8.2. Хўжалик юритиш самарадорлигининг меъзони ва кўрсаткичлари
Иқтисодий самарадорликнинг моҳияти, унинг меъзони ва кўрсаткичларида намоён бўлади. Меъзон – бу қиёслаш, таққослаш ёки баҳолаш учун ўлчов. Кўрсаткич эса − бирор нарсанинг ривожи, даражаси, ишнинг бориши, бажарилиши ва шу кабиларни билдирувчи белгидир.
Рақобат шароитида корхоналарнинг − ишлаб чиқаришни замон талабига мувофиқ техник ва технологик жиҳатдан янгилашлари ҳамда амалдаги асосий фондларни реконструкция қилишлари билан боғлиқ капитал харажатларни амалга оширишларида, уларнинг турли вариантларидан фойдаланишлари мақсадга мувофиқ бўлади. Бунинг учун харажатларнинг қиёсий иқтисодий самарадорлик кўрсаткичини ҳисоблаш талаб қилинади.
Қиёсий иқтисодий самарадорлик турли вариантлар ўртасидаги жорий харажатлар фарқининг капитал харажатлар фарқига нисбати кўринишида ҳисобланади.
Қиёсий иқтисодий самарадорликнинг асосида харажат ва натижани солиштириш ётади.
Корхоналарда капитал харажатларни амалга оширишдан олдин инвестицион лойиҳаларнинг бир нечта варианти тузилади ва улар бир-бири билан қиёсланади. Шу асосида энг яхши вариант танланади, сарфланган харажатнинг минимумидан фойдаланиб, улар қуйидаги формула билан ифодаланади:
Хж + Нск х К1 = минимум,
Бу ерда:
К1 − ҳар бир вариант бўйича капитал харажатлар;
Хж − шу вариант бўйича жорий харажатлар (таннарх);
Нск − капитал харажатларнинг норматив коэффициенти;
Келтирилган Нск х К1 кўрсаткичлар биргаликда капитал харажатларнинг (ўзини қоплаш даврида) ўртача ҳар бир йилга тўғри келадиган суммасини ифода этади.
Иқтисодиёт бўйича капитал харажатларнинг норматив коэффициенти 0,12 ҳисобланиб, бу кўрсаткич тармоқлар бўйича табақалаштирилади.
Харажатларнинг норматив коэффициенти 0,12 бўлганда харажатларни қоплаш муддати 8,33 йилга тенг (1:0,12) га тенг бўлади.
Маълумки, ҳозирги кунда ишлаб чиқариш корхоналарининг машиналари, жиҳозлари ва асбоб ускуналари 4-5 йилда маънавий эскириб қолмоқда. Уларни янгилаш учун эса етарли миқдорда амортизация жамғармасини шакллантириш керак бўлади. Шу сабабдан ҳам айрим тармоқлар учун харажатларнинг норматив коэффициенти 0,12 дан юқорироқ қилиб белгиланиши мумкин.
Мисол. Корхона ишлаб чиқариш линиясини модернизация қилиш учун турли вариантларда тўртта инвестицион лойиҳа мавжуд. Улар бўйича капитал харажатлар ва ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархи қуйидагича:
Вариантлар
|
Капитал харажатлар
|
Ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг йиллик таннархи
|
I
|
2,0
|
1,8
|
II
|
3,0
|
1,2
|
III
|
5,0
|
0,8
|
IV
|
7,5
|
0,6
|
Бундай шароитда турли вариантлар бўйича ўртача бир йилга тўғри келадиган харажатлар суммаси бўлади:
I вариантда 1,8 + (0,12 х 2) = 2,04 млрд.сўм.
II вариантда 1,2 + (0,12 х 3) = 1,56 млрд.сўм.
III вариантда 0,8 + (0,12 х 5) = 1,40 млрд.сўм.
IV вариантда 0,6 + (0,12 х 7,5) = 1,50 млрд.сўм.
Демак, энг мақул вариант − кам харажат талаб қиладиган III вариант ҳисобланади.
Режалаштиришда ва лойиҳалаштиришда харажатларнинг қиёсий иқтисодий самарадорлик кўрсаткичи билан бир қаторда уларнинг умумий иқтисодий самарадорлиги ҳам аниқланади. Умумий иқтисодий самарадорлик − олинадиган натижа (самара)ни капитал харажатларга нисбати кўринишида аниқланади.
Умумий ва қиёсий иқтисодий самарадорлик бир-бирини тўлдиради, уларнинг асосида харажат ва натижани солиштириш ётади.
Умумий самарадорлик коэффициенти режалаштириш даражасига боғлиқ турли формулалар билан ифодаланади.
Корхоналарда асосий фондларни такрор ишлаб чиқаришнинг шакллари (техникавий қуроллантириш ва қайта қуроллантириш, реконструкциялаш, корхонани кенгайтириш) бўйича умумий иқтисодий самарадорлик кўпайган фойданинг (ишлаб чиқариш харажатларининг камайиши) (Ф), капитал харажатларнинг (К) ўсган қисмига нисбати кўринишида бўлади.
Бу ерда: Ф - фойданинг ўсган қисми;
Янгитдан қурилаётган цехлар, корхоналар ва шу каби объектлар ва айрим чора-тадбирлар билан боғлиқ бўлган харажатларнинг умумий иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичи (Сич) аниқланганда фойдани капитал харажатлар (смета қиймати)га бўлган нисбати олинади.
Ф М - Хич
Си.ч= —— ёки —————;
К К
|
Бу ерда: Ф − фойда;
М − лойиҳа бўйича йил давомида ишлаб чиқилган
маҳсулот, корхона улгуржи нархи бўйича;
Хи.ч − лойиҳа бўйича йиллик маҳсулотни ишлаб чиқишга кетган ишлаб чиқариш харажатлар (таннарх).
Шуни қайд этиш лозимки, айрим ҳолатларда харажатларнинг иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини нормативлар (меъёрлар), ўтган даврдаги кўрсаткичлар ҳамда бошқа шу каби корхоналар ишлаб чиқариш самарадорлиги кўрсаткичлари билан таққослаш мақсадга мувофиқдир.
Корхона фаолиятини таҳлил қилганда, унинг истиқболини белгилаганда, фаолиятига баҳо берганда фақатгина харажатларнинг умумий иқтисодий самарадорлиги ҳақида ҳамда қиёсий самарадорлиги кўрсаткичларини ўрганиш билан чегараланмаслик керак. Корхона фаолияти самарадорлигини қўшимча кўрсаткичлар − меҳнат унумдорлиги, фондлар сиғими, фондлар қайтими, капитал қўйилмалар, хом ашё материалларини, ёнилғи, энергия, ишлаб чиқариш харажатлари даражасининг пасайиши, ҳамда ижтимоий натижалари кўрсаткичлари орқали ўрганиш зарурдир.
Ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат унумдорлигининг ошиши ходимлар малакасига, уларнинг тажрибасига, ишлаб чиқаришнинг ташкил этиш даражасига боғлиқ. Меҳнатнинг фонд билан қуролланиш миқдори (айниқса сифати) унумдорликка сезиларли таъсир этади. Фонд билан қуролланиш (Ф.Қ) фондлар қийматининг ишчилар сонига нисбати кўринишида ўлчанади ва қуйидаги формулада ифодаланади:
Бу ерда: Ф - асосий ишлаб чиқариш фондларнинг қиймати
И.с. - ишчилар сони
Иқтисодиёт нуқтаи назаридан қараганда меҳнат унумдорлигининг ҳар қандай ошиши эмас, балки жонли меҳнатни тежаш, унинг техника билан қуролланиш даражасининг ўсишига кетган қўшимча харажатларни мумкин қадар қисқа муддатларда қоплайдиган даражада ошишигина самаралидир.
Меҳнат унумдорлигининг яна бир кўрсаткичи меҳнат сиғимидир. Бу кўрсаткич яратилган маҳсулот қийматига тўғри келадиган меҳнат харажатлари тусида бўлади. Уни қуйидаги формула орқали ифодалаш мумкин:
Бу ерда: Мс - меҳнатнинг сарфи;
Мҳ - маҳсулотни ҳажми, миқдори.
Бу кўрсаткич меҳнат унумдорлигининг тескариси бўлиб унинг ҳажми қанча юқори бўлса, натижанинг ёмонлашганлиги ва акси бўлса, (яъни паст бўлса) натижанинг яхшиланганлигидан далолат беради. У асосан корхона даражасида аниқланади.
Ишлаб чиқариш корхоналарида аниқланиши мумкин бўлган технологик меҳнат сиғимини, ишлаб чиқариш меҳнат сиғимининг тўлиқ меҳнат сиғимини фарқлаш ва англаш лозим.
Ижтимоий маҳсулот сиғими − бу кўрсаткич хом-ашё материаллар, ёнилғи, энергия ва бошқа меҳнат предметларини харажатларнинг янги ижтимоий маҳсулотга бўлган нисбати билан аниқланади.
Корхоналарнинг маҳсулот сиғими шу маҳсулотни яратилиши учун кетган моддий харажатларнинг жами ишлаб чиқарилган маҳсулотга бўлган нисбати орқали аниқланади. Яъни:
МҳС - маҳсулот сиғими турли ўлчовларда;
Мх - моддий харажатларнинг умумий ҳажми;
Им - ишлаб чиқилган маҳсулот умумий ҳажми.
Корхона фаолияти самарадорлиги кўрсаткичларидан яна бири маҳсулотнинг капитал сиғимидир. Маълум бир даражада капитал сиғими ҳамда фондлар сиғими бир-бирига яқин кўрсаткичлардир.
Маҳсулотнинг капитал сиғими одатда ишлаб чиқилган маҳсулотни кўпайган (ўсган) қисмининг капитал қўйилмалар нисбати билан аниқланади.
Бу кўрсаткични қуйидаги формула орқали ифодалаш мумкин:
Бу ерда: К0 - маҳсулотни капитал сиғими;
К - капитал қўйилмаларнинг умумий ҳажми;
О - яратилган умумий маҳсулотнинг ўсган қисми.
Корхона даражасида фондларни самарадорлигини ҳисоблаганда қуйидаги формуладан фойдаланиш мумкин:
Бу ерда: Фс - фондлар сиғими;
Ф - асосий ишлаб чиқариш фондларининг ўртача
қиймати;
О - яратилган маҳсулотнинг умумий ҳажми (одатда
ялпи маҳсулот).
Фондлар сиғимини худди капитал сиғими сингари миллий даромадга нисбатида ҳам ҳисоблаш мумкин.
Миллий иқтисодиёт даражасида, унинг айрим тармоқларида, шу жумладан саноатда фондлар қайтими кўрсаткичи ҳисобланади. Бу фондлар сиғими кўрсаткичининг аксидир.
Фонд унуми (ФУ) асосий ишлаб чиқариш фондлардан фойдаланиш самарадорлигини тавсифлайди. У асосий фондлар муайян миқдорига тўғри келадиган маҳсулот миқдори билан ўлчанади.
Бу ерда: ММ - маҳсулот миқдори.
Фонд унуми, меҳнат унумдорлиги ва унинг фонд билан қуролланиши ўртасида алоқа мавжуд. У қуйидаги формула билан ифодаланади:
Бу ерда: ФУ - фонд унуми;
МУ - меҳнат унумдорлиги.
ФК - меҳнатнинг фонд билан қуролланиши.
Бу боғлиқликдан шу нарса келиб чиқадики, меҳнат унумдорлиги меҳнатнинг фонд билан қуролланишига қараганда тезроқ ўсиб борган тақдирдагина фонд унуми ошади. Ва аксинча, агар меҳнат унумдорлиги ўсиши фонд билан қуролланишининг ўсишидан орқада қолса, фонд унуми пасаяди.
Иқтисодиётнинг эркинлаштирилиши шароитида корхона фаолиятига баҳо бериш меъзонларидан бири сифатида фойда ва рентабеллик кўрсаткичлари ҳисобланади. Шу сабабли, корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти асосан фойдани кўпайтиришга ва рентабеллик даражасини оширишга қаратилган бўлиши лозим. Бу, албатта маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархини пасайтириш, мақсадсиз харажатларни камайтириш, меҳнат унумдорлигини ошириш, янги технологияни жорий этиш ва ҳоказолар ҳисобига эришилади.
Корхона фойда олиш учун энг аввало, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишдан тушган пул тушуми ҳисобидан қилинган харажатларни қоплаши зарур. Харажатларни ҳажми қанча паст бўлса, фойда шунча кўп бўлиши ҳаммага аёндир. Шундай экан, ҳар бир корхона, фаолиятида янгиликни жорий этиш ва инвестицияларни жалб қилиш зарурий жараёнга айланиб бориши керак. Зеро, янгиликни жорий этиш ва инвестиция киритиш ҳозирги иқтисодий шароитда корхоналарга янги саноат технологияларини киритишнинг энг қулай ва маъқул бўлган шакллари ҳисобланади.
Рақобат шароитида ишлаб чиқаришга инвестицияларни жалб этиш − корхона фаолиятига инновацияларни киритишга асос бўлиб ҳисобланади. Корхона фаолиятининг бозор талаби билан боғлиқлиги сабабли инновацияларни жорий этишнинг иқтисодий табиати бозор талаби орқали белгиланади: бозор муносабатларида рўй бераётган инновацияларнинг фан-техника инновацияларидан устунлиги сабабли у асосий омилга айланади. Корхонага, инвестиция ва инновацияларни жорий этишдаги бош мақсад − бозор талабини қондириш асосида юқори фойда олишдир.
Фан ва техниканинг шиддатли ривожланаётган ҳозирги шароитда замонавий ишлаб чиқариш воситаларини амалиётга татбиқ эиш иқтисодий самара билан бир қаторда огир жисмоний меҳнатни машиналар меҳнати билан алмаштириш, ишлаб чиқаришда шикастланиш ва касб касалликларини бартараф этиш, фондлар ва энергия билан таъминланиш даражасини ошириш, юқори малака талаб қиладиган ва манфаатдорликни оширадиган жозибали касбларга талабни ошириш, ҳамда мавжуд касбларга ёшларда рағбат ўйготиш ва бошқа ижтимоий муаммоларни ҳам ҳал этиши лозим.
Инсонни ҳар томонлама етук (баркамол) қилиб тарбиялаш – жамиятнинг пировард социал самарадорлик меъзонидир.
Ишлаб чиқаришнинг социал ва иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари узвий боғлиқ. Социал самарани оширмасдан туриб иқтисодий самарани ўстириб бўлмайди ва аксинча.
Шуни таъкидлаш лозимки, жамият миқиёсида ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги меъзони сифатида ижтимоий меҳнат унумдорлигини ҳамда мамлакат ялпи ички маҳсулотининг ўсишини келтириш мумкин. Ижтимоий меҳнат унумдорлигининг ўсиши ижтимоий ишлаб чиқариш харажатларининг пасайишига олиб келади, натижада, ижтимоий меҳнат сарфларининг иқтисодий самарадорлиги юқори бўлади.
Ялпи ички маҳсулот − мамлакат иқтисодиётнинг асосий кўрсаткичи. У мамлакат аҳолисининг фаровонлиги ва барқарор ривожланишининг моддий манбаидир. Шунинг учун ҳам уни оширишнинг барча воситалари ва йўллари ишга солинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |