Корхона иқтисодиёти


Асосий фондларнинг фойдали хизмат муддати



Download 464,57 Kb.
bet48/88
Sana20.06.2022
Hajmi464,57 Kb.
#684342
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   88
Bog'liq
маъруза матни (0)

Асосий фондларнинг фойдали хизмат муддати − уларнинг техник ҳужатларида кўрсатилган фойдаланиш муддати ёки бундай ҳужжат мавжуд бўлмаган ҳолатларда уларни қабул қилиш комиссияси томонидан ёки корхона раҳбари томонидан белгиланган фойдаланиш муддати (йил, ой). Уларнинг фойдалилиги − белгиланган муддатда ишлаб чиқилган маҳсулот, иш ва хизматлар ҳажми билан ўлчанади.
Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати, меҳнатнинг қуролланганлик даражаси асосий ишлаб чиқариш фондларининг ҳажмига боғлиқ. Асосий фондларнинг ва меҳнатнинг қуролланганлик даражасининг ошиши меҳнатга ижодий характер бағишлайди ва жамоанинг маданий-техник даражасини оширади.
Корхоналарининг иқтисодий самарадорлиги кўп жиҳатдан асосий ишлаб чиқариш фондларининг миқдорий ўсишига эмас, балки улардан олинадиган самарани оширишга, яъни ишлаб турган асосий фондларнинг ҳар бир сўмига тўғри келадиган маҳсулот (иш, хизмат) ҳажмини кўпайтиришга боғлиқ.
Асосий фондларнинг сифат жиҳатдан ўсиши ва такомиллашиб бориши ишлаб чиқаришнинг юксак техника даражасини таъминлайди ва унинг самарадорлигини оширади. Шу сабабли ҳам, мамлакатимизда миллий иқтисодиётнинг барча тармоқларини, жумладан, саноат тармоғини модернизация қилишга, техник ва технологик қайта жиҳозлашга устувор йўналиш деб қаралмоқда.
Иқтисодиётнинг эркинлаштирилиши ва модернизациялаш жараёнлари корхоналардаги мавжуд асосий фондлар қийматининг ўсишига ҳамда таркибининг ўзгариб, сифат жиҳатидан такомиллашиб боришига ижобий таъсир кўрсатади.
Узоқ муддатли активлар таркибидаги номоддий активлар − корхона томонидан хўжалик фаолиятида бошқарув учун қўллашда назорат қилинадиган, шунингдек, кўп йиллар (бир йилдан ортиқ) ишлатиладиган мулк объектларидир.
Номоддий активларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, улар асосан мулк объектига нисбатан эгалик ҳуқуқи сифатида бўлади.
Шуни таъкидлаш лозимки, номоддий активларнинг барчаси (гудвил ва ташкилий харажатлардан ташқари) сотиш, алмаштириш, бериш объекти бўлиб ҳисоблананиши мумкин.
Корхоналарнинг узоқ муддатли активлари таркибига узоқ муддатли инвестициялар ҳам киради. Улар корхоналарнинг асосий ва айланма капиталини қайта тиклаш ва кўпайтиришга, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришга қилинган сарфлардир.
Корхоналарнинг инвестицион фаолияти, ушбу маъруза матнларининг 13-мавзусида ёритилади.



Download 464,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish