Корхона иқтисодиёти


Асосий фондларни ҳисобга олиш, режалаштириш, баҳолаш, эскириши ва таъмирлаш



Download 464,57 Kb.
bet50/88
Sana20.06.2022
Hajmi464,57 Kb.
#684342
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   88
Bog'liq
маъруза матни (0)

9.3. Асосий фондларни ҳисобга олиш, режалаштириш, баҳолаш, эскириши ва таъмирлаш

Хўжалик амалиётида асосий фондлар натурал ва қиймат кўринишида ҳисобга олинади. Агар асосий фондларни натурал баҳолаш-ишлаб чиқаришни техник жиҳатдан қайта қуроллантириш ва замонавийлаштириш масалаларини ҳал қилиш, асбоб-ускуналарни таъмирлаш учун уларнинг гуруҳ ва турлари бўйича графиклар тузиш, шунингдек, таъмирлаш воситаларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш имконини берса, қиймат бўйича баҳолаш эса, асосий фондларни қайта ишлаб чиқаришни режалаштириш, уларнинг мавжуд ҳажмини аниқлаш, амортизация ҳажмини белгилаш, асосий фондлар ва ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини таҳлил қилиш ва ҳоказоларда муҳим аҳамият касб этади.


Асосий фондларни баҳолашнинг қуйидаги усуллари мавжуд: бошланғич қиймат бўйича ─ асосий воситаларни яратиш ёки сотиб олиш учун сарфланган харажатлар мажмуидан иборат бўлиб, асосий фондлар ёки уларнинг алоҳида қисмларини фойдаланишга топшириш учун яроқли ҳолга келтириш билан боғлиқ бўлган-уларни келтириш, ўрнатиш каби харажатларни ҳисобга олган ҳолда юзага келувчи қиймат.
Масалан, битта машина ёки ускунанинг бошланғич қиймати – бу, корхонанинг мазкур машина ёки ускунани маълум бир санада сотиб олган ва бу ҳақда бухгалтерия ҳужжатларида қайд қилинган сотиб олиш нархидир.
”... ишлаб чиқариш ресурслари (бизнинг мисолда- ун, шакар, печлар ишчи кучини ёллаш) ни сотиб олиш учун йўналтирилган пулнинг суммаси – корхонанинг ... харажатлари дейилади”20.
Ҳақ эвазига сотиб олинган асосий воситалар объектининг бошланғич қиймати қуйидаги харажатлардан ташкил топади:
а) активларни етказиб берувчиларга ҳамда шартнома бўйича қурилиш-монтаж ишларини бажарганлик учун пудратчиларга тўланадиган суммалар;
б) асосий воситалар объектига доир ҳуқуқни сотиб олиш (олиш) муносабати билан амалга оширилган рўйхатдан ўтказиш йиғимлари, давлат божлари ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар;
в) божхона божлари ва йиғимлари;
г) асосий воситалар объектларини сотиб олиш (барпо қилиш) муносабати билан солиқлар ва йиғимлар суммалари (агар улар қопланмаса);
д) асосий воситалар объектларини сотиб олиш (барпо қилиш) билан боғлиқ ахборий ва маслаҳат хизматлари учун тўланган суммалар;
е) асосий воситалар объектларини етказиб бериш (барпо қилиш) хатарини суғурталаш бўйича харажатлар;
ж) асосий воситалар объектини сотган воситачиларга тўланадиган ҳақлар;
з) асосий воситаларни ўрнатиш, монтаж қилиш, созлаш ва ишга туширишга оид харажатлар;
и) активдан мўлжал бўйича фойдаланиш учун уни ишчи ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бошқа харажатлар.
Кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни тўлашга доир харажатлар қарзга олинган сармоя ҳисобидан буткул ёки қисман сотиб олинган асосий воситаларнинг бошланғич қийматига киритилмайди.
Корхонанинг ўзида тайёрланган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати, деб асосий воситаларнинг мазкур объектларини тиклаш (қуриш, қуриб битказиш) бўйича ҳақиқий харажатлар суммаси тан олинади.
 Тикланиш қиймати бўйича ─ асосий фондлар ёки уларнинг бирон-бир қисмини (бинолар, қурилмалар, машиналар, ишлаб чиқариш ускуналари ва ҳоказо) ҳозирги пайтдаги инфляция ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда баҳолаш. Баҳолашнинг бу усули объектнинг ҳозирги пайтдаги қайта ишлаб чиқариш даврида қанча туришини кўрсатади. Корхона асосий фондларининг тикланиш қиймати, тафтиш ва инвентаризация пайтида, мамлакат миқёсида ва давлат чора-тадбири сифатида эса, асосий фондларни қайта баҳолаш пайтида амалга оширилади.
Асосий фондлар қийматини қайта баҳолаш ҳар йили 1 январь ҳолати бўйича қайта баҳолашни ўтказиш даврида нархлар даражасидан келиб чиқиб ўтказилади.
Асосий фондлар жисмоний ва маънавий жиҳатдан эскириши мумкин.
Жисмоний (моддий) эскириш асосий фондларнинг бирламчи хислатларини ишлаб чиқаришда фойдаланиш ва табиий эскириш натижасида йўқотишдан юзага келади. У асосан бир хилда кечмайди ҳамда кўп жиҳатдан иқлимнинг таъсири, асосий фондлардан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш, жумладан, ходимларнинг малакасига ҳам боғлиқ бўлади.
Жисмоний эскиришни (ИФ) қуйидаги формула асосида ҳисоблаб топиш мумкин:
ёки
Бу ерда:
Тф - асосий фондларнинг ҳақиқий хизмат қилувчи муддати;
Тн - асосий фондлар хизмат қилиши керак бўлган норматив муддат;
И - ҳисобланган амортизация суммаси (эскириш суммаси);
Пс – асосий фондларнинг бошланғич(қайта ташкил қилиш) қиймати.
Маънавий эскириш - асосий фондларнинг қадрсизланиши ёки техник жиҳатдан муддатидан аввал иш қобилиятини йўқотилишидир. У икки шаклда юзага келади: биринчи шаклда асосий фондлар уларнинг ишлаб чиқариш қийматлари пасайиши натижасида қадрсизланса, иккинчи шаклда асосий фондларнинг қадрсизланиши янги, фан-техника тараққиёти таъсири остида, янада самаралироқ фондларнинг пайдо бўлиши натижасида рўй беради. Асосий фондлар маънавий эскиришининг юқорида келтирилган шаклларини қуйидаги тарзда аниқлаш мумкин:


Бу ерда:
П - асосий фондларнинг тўлиқ бошланғич қиймати;


В - асосий фондларнинг тикланиш қиймати;
Пн- янги техниканинг унумдорлиги.
Ишлаб чиқариш жараёнида асосий фондлар аста-секинлик билан эскириши сабабли, уларнинг иш қобилиятини таъмирлаш орқали тиклаш зарурияти туғилади. Ўз вақтида таъмирлаш асосий фондлар муддатидан олдин ишдан чиқишининг олдини олади ҳамда уларнинг хизмат қилиш муддати ва унумдорлигини оширади. Асосий фондларни таъмирлаш капитал, ўрта ва жорий турларга бўлинади.
Бино ва иншоотларни таъмирлаш ўз мазмуни, талаб қилинувчи муддат ва маблағларга кўра, машина ва ускуналарни таъмирлашдан фарқ қилади.
Ускуналар ва транспорт воситаларини капитал таъмирлаш - агрегатни тўлиқ ажратиб йиғиш амалга ошириладиган таъмирлашдир, базавий ва корпус деталлари ва узелларини таъмирлаш, барча эскирган деталлар ва узелларни алмаштириш ёки тиклаш ҳамда агрегатни йиғиш, созлаш ва синаб кўришдир.
Бинолар ва иншоотларни капитал таъмирлаш - базавий ва корпус деталлари ва узелларини таъмирлаш, барча эскирган конструкцияларнинг деталлари ва узелларини алмаштириш ёки тиклаш амалга ошириладиган таъмирлашдир.
Ускуналарни икки марта капитал таъмирлаш орасидаги муддат таъмирлаш цикли деб аталади. Машина ва ускуналар, қоидага кўра, махсус заводларда таъмирланади.
Ўртача таъмирлаш техник мазмуни, мураккаблиги, бажариладиган иш ҳажми ва даврийлигига кўра, капитал таъмирлашдан фарқ қилади ҳамда сарфланувчи маблағ, вақт ва кучни нисбатан камроқ талаб этади. Жорий таъмирлаш каби у ҳам машина ёки ускунадан фойдаланувчи корхонанинг ўзида амалга оширилиши мумкин. Ўртача таъмирлашда таъмирланаётган агрегатни қисман ажратиш ва деталларнинг қисмларини тиклаш ёки алмаштириш амалга оширилади.
Жорий таъмирлаш - асосий воситалар объектини ишчи ҳолатида сақлаб туриш мақсадида амалга ошириладиган таъмирлашдир.
Жорий таъмирлашда асосан асбоб-ускуналар тозаланади, мойланади, текширилади, майда камчиликлари бартараф қилинади, яъни ускуналарнинг фойдаланишга доимий тайёрлиги таъминланади.
Асосий фондларни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш мажмуаси режали-олдини олувчи таъмирлаш тизимига (РООТ) бирлаштирилади ва корхона бош механиги томонидан бошқарилади. Деярли ҳар бир корхонада РООТ ўтказилишини қайд қилиш журналлари мавжуд бўлиб, уларда профилактика ва таъмирлаш тадбирларини ўтказиш тартиби ва графиги белгилаб қўйилади.
Таъмирлаш ишлари туфайли корхона асосий фондларнинг жорий эксплуатацияга тайёрлигини таъминлайди. Бироқ шу билан бир қаторда корхона асосий фондларни яратиш, фойдаланиш, амортизация, қайта тиклаш каби босқичларни ўз ичига олувчи такрор ишлаб чиқариш амалларини доимий равишда бажаришга интилиши лозим.



Download 464,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish