Коррупция билан боғлиқ жиноятларнинг ҳуқуқий тавсифи



Download 26,55 Kb.
bet3/4
Sana18.04.2022
Hajmi26,55 Kb.
#561280
TuriЗакон
1   2   3   4
Bog'liq
1 Коррупция билан боғлиқ жиноятларнинг ҳуқуқий тавсифи

212-модда. Пора олиш-беришда воситачилик қилиш (Пора олиш-беришда воситачилик қилиш, яъни пора олиш ёки бериш хусусидаги келишувга эришишга қаратилган фаолият, шунингдек манфаатдор шахсларнинг топшириғи билан порани бевосита бериш);
213-модда. Хизматчини пора эвазига оғдириш (Давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисига мазкур хизматчининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса);
243-модда. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, яъни мулк (пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк) жиноий фаолият натижасида топилган бўлса, уни ўтказиш, мулкка айлантириш ёхуд алмаштириш йўли билан унинг келиб чиқишига қонуний тус бериш, худди шунингдек бундай пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкнинг асл хусусиятини, манбаини, турган жойини, тасарруф этиш, кўчириш усулини, пул маблағларига ёки бошқа мол-мулкка бўлган ҳақиқий эгалик ҳуқуқларини ёки унинг кимга қарашлилигини яшириш ёхуд сир сақлаш);
246-модда. Контрабанда (Контрабанда, яъни божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиб, декларациясиз ёки бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб, кучли таъсир қилувчи заҳарли, заҳарловчи, портловчи моддалар, радиоактив материаллар, портлатиш қурилмалари, қурол-яроғ, ўқотар қурол ёки ўқ-дориларни, шунингдек гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ёки диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастликни тарғиб қилувчи материалларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш).
Шу билан бирга коррупция билан боғлиқ жиноятларни содир этувчи шахслар фақат юқорида кўрсатилган жиноятларни содир этадилар, деган хулосага келиш нотўғри, чунки улар ўзларининг жиноий фаолияти давомида бошқа жиноятларни, жумладан мулкка қарши ва шахсга қарши жиноятларни ҳамда бошқа жиноятларни ҳам содир этишлари мумкин.
Коррупциянинг санаб ўтилган шаклларидан ташқари маҳаллий хусусият билан боғлиқ шакллари хам мавжуд. Масалан, Ўзбекистонда коррупциянинг ана шундай шаклларидан бири илтимослардир. Кузатишларга кўра, бошқа мамлакатларда бундай шакл кам учрайди. Бир қарашда беозордай туюлган илтимос кўп ҳолларда коррупциянинг дебочаси ва таркибий қисми бўлиб чиқиши мумкин. Масалан, олий ўқув юртида фаолият юритаётган устоз ўзининг хамкасбидан бирор талабани қўллаб-қувватлашни, унга яхшироқ бахо қўйишни илтимос қилади. Бунда у мазкур талаба ўзининг жияни ёки қариндоши эканини ёки яқин қариндоши эканини ёки яқин танишларидан бирининг ўғли/қизи эканини айтади. Бир қарашда бу жараёнда моддий манфаатдорлик йўқдай бўлиб кўринади. Бундай илтимосдан моддий манфаатдорлик йўқ бўлган тақдирда хам, бу амалдаги қонун ва низомларни бузиш ҳисобланади. Бундан ташқари, эксперт сўровлари шаклида ўтказилган тадқиқотлар бундай бундай илтимосларнинг аксар қисми моддий манфаатдорлик мақсадида қилинишини кўрсатмоқда. Иккинчи томондан, илтимосни қабул қилган устоз ҳам хамкасбига худди шу мақсадда мурожаат қилади. Унинг илтимоси тагида хам кўпинча ғаразли мақсадлар ётган бўлади. Кузатишлар баъзи олий ўқув юртларида ана шундай илтимослар миқдори хавфли даражада кўпайганини кўрсатмоқда. Бундай илтимослар ўқув юртида тайёрланаётган мутахассислар сифатининг жиддий пасайишига, қолаверса, коррупциянинг авж олишига хизмат қилади.
Шундай қилиб, коррупцион жиноятлар асосан давлат хизматчиси томонидан содир этилиши боис, унинг ўзига хос сабаблари мавжуд бўлиб, энг асосийлари қу­йидагиларда кўринади:
биринчи навбатда, давлат хизматида ишлаётган баъзи мансабдор шахсларнинг маънавий қашшоқлиги;
иккинчидан, аҳоли ҳуқуқий саводхонлигининг етарли даражада эмаслиги. кўпчиликда ўз ҳақ-ҳуқуқини талаб қилиш ҳиссининг йўқлиги;

Download 26,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish