Корхона мутахассисларини улар мехнати натижаларига мувофиқ уч асосий гурухга ажратиш мумкин: - — бошқарувнинг функцияли мутахассислари. Уларнинг мехнат махсули бошқарув ахборотлари хисобланади. Бу тоифа мутахассислар гурухига референтлар, иқтисодчилар ва хоказолар киради;
- — мутахассис-мухандислар. Улар мехнати махсули техника ва ишлаб чиқариш технологиясига оид конструкторлик-технологик ёки лойиха ахборотларидир. Булар — мухандислар, технологлар, конструкторлар, лойихачилар ва хоказолардир;
- — хизматчи-техник мутахассислар (компьютер операторлари, омборчилар, маиший сохалар хизматчилари ва хоказолар) асосан хизмат кўрсатиш билан банддирлар.
Персонални бошқариш қуйидаги тамойилларга асосланиши керак: - 1. Инсон — корпоратив маданият асоси. Юқори самара билан фаолият кўрсатаётган корхоналарда асосий эътибор персоналгақаратилади. Инсонлар ўзгаришлар марказига қўйилса, улар ушбу ўзгаришларни харакатга келтирувчи кучга айланадилар.
- 2. Менежмент — хамма учун. Бошқарув уч: олий, ўрта („команда") ва қуйи („ходимлар") бўғинларнинг хаммасида амалга оширилиши керак.
- 3. Самарадорлик — корхона муваффақиятининг мезони сифатида. Бу корхона мақсадига ресурслардан оқилона фойдаланиш хисобига эришиш ва иложи борича кўпроқ фойда олишни англатади.
4. Ўзаро муносабатлар — корхона муваффақиятининг мезони сифатида. „Хиссиётлар дунёси" (психологик муносабатлар, ўзаро алоқалар, қадриятлар, қизиқишлар)дан юзага чиқаётган муаммолар „фактлар дунёси" (техника, технология, корхона)дан пайдо бўлаётган муаммоларга нисбатан устувор бўлиши керак. Бу тамойилга кўра, шунингдек „Энг асосийси — мижоз", „энг асосийси — мансаб даражаси (иерархия) "дан устунроқдир. - 4. Ўзаро муносабатлар — корхона муваффақиятининг мезони сифатида. „Хиссиётлар дунёси" (психологик муносабатлар, ўзаро алоқалар, қадриятлар, қизиқишлар)дан юзага чиқаётган муаммолар „фактлар дунёси" (техника, технология, корхона)дан пайдо бўлаётган муаммоларга нисбатан устувор бўлиши керак. Бу тамойилга кўра, шунингдек „Энг асосийси — мижоз", „энг асосийси — мансаб даражаси (иерархия) "дан устунроқдир.
- 5. Сифат — самарадорлик мезонидир. Бу сифат умумий тушунчасининг ўзаро боғлиқ бешта хусусиятини қамраб олади:
- — шахсий сифат;
- — командасифати;
- — махсулот сифати;
- — хизмат кўрсатиш сифати;
- — корхона сифати.
- 6. Команда — корхона муваффақиятининг мезони сифатида. Корхонада мехнат қилувчи хамма инсонлар ходимлар хисобланади. Улар ижтимоий гурух — команда аъзоларидир. Команда ва унга аъзоларнинг корхона муваффақиятида хам, муваффақиятсизлигида хам хиссалари бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |