Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати ва ундан



Download 1,05 Mb.
Sana12.03.2022
Hajmi1,05 Mb.
#492282
Bog'liq
iqtisod va menejment mb1

Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати ва ундан оқилона фойдаланиш йўллари

Ишлаб чиқариш қуввати тушунчаси. Саноат корхонаси (цех ёки ишлаб чиқариш участкаси) нинг ишлаб чиқариш қуввати дейилганда маълум вақт ичида маълум сифат ва ассортимент, мавжуд ускуналар ва ишлаб чиқариш майдонидан тўлиқ фойдаланилган ҳолда илгор технология, меҳнат ва ишлаб чиқаришни яхши ташкил қилиш натижасида максимал даражада маҳсулот ишлаб чиқариш имконияти тушунилади. Ишлаб чиқариш қуввати саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни режалаштиришда қўлланиладиган (тонна, дона, метр ва бошқаларда) бирликларда аниқланади.

Агар корхоналар бир неча маҳсулот ишлаб чиқарса, ишлаб чиқариш қуввати бир неча хил натура кўрсаткичида аниқланиши мумкин. Бундай ҳолда ишларни осонлаштириш учун ҳамма маҳсулотлар номенклатураси ичида улуши катта бўлган маҳсулот олинади. Ишлаб чиқариш қуввати корхонада асосий ишлаб чиқаришда мавжуд бўлган поток чизиқлари ишлаб чиқариш қувватининг йиғиндиси асосида ҳисобланади. Агар асосий ишлаб чиқариш бир хилда ихтисослашган цехлардан иборат бўлса, бунда ишлаб чиқариш қувватлари йиғиндиси билан аниқланади.

Корхона бош бўғинининг (асосий цехининг) ишлаб чиқариш қуввати қуйидаги формула асосида ҳисобланади: М = n Фmax / Mm . Бу ерда: М -цех ёки учасканинг қабул қилинган ўлчов бирлигидаги ишлаб чиқариш қуввати; n - цех ёки участкадаги илғор ускуналар сони; Фmax – бош ускунадан фойдаланиш мумкин бўлган максимал муддат, соат; Мm –бош ускунада маҳсулот тайёрлашнинг прогрессив меҳнат сиғими, соат.

Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати илғор (асосий) цехлар қуввати билан, цехлар қуввати бош участкалар қуввати билан, участкалар қуввати эса бош ускуналар қувватига асосан аниқланади. Корхона ишлаб чиқариш қуввати катталигини белгилаб берувчи кўрсаткичлар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: •ускуналар таркиби ва турлар бўйича сони; •ускуна, агрегат ва дастгоҳлардан фойдаланишнинг техник-иқтисодий норма (норматив) лари; •ускуналарнинг ишлаш вақти фонди; •ишчилар сони; •ишлаб чиқарилаётган маҳсулот оменклатураси ва ассортименти

Амалиётда ишлаб чиқариш қуввати ва ускуналарнинг юкланишини ҳисоблашда баъзида хатолар, улар ўртасидаги фарқни сезмаслик ҳоллари ҳам учраб туради. Корхона қуввати асосий ишлаб чиқариш фондлари, янги техника ва аниқланган заҳиралардан фойдаланган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш мумкин бўлган максимал даражани тавсифлайди, ускуналарнинг юкланишни ҳисоблаш натижалари эса, ушбу қувватлардан режадаги даврда фойдаланишнинг даражасини аниқлайди.

Ишлаб чиқариш дастурининг корхонада мавжуд бўлган қувватларга мос келишини аниқлаш учун, ўртача йиллик ишлаб чиқариш қуввати қуйидаги формуладан ҳисоблаб топилади: Мўр.йил = Мб + Мк• n1/ 12 + Мй • n2 / 12. Бу ерда: Мўр.йил – корхонанинг ўртача йиллик қуввати; Мб – корхонанинг йил бошидаги қуввати; Мк – йил мобайнида киритилувчи қуввати; Мй – йил давомида ишлаб чиқаришдан чиқарилувчи (йўқ қилинувчи) қувват; n1 , n2 – ишлаб чиқариш қувватларини ишга туширишдан ёки тугатилган ишлаб чиқариш қувватлари йўқ қилингандан то йил охиригача ўтган тўлиқ ойлар сони.


Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish