Ҳуқуқий сабаблар.Коррупциянинг ривожи қонунларнинг сифатига боғлиқцир. Номукаммал қонун ишламайди ва порахўрлар бундан усталик билан фойдаланадилар.
Институционал сабаблар. Бу сабаблар жумласига, аввало, давлат бошқаруви тизимидаги нуқсонлар, демократик институтларнинг кучсизлиги, шунинг натижасида, хукумат фаолиятининг ёпиқлиги, фуқаролик назоратидан холилиги ёки бошқа сўз билан айтганда, нотранспарентлиги киради.
Ижтимоий сабаблар ёки жамиятдаги муҳит.Бунга аҳолининг хуқуқий билими ва маданият даражаси, маънавияти, уюшқоқлиги ва жамоат фаоллиги каби омиллар сабаб бўлади1.
Фикримизча, порахўрликни йўқ қилиш учун таргибот тадбирлари ва репрессив чоралар кифоя қилмайди. Шунинг учун Ўзбекистонда коррупциянингиқтисодий, ҳуқуқий, институционал ва ижтимоий илдизларини бартараф этишга қаратилган ишларни амалга ошириш лозим.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов ўзининг «Узбекистан XXI аср бўсағасида: хавфсизликка тахдид барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» номли асарида мамлакатимиз ва дунё харитасидаги янги мустақил давлатларнинг барқарорлиги ва хавфсизлиги йўлига тахдид солиб турган коррупция ва жиноятчиликнинг илдизлари ҳамда уларнинг келиб чиқиш сабаби, шарт-шароитларини чуқур таҳлил этиб, коррупциянинг олдини олиш ҳамда унга қарши кураш стратегиясини белгилаб берганлар.
Юртбошимизнинг гоялари ва бевосита ташаббуслари ҳамда раҳбарлигида мамлакатимизда истиқлолнинг илк кунларидаёқ, «коррупция - жамият хавфсизлиги ва барқарорлигига тўгридан-тўғри таҳдид», деб эътироф этилиб, унга қарши кураш масаласи давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналиши даражасига кўтарилган. Бизнинг давлатимизда коррупцияга қарши тизимли, мунтазам ва узлук- сиз кураш олиб борилмоқда.
Энг аввало, мамлакатимизда истиқлолнинг илк кунларидаёқ, хукуматимиз томонидан иқтисодий чоралар кўрилди, яъни иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг энг муҳим устувор вазифалари қаторига бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни янада эркинлаштириш, ҳалол тадбиркорлик учун чинакам эркинликни таъминлаш масалалари кўтарилиб, мазкур вазифалар бугунги кунда муваффақиятли равишда изчил амалга оширилмокда.
Муҳтарам Юртбошимиз, Иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг тўққизинчи сессиясидаги маърузасида бу ҳақда сўз юритиб: «Шуни унутмайликки, биз давлатнинг назорат функцияларини қанча кучайтирсак, назорат билан шугулланувчи давлат тузилмалари ва органларини қанча кўпайтирсак, амалдорларнинг зўравонлиги ва коррупция шунча авж олаверади. Шунинг учун биз жамоатчилик назоратини давлат фаолияти, шу жумладан, унинг куч ишлатувчи тузилмалари фаолияти устидан ҳам ҳар томонлама кучайтиришга алоҳида эътибор беришимиз лозим. Бу масалада бундан бошқа муқобил йўқ», деб таъкидлаган эди.
Кучли давлатдан, кучли фуқаролик жамиятига ўтиш концепцияси ва амалиёти, мана шу жараённи хукуқий, ташкилий нуқтаи назардан таъминлаш айни шу мақсадга эришишга қаратилган.
Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши сиёсат турли давлат дастурлари ва қарорларининг асосий мақсадларидан бирига айланди. Масалан, 2004 йилдаги жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамалакатни ислоҳ қилиш ва модернизациялаш дастурининг мақсад ва вазифаларида намоён бўлади. 2008 йил Ўзбекистон БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясига қўшилди ва коррупцияга қарши чора тадбирларни амалга ошириш учун ишчи гуруҳ ташкил қилинди.
2010 йил сентябрда ишчи гуруҳ Коррупцияга қарши кураш бўйича Миллий режа лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳужжат коррупцияга қарши кураш бўйича кенг қамровли сиёсий ҳужжат бўлиб, унда мақсадлар, асосий фаолият йўналишлари белгиланган ва коррупциянинг олдини олиш ва қарши курашишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, жамоатчиликнинг иштироки, уларни ўқитиш масалалалари ўз аксини топган.
2010 йил март ойида Жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази “Ижтимоий фикр” томонидан аҳоли ўртасида коррупция масалалари бўйича махсус сўров ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши сиёсатида асосий эътиборни
жамоатчиликнинг хабардорликни ошириш ва коррупцияга қарши курашда таълимга, миллий қонунчиликнинг қоидаларини кенг омма эътиборига етказишга қаратади1.
Мамлакатимизда бу борада, бир томондан, қонуннинг мутлоқ устунлиги ва фуқароларнинг хуқуқлари кафолатли ҳимоя қилиниши ва иккинчи томондан, мамлакат аҳолисини ва айниқса, ёшларни ҳуқуқий тарбиялашни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш давлат миқёсида асосий устувор вазифа этиб белгиланган. Шунингдек, асосий эътибор коррупцияга қарши курашни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш масаласига қаратилган.
Узбекистан Республикаси мустақилликка эришган дастлабки кунлариданоқ, муҳтарам юртбошимизнинг ташаббуслари ва бевосита раҳбарликлари остида янги қонунлар қабул қилиш борасида иш олиб борилди. Бунинг натижасида, қатор кодекслар, жуда кўп қонунлар қабул қилинди. Хусусан, 1994 йилги Ўзбекистон Республикаси Жиноят қонунида коррупция аломатлари мавжуд бўлган қилмишлар; ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш; ҳокимият ёки ман- саб сохтакорлиги; пора олиш; пора бериш; хизматчини пора эвазига оғдириш; уюшган жиноятчилик; шунингдек, жиноий йўл билаи топилган даромадларни легаллаштиршцга Жиноят кодексининг 205-214, 243-моддаларида 20 га яқин жиноий қилмишлар учун жавобгарлик белгиланган2.
1994 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг ЖКда БМТнинг 2003 йилда қабул қилинган халқаро конвенциясида назарда тутилган коррупция жиноятлари учун жавобгарлик белгиланган эди. Республикамиз жиноят қонинида порахўрликнинг ижтимоий хавфлилик даражаси юқори эканлиги эътиборга олиниб, улар учуноғир жазо назарда тутилди.
Ҳозирги вақтда жиноий жазолар либераллаштирилаётган, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари амалга оширилаётган бўлсада, порахўрлик учун белгиланган жазо чоралари либераллаштирилгани йўқ. Бу ҳам мамлакатимизда коррупцияга қарши кео кин ва изчйл кураш олйб борилаётганидан далолат беради.
Коррупциягақарши курашборасидақатор институционал чора-тадбирлар амалга оширилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлигида муҳтарам Президентимиз» нинг фармонлари билан “Ташқи иқтисодий фаолиятда коррупция, талон-тарож ва бошқа суиистемолчиликларга қарши кураш бошқармаси»(1992)1, «Иқтисодий жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш Бош бошқармаси»(1998 йил)2 жиноятчиликнинг энг хавфли тури ҳисобланган коррупцияга қарши кураш олиб борувчи махсус тузилмалар ташкил этилган ва улар коррупцияга қарпш изчил кураш олиб бормокдалар.
Бувдан ташқари, республикада илк бор Ҳисоб палатаси таъсис қилинди, Узбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида ташкил этилган солиқ, валютага о ид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти, бевосита Республика Бош прокуратурам, Ички ишлар вазири, Давлат божхона қўмитаси раиси, МХХ раиси ҳамда ДСҚ раисига бўйсунувчи шахсий таркиб бўйича махсус инспекциялар ҳамда бошқа тузилмаларни келтириш мумкин.
М.Ш.Усманов таъкидлашича, бугунги кунда коррупциянинг иқтисодий илдизларини бартараф қилиш учун мунтазам равшида иқтисодий ислоҳотлар олиб борилмоқда ва давлат бошқарувини такомиллаштириш дастури ҳаётга татбиқ этилмокда. Кичик ва ўрта бизнес, фермерларнинг фаолиятини турли назорат органлари томонидан текширишни камайтириш бўйича Президентимиз раҳбарлиги остида тегишли чоралар кўрилмоқда. Бу чоралар муайян натижалар бермоқда. Аммо ҳали амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, ечимини кутаётган муаммолар ҳам кўп1.
Ҳозирги глобаллашув даврида ички порахўрлик билан бирга биргаликда халқаро коррупция ҳам пайдо бўлди ва ривож топди. Йирик трансмиллий корпорациялар ўз мақсадларига эришиш учун нафақат алоҳида ҳукумат амалдорларини, балки халқаро тузилмалар ва молиявий ташкилотлар вакилларини ҳам сотиб олмоқцалар. XX асрнинг 70-йилларида содир бўлган АҚШнинг «Локхид» авиасозлик фирмасининг рақобатда ютиб чиқиш учун Япония ва Европа давлатлари масъул амалдорларини порага сотиб олиш учун қилган ҳаракатлари билан боғлиқ катта жанжал ҳаммага маълум. Бундан ташқари, бугунги кунда уюшган жиноятчилик, трансмиллий характерга эга бўлмоқца. БМТнинг маъ- лумотларига кўра, халқаро криминал синдикатлар йилига умумий қиймати 2 триллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган гиёҳванд моддалар, қурол-аслаҳанинг гайриқонуний оборотини, инсон трафиги жиноятини содир қилишган. Буларнинг барчаси, охир-оқибат коррупция билан бевосита боглиқ, чунки бу кўламдаги жиноят фаолиятини, айрим амалдорлар ва ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар вакилларининг ғаразли ҳомийлигисиз амалга ошириб бўлмас эди. Демак, коррупция нафақат алоҳида давлат, балки халқаро хавфсизликка ҳам жиддий тахдид солувчи манбадир.
Ҳозирги даврда ҳеч бир давлат алоҳида ҳолда, коррупцияни батамом йўқ қила олмайди. Бу кураш халқаро ҳамкорликни талаб қилади. Биринчи навбатда, мамлакатлар, минтақалар ўртасидаги алоқалар, ўзаро таъсир ва ўзаро ҳамкорликни кескин кучайтиришни, ўз навбатида, порахўрликка қарши курашнинг ягона ҳуқуқий макони барпо этилишини тақозо қилади. Ҳар бир давлат хорижий ҳамқорлар билан ягона ҳуқуқий тилда, яъни жаҳон ҳамжамияти томонидан умум эътироф этилган халқаро ҳужжатлар асосида ҳамкорлик қилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |