Коррупция билан боғлиқ жиноятларнинг ҳуқуқий тавсифи
Аннотация: В статье проанализирован правовая природа преступлений связаных с коррупцией, социально-правовая необходимость борьбы с коррупцией, ее актуальность, современные тенденции, проблемы в национальном законодательстве и способы их решения.
Ключевые слова: коррупция, правовая природа, правосознание, профилактика, особенности обучения, формы и методы борьбы с коррупцией.
Abstract: The article analyzes the legal nature of corruption-related crimes, the socio-legal need to combat corruption, its relevance, current trends, problems in national legislation and ways to solve them.
Keywords: corruption, legal nature, legal awareness, prevention, features of education, forms and methods of combating corruption.
Аннотация: Мақолада коррупция билан боғлиқ жиноятларнинг ҳуқуқий табиати, корруцияга қарши курашнинг ижтимоий-ҳуқуқий зарурлиги, долзарблиги, ҳозирги замон тенденциялари, миллий қонунчиликдаги муаммолар ва уларни ҳал етиш йўллари таҳлил этилган.
Таянч иборалар: коррупция, ҳуқуқий табиати, ҳуқуқий онги, олдини олиш, тарбиянинг хусусиятлари, коррупсияга қарши кураш шакллари ва усуллари.ақолада ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий таълимнинг коррупциянинг профилактикасида ролини ошириш масалалари таҳлил қилинган, аксилкоррупциявий иммунитетни шакллантиришда таълимнинг хусусиятлари, шакллари ва усуллари таҳлил қилинган.
Таянч иборалар: коррупция, ҳуқуқий онг, ҳуқуқий таълим, профилактика, таълимнинг хусусиятлари, коррупсияга қарши кураш шакллари ва усуллари.
Жамиятнинг бугунги ривожланиш жараёни инсониятнинг янги тараққиётга тобора эришаётганини кўрсатмоқда. Инсоният бу жараёнда кўплаб ютуқларни қўлга киритиш билан бирга, ўзида айрим ижтимоий салбий иллатларни ҳам ташиб юрибди. Инсоният ривожланиши билан ўша иллатлар ҳам ривожланиб, ўзининг янги қирраларини намойиш қилмоқда. Шундай ижтимоий салбий иллатлар сирасига коррупцияни ҳам киритамиз.
Коррупция жиноятининг хусусияти шуки, жиноятчи маълум маънода ижтимоий ва иқтисодий муҳитни ўрганиб ва назорат қилиб боради, ундан ўзининг жиноий мақсадларида фойдаланиш учун энг мақбул ҳолатларни излаб топади. Булар эса, табиий равишда амалдаги қонунлар ва амалдаги қонун ҳужжатларининг номукаммаллиги, шу билан бирга, жиноятчилик оламининг шароитга тез мослашиб кетиши туфайли юзага келади.
Инсон, унинг ҳаёти, эрки, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ҳуқуқ ҳамда эркинликлари муқаддас бўлиб, давлат ҳимоясидадир, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиеёв таъкидлаганидек, «инсон манфаати ҳар нарсадан улуғ, деган эзгу ғояни изчил давом эттириш, ҳаётимизни янада обод ва фаровон этиш йўлида яна бир улкан қадам бўлади»1.
Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашда жуда муҳим бўлган икки ҳужжат, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ва унинг асосида давлат раҳбарининг 2017 йилнинг 2 февралидаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ушбу қонун ва қарорда коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олиш механизмлари аниқ белгилаб берилган. Мазкур ҳужжатлар ўз мазмун моҳияти, мақсади билан мамлакатимизда коррупцияга қарши курашнинг янги босқичини бошлаб берди, дейишимиз мумкин.
Мазкур йўналишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан соҳавий хизмат ходимлари билан хамкорликда коррупция билан боғлиқ жиноятларни олдини олиш, аниқлаш ва фош этиш фаолиятини ташкил этиш, коррупция билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш фаолияти қонунийлик, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги принципларига риоя этиш муҳим аҳамият касб этади.
Таъкидлаш жоизки, коррупция атамасига турлича таърифлар берилган. Лекин барча таърифларнинг умумий хусусияти – мансабдор шахснинг ўзига берилган ваколатлардан ғайриқонуний равишда фойдаланган холда коррупциядан (мансабидан) шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланишга урғу беришдир.
Юридик энциклопедия муаллифларининг таъкидлашича, ―коррупция (лотин. corruptio – порага сотилиш) – сиёсат ёки давлат бошқаруви соҳасидаги ижтимоий хавфли ҳодиса, давлат функцияларини бажариш ваколатига эга бўлган (ёки уларга тенглаштирилган) шахсларнинг ноқонуний тарзда моддий ва бошқа бойликлар, имтиёзларни олишда ўз мақоми ва у билан боғлиқ имкониятлардан фойдаланиши, шунингдек, бу бойлик ва имтиёзларни жисмоний ёки юридик шахслар қонунга хилоф равишда эгаллашига имкон бериши”1. Ҳозирги даврда коррупция муаммосига амалда жаҳондаги исталган мамлакатда дуч келиш мумкин. Бироқ бу – коррупция ҳамма жойда бир хил дегани эмас. Коррупциянинг юзага келиш сабаблари ҳамма жойда турлича бўлиб, тарихий давр ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш хусусиятларига боғлиқ бўлади.
Юридик атамалар қомусий луғатида “коррупция тушунчасига – давлат функцияларини бажариш ваколатига эга бўлган (ёки уларга тенглаштирилган) шахсларнинг ноқонуний тарзда моддий ва бошқа бойликлар, имтиёзларни олишда ўз мақоми ва у билан боғлиқ имкониятлардан фойдаланиши, шунингдек, бу бойлик ва имтиёзларни жисмоний ёки юридик шахслар қонунга хилоф равишда эгаллашига имкон бериши”2, деб таъриф берилган
Мансабдор ёки мансабдор бўлмаган шахслар томонидан юқорида назарда тутилган хатти-ҳаракатлар содир этилиши оқибатида фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилади.
Биз кўриб чиқаётган коррупция жиноятлари одатда фаол ҳаракат ёки баъзида, ўзига юклатилган вазифаларини қасддан бажармаслик ёки ҳаракатсизлиги билан ҳам содир этилади. Бошқарув тартибига қарши коррупция жиноятлари объектив томонининг навбатдаги зарурий белгиси - ҳаракат айбланувчининг хизмат вазифасидан келиб чиқиб содир этилишидир.
Коррупция қуйидаги салбий оқибатларга олиб келиши мумкин:
- амалга оширилаётган ислоҳотларга қаршилик кўрсатиши;
- давлатнинг конституциявий асосларини емириши;
- жамият аъзоларининг фуқаролик мавқеини йўққа чиқариши ҳамда ислоҳотлар ғоясини обрўсизлантириши;
- жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларини емириши;
- пул орқали ҳокимиятни қўлга олишга интилиши;
- нопок йўллар билан бойлик орттириши. Бундай кимсалар адолатли жазодан қўрқиб, ҳамма ишни қилишга, ҳатто вазиятни беқарорлаштиришга, оммавий тартибсизликларни келтириб чиқаришга шай турадилар;
- жиноий усуллар билан бойлик орттирган кимсаларни «демократия» учун жафо чеккан курашчилар деб кўрсатиш;
- жаҳон хўжалик алоқаларига фаол интеграциялашув, чет эл инвестициялари ва тадбиркорларини иқтисодий ўзгаришлар жараёнига тортиш жараёнига қаршилик кўрсатиш .
Коррупцияга қарши кураш самарали бўлиши учун унинг қайси шаклларда намоён бўлишини аниқлаб олиш керак бўлади. Хорижда нашр этилган коррупцияга доир монография ва рисолаларда унинг қуйидаги шакллари мавжудлиги кўрсатилган:
Порахўрлик, таъмагирлик, “откат” (товар, хизматлар учун тўланган маблағни бир қисмини коррупционерга қайтариш);
Клептократия (давлат маблағларини ўғирлаш ва ўзлаштириш);
Сохта ҳужжатлар, фальсификациядан фойдаланиб, давлат ва жамоат мулкини ўзлаштириш ва ўғирлаш;
Лавозимларга ёки мансабдорларга шахсларни таниш-билишчилик, ошна-оғайнигарчилик, қариндош-уруғчилик, уруғ-аймоқчилик асосида тайинлаш;
Шахсий манфаатларини давлат ва жамоат манфаатларидан устун қўйиб ўзига, ўзининг яқинларига имтиёзлар бериш;
Муаммони хал этишни тезлаштириш бахонасида совғалар олиш ва таъмагирлик қилиш;
Қўл остидаги ёки қуйироқ даражадаги мансабдорларнинг камчиликларини, сифатсиз фаолиятини химоя қилиш ва уларга хомийлик қилиш;
Ҳокимият ва амални суистеъмол қилиш;
Бажарилган ишлар учун рента олиш (давлат хизматчилари ўзларининг мансаб лавозимларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ олиши);
Сайлов жараёнида ғайриқонуний бадаллар ва совғалар олиш.
Бизнингча, мансабдор шахслар жиноятчилар билан тил бириктирганда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида кўрсатилган қуйидаги жиноятларни содир этишлари мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |