2.5. Курс иши (лойиҳаси) бўйича кўрсатма ва тавсиялар Фан бўйича курс ишини бажаришда талабалар қурулмаларни коррозиядан ҳимоя қилишнинг турли усулларидан энг мақбулини танлаган холда, қурулмаларни пассив усуллар орқали ёки актив усуллар орқали яни магистрал қувурларнинг катодли, пратекторли, электродринажли ҳамда тупроқ ёки электролиз билан тасирда турган қурулмаларнинг актив ҳимоясини хисоблайдилар. Бу орқали талабалар коррозияга қарши ҳимоя усулларини чуқур ўрганадилар.
Курс ишининг тахминий мавзулари
Ер ости магистрал қувурларни катодли ҳимоясини лойиҳалаш
Ер ости қувурларини протекторли ҳимоясини лойихалаш
Ер ости қувурларни қурулмалар гуруҳи ёрдамида ҳимоясини лойҳалаш
Вертикал резервуарларнинг махсулот ости суви орқали коррозиясидан ҳимоя қилиш учун протекторли ҳимоясини лойиҳалаш
Горизонтал резервуарларнинг махсулот ости суви орқали коррозиясидан ҳимоя қилиш учун протекторли ҳимоясини лойиҳалаш
Қувурларни дайди токлардан ҳимоя қилиш
2.6. Мустақил таълим ва мустақил ишлар Мустақил таълим учун тавсия этиладиган мавзулар:
Ўзбекистонда нефт ва газ соҳаси ривожлантиришдаги асосий йўналишлар ва тамойиллар, амалдаги қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари.