Коррекцион ишнинг максад ва вазифалари. Психокоррекцион тадбирлар ривожланишдаги оғишларни тўғирлашга йўналтирилган. Шу туфайли бир неча долзарб саволлар катори туғилади:
- Ривожланишдаги оғиш деганда нимани тушуниш керак?
- Психологик коррекцияни амалга ошириш учун кандай кўрсатмалар бор?
- Коррекциянинг вазифаларини аниклашда маъсулиятни ким ўз бўйнига олади ва карор кабул килади?
- Коррекцияни самарадорлигини ким ва нимага асосланиб бахолайди?
Коррекцион ишнинг амалиетида ривожланишдаги қийинчиликларни турли сабабларини келтиришади.
Биологик модель- ривожланишдаги оғишларни келиб чикишини органик етилишдаги темпнинг секинлашиши билан изохлайди.
Тиббий модель-ривожланишдаги қийинчилик, муаммоларни аномал ривожланиш сохасига олиб чикади.
Интеракционистик модель-ривожланишдаги муаммоларни пайдо булиши учун, хусусан, мухитнинг дефицити, боланинг сенсор ва ижтимоий депривацияси туфайли, мухит ва шахс ўртасидаги муносабатларини бўзилишининг аҳамиятини алохида кайд этиб ўтади.
Педагогик модель-оғишларнинг сабабини педагогик ва ижтимоий каровсизликда кўради.
Фаолият модели-сабаблар бошида етакчи фаолият ва еш боскичи учун типик фаолият турларини шаклланмаганлигини кўяди.
Коррекцион ишнинг максадларининг кўйилиши тўғридан тўғри психик ривожланишнинг назарий модели билан боғлик.
Коррекцион максадлар кўйиш сохасида учта асосий йўналиш белгиланган:
Ривожланишнинг ижтимоий ҳолатини фаоллаштириш, яхшилаш.
Боланинг фаолият турларини ривожлантириш.
Еш-психологик янгиланишнинг шаклланиши.
Чет эл психологиясида боланинг ривожланишидаги қийинчиликлар сабабини шахснинг ички структурасининг бўзилишида (З.Фрейд, М.Клайн ва х к.) еки мухит бўзилганлигида, еки иккала сабаб бирлашганда кўришади.
Бундан келиб чиккан холда таъсир кўрсатишнинг максадлари шахс уйғунлигининг ва психодинамик кучларнинг балансини тиклашда деб тушунилади, еки боланинг хулк-атворини яхшилаш унинг мухитини ўзгартириш ва янги хулк-атвор шаклларини ўргатиш оркали эришилади деб айтилади.
Коррекцион ишнинг техникаси ва усулларини танланиши унинг максадлари билан аникланади.
Максадларни аниклашда куйидаги коидаларни хисоб олиш керак:
1.Коррекция максадлари негатив шаклда эмас, позитив шаклда тузилиш керак. Максадлар аникланиши «эмас» сўзи билан тузилмаслиги лозим, таъкикловчи характерга эга бўлиши мижозни ривожланишини имкониятларини ташаббусларини чегараловчи булиши мумкин эмас.
Коррекциянинг максадларини аниклашнинг негатив шакли тўзатиш керак бўлган хулк-атвор хусусиятларнинг таърифидан иборат.
Позитив шакли мижозда шаклланиши керак бўлган хусусиятларни ўз ичига олади.
2. Коррекция масадлари реал тузилиши керак. Агар максадлар реал ҳолатдан ўзок тузилган бўлса, унда психокоррекцион дастур фойдадан кўра шахсга катта зарар келтириши мумкин.
3. Умумий максадлар кўйилганда шахс вояга етишининг якин ва ўзок ривожланишини хисобга олиш керак. Нафакат шахсни коррекция тугаган вактидаги кўрсаткичлари, балки кейинги вактда бўладиган ривожланиш боскичларидаги ўзгаришларини ҳам камраб олиш керак.
4. Эсда тўтиш керакки коррекцион ишнинг самараси анча ўзок вакт давомида намоен бўлади: Коррекцион иш жараенида унинг тугашида; ва, нихоят, тахминан ярим йил ўтгандан кейин коррекцион ишнинг муваффакиятли еки муваффакиятсизлиги хакида гапириш му