7-модулъ. Коррозиянинг муҳитга боғлиқлиги
28-мавзу. Табиий муҳитларда металлар коррозияси. Металларнинг атмосфера коррозияси. Металларнинг тупроқ шароитидаги коррозияси. Металларнинг денгиз коррозияси. Машина ва жиҳозларнинг коррозион емирилишига конструктив факторларнинг таъсири
29-мавзу. Технологик муҳитларда металлар коррозияси
. Пўлатнинг углеродсизланиши. Водород коррозияси. Карбонил коррозияси. Олтингугурт коррозияси. Хлор ва хлорли водород муҳитидаги коррозия.
30-мавзу. Металлар ва қотишмаларнинг коррозион тавсифлари. Темир асосидаги конструкцион материаллар. Пўлатлар ва чўянлар. Коррозион бардошлиликни ошириш мақсадида пўлатларни легирлаш. Темир асосидаги иссиқликка чидамли қотишмалар. Коррозияга чидамли замонавий қотишмалар ва пўлатлар.
31-мавзу. Рангли металлар асосидаги конструкцион материаллар. Алюминий (Al), Магний (Mg), Мис (Cu), Никел (Ni), Қалай (Sn), Рух (Zn), Қўрғошин (Pb), Кадмий (Сd), Титан (Ti), Тантал (Ta) ва улар асосидаги қотишмалар
32-мавзу. Коррозия ингибиторлари. Коррозиядан ҳимоя қилишда муҳитнинг таркибини ўзгартирган ҳолда коррозия тезлигини камайтириш, ингибиторлар ва уларнинг турлари.
33-мавзу. Нефт-газ конлари жихозларининг коррозиядан химоя қилиш. Нефт ва газ конларида коррозияга олиб келувчи сабаблар, уларнинг таъсирини камайтириш ва олдини олиш усуллари.
34-мавзу. Нефт олувчи қудуқлар жиҳозларининг коррозияси ва ҳимояси.
35-мавзу. Бурғулаш жихозларининг коррозияси ва ҳимояси
36-мавзу. Табиий газ конларини ишлатишда, қудуқ жихозларини коррозияси ва ҳимояси
37-мавзу. Насос – компрессор қувурларини, қудуқлар насос ва штангаларини коррозияси. Насосларни коррозияга олиб келувчи сабаблар, уларни олдини олиш усуллари.
2.3. Амалий машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларини амалий масалалар орқали янада бойитадилар.
Дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустаҳкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, илмий мақолалар ва тезисларни чоп этиш орқали талабалар билимини ошириш, масалалар ечиш, мавзулар бўйича тақдимотлар ва кўргазмали қуроллар тайёрлаш, қонун ва меъёрий ҳужжатлардан фойдалана билиш ва бошқалар тавсия этилади.
Амалий машғулотларда талабалар минерал ва тоғ жинсларини аниқлашнинг энг замонавий усулларини қўллаш бўйича амалий кўникмаларни ҳосил қиладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |