Корхона иқтисодиёти


Амортизация ажратмалари ─ асосий фондларни такрор ишлаб чиқаришнинг муҳим манбаи



Download 464,57 Kb.
bet51/88
Sana20.06.2022
Hajmi464,57 Kb.
#684342
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   88
Bog'liq
маъруза матни (0)

9.4. Амортизация ажратмалари ─ асосий фондларни такрор ишлаб чиқаришнинг муҳим манбаи

Асосий фондларни қайта ишлаб чиқариш, яъни жисмоний ва маънавий жиҳатдан эскирган асосий фондларнинг ўрнини иқтисодий тўлдириш учун корхона бу воситалар қийматидан амортизация ажратмаларини ҳисоблайди. Бу ажратмалар харажатлар сифатида маҳсулот(иш,хизмат) таннархига киритилади.


Асосий воситалар объекти бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш мазкур объект асосий воситалар таркибига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг дастлабки санасидан бошланади ҳамда мазкур объектнинг амортизацияланадиган қиймати тўлиқ сўндирилгунга қадар ёки бу объектни балансдан ҳисобдан чиқарилгунча амалга оширилади.
Ер участкаларига амортизация ҳисобланмайди. Шунингдек қуйидаги асосий воситалар бўйича амортизация ҳисобланмайди:
а) маҳсулдор қорамоллар;
б) кутубхона фондлари;
в) ҳокимиятларга бўйсунадиган ободонлаштириш иншоотлари;
г) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервациялашга ўтказилган фондлар;
д) музей қимматликлари;
е) архитектура ва санъат ёдгорликлари;
ж) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари;
з) тўлиқ амортизацияланган асосий воситалар.
Амортизация ажратмалари асосий воситаларнинг баланс қиймати ва фойдали хизмат муддатини ҳисобга олган ҳолда белгиланадиган йиллик амортизация меъёрига нисбатан ҳисобланади. Амортизация миқдорини ҳисоблашга қуйидаги омиллар ҳисобга олинади:
- асосий воситанинг бошланғич баланс қиймати;
- асосий воситанинг қолдиқ қиймати;
- асосий воситанинг хизмат муддати;
- ўрнатилган амортизация меъёри.
9.5. Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати ва ундан фойдаланишни
яхшилаш йўллари

Асосий ишлаб чиқариш фондлари ҳажми ва улардан фойдаланиш даражаси корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати катталигини белгилайди. У ишлаб чиқариш дастурини асослашда катта роль ўйнайди ҳамда корхонанинг белгиланган номенклатура ва сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича потенциал имкониятларини тавсифлайди.


Бундан келиб чиқадики, ишлаб чиқариш қуввати – бу, маълум бир вақт давомида илғор технологиялардан фойдаланиш, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил қилишнинг илғор шароитларида ишлаб чиқариш мумкин бўлган маҳсулотларнинг максимал даражасидир. У қоидага кўра, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажмининг натурал кўринишда, ушбу корхонанинг ихтисослашганлиги ва маҳсулотнинг алоҳида турлари ўртасидаги ўзаро нисбатига кўра аниқланади.
Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати илғор (асосий) цехлар қуввати билан, цехлар қуввати бош участкалар қуввати билан, участкалар қуввати эса бош ускуналар қувватига асосан аниқланади. Корхона ишлаб чиқариш қуввати катталигини белгилаб берувчи кўрсаткичлар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • ускуналар таркиби ва турлар бўйича сони;

  • ускуна, агрегат ва дастгоҳлардан фойдаланишнинг техник-иқтисодий норма (норматив) лари;

  • ускуналарнинг ишлаш вақти фонди;

  • ишчилар сони;

  • ишлаб чиқарилаётган маҳсулот номенклатураси ва ассортименти (турлари ва хилма-хиллиги).

Корхона ишлаб чиқариш қувватининг бошланғич (йил бошида), якуний (йил охирида), ўртача йиллик ҳамда лойиҳа қуввати турлари мавжуд. Лойиҳа қуввати қурилиш лойиҳасида кўзда тутилган бўлади. Қайта тиклаш, кенгайтириш ва техник жиҳатдан қайта қуроллантириш давомида лойиҳа қуввати катталаштирилиши мумкин. Шу сабабли амалиётда лойиҳа қуввати кўпинча корхонанинг амалдаги қуввати билан солиштирилади. Корхонанинг амалдаги қуввати корхона ишлаб чиқариш дастурини тайёрлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Корхона ишлаб чиқариш қувватини аниқлашда заҳирадаги ускуналардан ташқари, барча ўрнатилган ускуналар ҳисобга олинади. Баъзи бир цехларда (йиғув, қуюв ва бошқа цехларда) ишлаб чиқариш қуввати ишлаб чиқариш майдонларига асосан ҳисобланади.
Ишлаб чиқариш қувватини аниқлашда маҳсулот бирлигига сарфланувчи вақт нормаси ёки ҳар бир ускунанинг унумдорлик нормалари муҳим аҳамиятга эга бўлиб, улар илғор ҳамда прогрессив бўлиши талаб қилинади.
Корхона бош бўғинининг (асосий цехининг) ишлаб чиқариш қуввати қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

Бу ерда:
М -цех ёки учасканинг қабул қилинган ўлчов бирлигидаги ишлаб чиқариш қуввати;
n - цех ёки участкадаги илғор ускуналар сони;
Фмакс –бош ускунадан фойдаланиш мумкин бўлган максимал муддат, соат;
Мт –бош ускунада маҳсулот тайёрлашнинг прогрессив меҳнат сиғими, соат.
Амалиётда ишлаб чиқариш қуввати ва ускуналарнинг юкланишини ҳисоблашда баъзида хатолар, улар ўртасидаги фарқни сезмаслик ҳоллари ҳам учраб туради. Корхона қуввати асосий ишлаб чиқариш фондлари, янги техника ва аниқланган заҳиралардан фойдаланган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш мумкин бўлган максимал даражани тавсифлайди, ускуналарнинг юкланишни ҳисоблаш натижалари эса, ушбу қувватлардан режадаги даврда фойдаланишнинг даражасини аниқлайди.
Демак, улар ўртасидаги принципиал фарқ шундаки, биринчи ҳолатда корхона ишлаб чиқариши мумкин бўлган маҳсулотларнинг максимал даражаси аниқланса, иккинчи ҳолда мазкур давр мобайнида ускуналардан қанчалик фойдаланилиши аниқланади.
Ишлаб чиқариш дастурининг корхонада мавжуд бўлган қувватларга мос келишини аниқлаш учун, ўртача йиллик ишлаб чиқариш қуввати ҳисоблаб топилади. Уни ҳисоблаш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади:

Бу ерда:
Мўр.йил – корхонанинг ўртача йиллик қуввати;
Мн – корхонанинг йил бошидаги қуввати;
Мв – йил мобайнида киритилувчи қуввати;
Мл – йил давомида ишлаб чиқаришдан чиқарилувчи (йўқ қилинувчи) қувват;
n1 , n2 – ишлаб чиқариш қувватларини ишга туширишдан ёки тугатилган ишлаб чиқариш қувватлари йўқ қилингандан то йил охиригача ўтган тўлиқ ойлар сони.
Асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланишни яхшилаш билан боғлиқ бўлган мазкур чора-тадбирлар, кўпинча ишлаб чиқариш қувватлари балансини тузиш йўли билан амалга оширилиб, корхонанинг ишлаб чиқариш қувватлари ва уларни таъминлаш манбаларига бўлган эҳтиёжи аниқланади.
Асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини миллий иқтисодиёт миқёсида баҳолаш қийин. Бу муаммонинг ечими маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ошишига, аҳоли истемолини тўлароқ қондирилишига, мамлакатда ускуналар балансининг ошишига, маҳсулот таннархининг камайишига, ишлаб чиқариш рентабеллигининг ошишига олиб келади.
Асосий фондлардан нисбатан тўлароқ фойдаланиш ─ янги қувватларни жалб қилиш каби эҳтиёжларнинг камайишида муҳим омил ҳисобланади. Асосий фондлардан фойдаланишнинг яхшиланиши, уларнинг айланиш тезлигининг ошганлигини ҳам билдиради.
Хуллас, асосий фондлардан самарали фойдаланиш иқтисодий ислоҳотларнинг муҳим вазифаси ҳисобланган ─ ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатининг ошиши, рақобат шароитида уларнинг тезда сотилиши билан ҳам чамбарчас боғлиқ.
Асосий фондлардан самарали фойдаланиш, уларнинг самарадорлигини оширишга таъсир қилувчи интенсив ва экстенсив омиллардан қанчалик тўлиқ фойдаланилаётганлигига боғлиқ. Асосий фондлардан фойдаланишнинг экстенсив ўсиши, бир томонидан, календар даврда ускуналардан фойдаланиш вақтини оширишни тақозо қилса, иккинчи томондан, ускуналарнинг умумий қийматида ишлаётган ускуналар ҳиссасини оширишни тақозо қилади.
Асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг асосий йўли ортиқча ускуналар миқдорини камайтириш ва ўрнатилмаган ускуналарни ишлаб чиқаришга тезроқ жалб этиш ҳисобланади.
Меҳнат воситалари катта қисмининг бекор туриши ишлаб чиқаришни ўстириш имкониятларининг қисқаришига, ускуналарнинг бекордан бекор жисмоний эскиришига ва узоқ вақт ишламасдан сақланиш натижасида, уларнинг яроқсиз аҳволга келиб қолишига сабаб бўлади. Вақт ўтиши билан яхши сақланган ускуналар ҳам маънавий эскириш натижасида жисмоний эскирган ускуналар қаторига қўшилиб қолади.
Асосий фондлардан фойдаланишнинг интенсив ўсиши вақт бирлигида ускуналарнинг иш билан таъминланганлик даражасини оширишни тақозо қилади.
Ускуналарнинг интенсив иш билан таъминланганлигини ошириш учун ишлаётган машина ва механизмларни модернизациялаш, улар ишининг оптимал режимини ўрнатиш лозим. Технологик жараёнларнинг оптимал режимда ишлаш ишчилар сони ва асосий фондларни кўпайтирмай туриб маҳсулот ишлаб чиқаришни оширади ва маҳсулот бирлигига сарфланадиган моддий ресурс харажатларни камайтиради.
Асосий фондардан фойдаланиш интенсивлигини ошириш қуйидагиларни талаб қилади: ишлаб чиқариш технологияларини ва меҳнат қуролларини такомиллаштириш; меҳнатни илмий ташкил этишни ва бошқаришни такомиллаштириш; ишчиларнинг профессионалиги ва билимини ошириш; ишлаб чиқариш жараёнидаги нуқсонларни бартараф қилиш.
Техника ривожланиши ва шу билан боғлиқ равишда жараёнларни интенсивлаштириш чегараланмаган. Шунинг учун асосий фондлардан фойдаланишни интенсив ошириш имкониятлари ҳам чегараланмаган.
Асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг асосий йўлларидан бири унинг тузилишини такомиллаштириш ҳисобланади. Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг қанчалик ўсиши асосий цехларга боғлиқ. Шунинг учун уларнинг асосий фондлар умумий қийматидаги ҳиссасини ошириш лозим.
Ёрдамчи ишлаб чиқаришдаги асосий фондларнинг ортиши маҳсулотлар фонд сиғимининг ошишига олиб келади, лекин бевосита маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ортишига олиб келмайди. Бироқ ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг пропорционал равишда ривожланишисиз асосий цехлар тўлиқ қувват билан ишлай олмайди. Шунинг учун асосий фондларнинг оптимал ишлаб чиқариш тузилишини аниқлаш улардан фойдаланишни оширувчи асосий йўналиш ҳисобланади.
Асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишда акционерлик жамиятларининг ҳамда бошқа турдаги хусусий корхоналарнинг ташкил этилиши муҳим омил бўлиб ҳисобланади. Бунда мулк эгалари ишлаб чиқариш воситаларини бошқаришда, асосий фондларнинг ишлаб чиқариш тузилишини шакллантиришда, шунингдек, корхона фойдасини бошқаришда мустақилдир. Мавжуд асосий фондлардан самарали фойдаланишда улар ўзларининг масъул эканлигини билишади. Бу мақсадли инвестициялашни оширишга ҳам ёрдам беради.



Download 464,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish