Корхона иқтисодиёти


Назорат ва муҳокама учун саволлар



Download 464,57 Kb.
bet22/88
Sana20.06.2022
Hajmi464,57 Kb.
#684342
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   88
Bog'liq
маъруза матни (0)

Назорат ва муҳокама учун саволлар
1.Корхонани тугатишга нима сабаб бўлади?
2.Корхонани қайта ташкил қилишдан мақсад нима ва у қандай амалга оширилади?
3.”Муросали келишув” нима дегани?
4.Корхона банкротлигининг асосий сабабларини санаб ўтинг.
5.Корхонани молиявий жиҳатдан соғломлаштириш нимани англатади?
6.Кредиторнинг қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасида нималар кўрсатилиши керак?
7.Корхонани санация қилиш бўйича қанақанги чора-тадбирлар амалга оширилади?
8.Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган корхоналар сирасига қанақанги субъектлар киради?

5-мавзу: Корхона фаолиятига таъсир этувчи шарт-шароитлар


Режа:

5.1.Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик муҳити

5.2.Тадбиркорлик хавф-хатарлари


5.1.Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик муҳити



Ўзбекистон истиқлолнинг илк кунларидаёқ иқтисодий мустақилликни ва озиқ-овқат хавфсизликни таъминлайдиган асосий тармоқларни ривожлантиришни устувор йўналиш деб белгилади. Шу йўналишда қилинган ишлар натижаси сифатида, бугунги кунда, “Юртимизда ёқилғи-энергетика ва ғалла мустақиллигига эришилди. Бой минерал хомашё ва қишлоқ хўжалиги ресурсларини тубдан қайта ишлашга асосланган замонавий технологияларни жалб этган ҳолда корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашнинг кенг кўламли дастурларини изчил амалга ошириш таъминланмоқда. Энергетика, нефть ва газ кимёси, рангли металлургия, кимё ва тўқимачилик саноати, машинасозлик ва автомобилсозлик, фармацевтика ва микробиология, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сифатли ва чуқур қайта ишлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш каби иқтисодиётимиз тараққиётининг локомотиви ҳисобланган, юксак технологияларга асосланган ишлаб чиқариш тармоқлари жадал суръатлар билан ривожланмоқда”.
“Истиқлол йилларида мулкчиликнинг тузилишида туб ўзгаришлар рўй берди, кўпукладли иқтисодиёт амалда шаклланиб, унинг таркибида хусусий мулк устувор ривожланди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ... бозорни зарур товар ва хизматлар билан тўлдириш, одамларнинг даромадлари ва фаровонлиги ошиб боришининг асосий манбаига, аҳоли бандлиги ўсишининг энг муҳим омилига айланди”.
Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш бир қанча омилларга боғлиқ бўлиб, улар жумласига корхоналар фаолиятига таъсир этувчи шарт-шароитлар, яъни тадбиркорлик муҳити ҳам киради.
Тадбиркорлик муҳити − иқтисодий ҳолатни, ижтимоий-иқтисодий барқарорликни, тадбиркорлик фаолияти қай даражада ривожланганлигини, уларнинг самарали фаолият кўрсатишлари учун чиқарилган қонун ва қарорларни, маданиятни, маънавиятни ва тадбиркорлар ўз маблағларини йўналтириш учун эътиборга оладиган ва улардан хулоса чиқарадиган бошқа омилларни ўз ичига олади.
Мамлакатда тадбиркорлик муҳити қай даражада эканлигини аниқлайдиган яна бир омил − иқтисодий тушкунлик ҳисобланади. Унинг асосий сабаби иқтисодий бўҳрон бўлиб, ишлаб чиқариш суръатининг пасайишига, охир-оқибатда жамғаришнинг қисқаришига олиб келади.
Бундан ташқари жамғарма тақчиллиги фоиз ставкаларининг юқорилиги билан ҳам боғлиқдир. Бу эса тадбиркорларнинг банк кредитларидан фойдаланишларини қийинлаштиради. Инфляция сабабли бериладиган кредитларнинг катта қисми қисқа муддатли бўлиб, бу улардан ишлаб чиқаришда фойдаланишни чегаралаб қўяди. “...инфляция – иқтисодиётда нархларнинг умумий даражасининг ошиши асосий кўрсаткичларидан бирига мисолдир”14.
Корхоналар бир-бирларига бўлган қарзларини тўлай олмаслик ҳолатининг кучайиши ҳам тадбиркорлик муҳитига салбий таъсир кўрсатади.
Қимматбаҳо қоғозлар бозори ҳам тадбиркорлик муҳитига таъсир этадиган омил бўлиб хизмат қилади. У иқтисодиётдаги мулк шаклларининг кўпайишига ва бозор муносабатларининг асосий шарти бўлмиш рақобатчилик муносабатларининг мустаҳкамланишига олиб келади.
Акциялар бозорининг ривожланиши натижасида пулнинг айланиши тезлашади, унинг қадрсизланиш жараёни секинлашади, иқтисодиётнинг пул маблағларига эҳтиёжманд соҳаларни маблағ билан таъминлашга, муомилада пул маблағларини қайта сармоялаш учун унинг самарали ишлатилишига имкон яратилади. Энг муҳими эса корхоналарнинг ривожланиши учун зарур бўлган, лекин бугунги кунда давлат бюджети ҳисобига молиялаш имконияти бўлмаган қўшимча молия ресурсларини очиқ бозордан жалб қилиш имконияти яратилади.
Кейинги пайтларда ҳукуматимиз томонидан тадбиркорлик муҳитини яхшилаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида тадбиркорлик муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган омиллар таъсирлари камайтирилди. Мамлакатимизда ўтказилаётган ислоҳатлар кичик ва хусусий ишбилармонликни ривожлантириш, хусусийлаштириш, инфляция даражасини пасайтириш, валютамизнинг барқарорлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш суръатларини ўстириш, қимматбаҳо қоғозлар бозорини шакллантириш, аҳолининг турмуш даражасини яхшилашга қаратилган.
Тадбиркорлик муҳити — бу иқтисодий фаолиятга капитал киритишнинг қалтислик даражасини ва улардан мамлакатда самарали фойдаланиш имкониятларини олдиндан белгилайдиган иқтисодий, сиёсий, юридик ва ижтимоий омиллар йиғиндисидир.

Download 464,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish