейилади. Асосий қонуннинг бундай талаблари давлат ҳокимяти, давлат хизмати ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларининг фаолият механизмларида ёки уларнинг соҳаларида мансабдор шахсларнинг масъулиятини оширади, давлат аппаратининг фуқаролар олдидаги мажбуриятларини белгилаб беради. Давлат аппарати тизимида мансаб суиисеъмолчилиги, порахўрлик, уюшган ёки коррупцион жиноятчиликнинг ижтимоий хавфлилиги айнан шу тизим бузилишига ёки зарарланишига сабаб бўлади. Давлатнинг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқия тизимига путур етказади. Коррупция жиноятчилигини мансабдор жиноятларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Мансабни суиистеъмол қилиш орқали мулкни талон–талож қилиш ёки порахўрлик жиноятлари коррупция жиноятчилигининг энг хавфли кўринишлари бўлиб ҳисобланади.
Коррупция жиноятига тўхталишдан аввал бу жиноят турига халқаро миқёсида берилган баҳо сифатида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг собиқ бош котиби Кофи Ананднинг фикрларини тақдим қилмоқчиман.“Коррупция – бу жамиятни халокатли оқибатга олиб келадиган қўрқинчли вабодир. У демократия ва қонун устуворлигини тубдан кемириб, инсон ҳуқуқларининг бузилишига олиб келади, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилади, шунингдек, яшаш шароитини оғирлаштириб, уюшган жиноятчилик, терроризм ҳамда инсон учун хавф туғдирадиган бошқа уюшмаларнинг ривожланиши ва тараққий этиши учун кенг имкониятлар яратиб беради.
Ушбу фавқулодда халокатли ҳодиса йирик ва майда ёки бой ва қашшоқлигидан қатъий назар барча мамлакатларда учрайди ҳамда энг ёмони мамлакатнинг тараққий этишига салбий таъсир кўрсатади”2.
Кўриб турганимиздек, коррупция жинояти ҳар бир ривожланган давлатда мавжуд бўлиб, ҳозирда бу жиноят турига глобал муаммо сифатида жаҳон ҳамжамиятини жалб этилиши бежиз эмас.
Коррупция сўзи адабиётларда турлича талқин қилинади. Унинг ягона тушунчаси йўқ, у бир неча жиноятларни ўзида мужассамлаштириши мумкин. Шунинг учун ҳам уни ягона тушунча билан таърифлаб бўлмайди. Хатто халқаро ташкилотларнинг тавсияларидан ҳам унинг ягона тушунчасини яратиб бўлмайди.
Профессор К.Р.Абдурасулованинг фикрига кўра коррупция (лотин тилидан олинган бўлиб, “corruptio” – “оғдириб олиш”, “бузилиш” “деградация қилиш” маъноларини англатади) – бу масъул мансабдор шахслари ҳамда муайян ваколатлар ва вазифалар юклатилган масъул шахслар томонидан ўзининг шахсий манфаатларини кўзлаган ҳолда (аксарият ҳолларда моддий шаклда) мансаб ваколатини суиистъемол қилиш жинояти тушунилади2.
Россиялик олим А.В. Куракиннинг фикрича, коррупция давлат хизмати тизимидаги ҳодиса сифатида давлат хизматчилари ёки уларнинг воситачилари ёрдамида мулкий бойлик орттиришга қаратилган, ўз мавқеидан қонунга ҳилоф равишда фойдаланиш, давлат хизматчиларини, жисмоний ва юридик шахсларни сотиб олиш каби турли ҳуқуққа зид ҳаракатларни ўз

ичига олади3.


Коррупция кенг маънода мансабдор шахсларнинг шахсий ва гуруҳий манфаатлари йўлида ўз мансаб ваколатлари ва мавқеларини суиистеъмол қилиши билан ифодаланган қилмишдир4.
БМТнинг 2003 йил 31 октябрдаги “Коррупцияга қарши” конвенциясида, “коррупция” тушунчасига аниқ таъриф берилмаган. Бундай ҳолатни бошқа универсал халқаро шартномаларда ҳам кўриш мумкин. Коррупция атамаси кўп қиррали, ўзида кўп қилмишни жамлаганлиги сабабли алоҳида халқаро шартномада унинг мазмуни тўлиқ ёритилмаган.
Жиноятнинг бу тури оддий бир ғайриқонуний қилмиш эмас, балки ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкинки, давлат хавфсизлигига жиддийрахна солувчи тахдидлардан ҳисобланади.
БМТ конвенциясига биноан, коррупция тушунчаси порахўрлик билан биргаликда неопотизм, яъни шахсий алоқалар асосида кимгадир ҳомийлик қилиш, шахсан фойдаланиш мақсадида давлатга ёки бошқаларга тааллуқли бўлган маблағларни ўзлаштириш, деган маънони ҳам англатади.
Ҳуқуқшунос тадқиқотчилар порахўрликни «ўз ваколати билан савдо қилиш» ёки «мансабфурушлик» деб таърифлайдилар ва унинг оқибатида давлатнинг раҳбарлик тизими таназзулга учраб, ҳокимият органлари жиноий гуруҳлар назорати остига тушиши мумкин, деб ҳисоблайдилар.
Коррупция жиноятчилигининг дастлабки асосларига илгариги маъмурий буйруқбозлик тизимига асосланган шўролар тузуми даврида кенг имкониятлар яратилган эди. Марказдан туриб ёки коммунистик партия номидан буйруқ билан давлатнинг ички тизимини бошқариш асосида, маҳаллий органларнинг иш фаолиятларини ўз манфаани йўлига хизмат қилдиришга шароит яратилган эди. Бундай буйруқбозлик тизими жамиятнинг асосий мазмунига айланган эди. Ҳаттоки бошқа органлар у ёқда турсин, суд идоралари ҳам партияга бўйсундирилганлиги коррупция жиноятчилигининг жамиятни тўлиғича эгаллаб олишига сабаб бўлган эди. Бу давлат аппаратини бир гуруҳ шахслар манфаатига бўйсиндиришга, хизмат қилдиришга имконият яратади.
К. Тожибоевнинг фикрига кўра коррупция жиноятчилиги натижасида давлатнинг иқтисодий негизига мансабдорлик жиноятларининг киритилиши бу жиноятларнинг давлат бошқарувининг имкониятларидан фойдаланиш, уни ўз манфаатларига бўйсиндирилган ҳолда ташкил этилиши асосида вужудга келади1. К.Е.Игошев эса мансабдорлик жиноятларининг келиб чиқишининг асосий сабабларига барҳам бериш жиноят сиёсати доирасидан анча четга чиқади, у бундай мураккаб жараёнда фақат ёрдамчи вазифасинигина бажара оладидеб хисоблайди2.
Бу борада нафақат мансабдорлик жиноятлари алоҳида турларининг асосий қонуниятларини ўрганиш, балки уларнинг умумий жиноятчиликдаги ўрнини ўрганиш, бошқарус тизига нисбатан хусусиятларини, уларнинг ривожланиш йўллари ва йўналишларини ўрганиш криминология илмлари орқалигина амалга оширилиши мумкин. Бу фанниниг ютуқларидан фойдаланиш мансабдорлик жиноятларининг огоҳлантириш ва олдини олишнинг самарали усулларини аниқлаш имконини яратади, ижтимоий таъсир чораларини аниқлашга имкон яратади.
Мансабдорлик жиноятларини ўрганган олимлар бу жиноятларни давлат аппаратининг ўзидан келиб чиқувчи ва унинг ўзига жиддий туғдирувчи эканлигини айтиб, уни атрофлича ўрганишни, кейинги тарқалиши ва кўпайишини олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш кераклигини таъкидлайдилар.
Лекин бундай фикрларни ҳам кўп учратиб бўлмайди3. Аксарият ҳолларда, мансабдорлик жиноятлари ўтмишдан қолган деган фикрларни қайтариб, уни бартараф этиш мумкин эмас деган фикрларни айтадилар4. Бундай таъкидлашлар аксарият ҳолларда кучли ва мустаҳкам давлат ҳокимятини ўрнатиш ва бундай давлат ҳокимияти қисқа вақт ичида давлат аппарати тизимида тартиб ўрната олади, мансабдорлик ёки коррупция жиноятларига барҳам беради, деб уқтирадилар1. Бундай фикр тарафдорлари кучли ва мустаҳкам давлат ҳокимяти ўрнатиш ҳам айнан давлат аппаратининг айнан шундай шахслари қўлида эканлигини унутадилар. Жиноят ҳуқуқи назарияси бундай фикрнинг нотўғри эканлигини тарихан асослаб беради. Мансабдорлик жиноятлари ўтмишда ҳам бўлган, ҳозир ҳам мавжуд. Аввалги собиқ шўролар даврида ҳам мансабдорлик жиноятларига қарши қаттиқ кураш олиб борилган. Лекин бундай курашнинг ўзи айнан мансаб суиистеъмолчилиги каби жиноятларни содир этиш билан амалга оширилганлиги курашнинг аҳамиятини йўққа чиқариб юборган. Айниқса, “қатоғон йиллари”да мансабдорлик жиноятларига қарши кураш олиб борилиб, асосан юқори лавозимли амалдорларни ҳохишига кўра кимлар жазолниши кераклиги улар томонидан ҳал қилинар эди ва уларнинг ўзлари нисбатан жавобгарлик масалалари ҳақида ҳатто фикр юритиш ҳам мумкин эмас эди. Тарихий ривожланишнинг айнан шу босқичида давлат коррупцион жиноятчиликка қарши курашда умуман кучсиз, ожиз эди. Агар бу жиноятчиликнинг асосий келиб чиқиш шарт–шароитлари ўрганилмаса, бундай жиноятчиликка қарши давлатнинг кураш олиб бориши умуман натижа бермайди.
Муҳтарам Юртбошимиз ушбу муаммога доимо катта аҳамият бериб келмоқдалар ва мамлакатимиз ҳаётига таҳлика солаётган турли хавф-хатарлар ҳақида сўз юритиб, биринчи галда, амалдорлар орасидаги коррупция, порахўрлик, тамагирлик каби ичидан емирадиган, ярамас иллатларни йўқ қилишга алоҳида эътибор бериш зарурлигини бир неча бор таъкидлаб ўтганлар.
Порахўрлик хорижий инвестициялар оқими учун ҳам кат­та тўсиқдир. БМТнинг бутун дунёда ўтказган тадқиқотлари шуни кзфсатадики, коррупция билан инвестициялар оқими ўртасида тескари мутаносиблик бор, яъни қанчалюс корруп­ция баланд бўлса, шунчалик инвестициялар оқими паст бўлади.
Шу ўринда, савол туғилиши табиийки, масъул мансабдор шахс билан мансабдор шахс ўртасида қандай фарқ мавжуд.
1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг махсус қисмида ушбу тушунчаларга аниқ ва тўғри таъриф берилган десак адашмаган бўламиз.
Мансабдор шахс деганда, ташкилий-бошқарув ёки маъмурий-хўжалик ваколатлари берилган ва масъул мансабдор шахс аломатларига эга бўлмаган шахс тушунилади.
Масъул мансабдор шахс тушунчасини эса бир неча турларга бўламиз:

  1. Ҳокимият вакиллари.

  2. Давлат корхонаси, муассасаси ёки ташкилотларида сайлаш ва тайинлаш бўйича доимий ёҳуд вақтинча ташкилий бошқарув ёхуд маъмурий-хўжалик вазифаларини бажариш билан боғлиқ лавозимларни эгаллаб турган ва юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шахслар.

‎3. Мулкчиликнинг бошқа шаклларидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари, давлат бошқаруви юзасидан белгиланган тартибда ҳокимият ваколати берилган жамоатчилик вакиллари.
4. Иккинчи бандда назарда тутилган вазифаларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида бажариш билан боғлиқ мансабларни эгалловчи шахслар.
Коррупция жинояти халқаро характердаги жиноятлар қаторига кирганлиги учун ҳам уни олдини олиш мақсадида барча давлатлар биргаликдаги ҳукукий ва бошқа турдаги ҳамкорлиги талаб этилади. Қабул қилинган конвенциялар давлатлар томонидан имплементация қилиниши ҳамда ҳаётга тадбиқ қилиниши устидан кучли назорат шу жиноятнинг олдини олиш ва бартараф этишда асосий шартлардан бири бўлиб ҳисобланади.
Шу сабабли Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси томонидан 2003 йил 31 октябрь куни 58/4-сонли резолюция билан Коррупцияга қарши конвенция қабул қилинди.
2003 йил 31 октябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган Коррупцияга қарши курашиш конвенциясига мувофиқ 2008 йил 7 июлда “Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясига(Нью-Йорк, 2003 йил 31 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.
Шундай қилиб, коррупция - давлат хизмати тизимидаги ҳодиса сифатида давлат хизматчилари ёки уларнинг воситачилари ёрдамида мулкий бойлик орттиришга қаратилган, ўз мавқеидан қонунга ҳилоф равишда фойдаланиш, давлат хизматчиларини, жисмоний ва юридик шахсларни сотиб олишга қаратилган ҳаракатлар.


Download 126 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish