Корхона иқтисодиёти



Download 464,57 Kb.
bet30/88
Sana20.06.2022
Hajmi464,57 Kb.
#684342
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   88
Bog'liq
маъруза матни (0)

Якка бошқарув − ҳар бир хўжалик раҳбари ўз ваколати доирасидаги масалаларни ҳал қилишда қонун томонидан берилган ҳуқуқларга асосан бир ўзи (якка тарзда) қарор қабул қилишини ҳамда корхона фаолияти учун шахсан жавобгарлигини англатади. Шунингдек, якка бошқарув ходим буйруқларни фақат битта бевосита (тўғридан-тўғри) бошлиқдан олиши мумкин ёки шарт бўлган ҳолларни ҳам англатади.
Бошқарувнинг коллегиаллик тамойили корхона жамоасининг ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган қарорларни қабул қилишдаги фаол иштирокини ифодалайди. Замонавий бозор муносабатлари шароитида ушбу тамойилнинг имкониятлари кенгайиб боради.
Бошқарувнинг тартиб ва адолат тамойили кадрлар тез-тез алмашишининг олдини олади, корхона обрўсининг ўсишига ҳамда бунга корхона жамоасини қизиқтиришга хизмат қилади.
Тартиб – ҳар бир киши ва ҳамма нарса ўз жойида бўлишини, адолат эса раҳмдиллик ва одилликнинг уйғунлигини англатади. Шу тамойилга кўра корхона ва унинг раҳбарига тавсифнома берилади. Корхона раҳбари қанчалик билимли ва тажрибали, унинг касб маҳорати ва маданияти қанчалик юқори бўлса ҳамда у жамоа тўғрисида қанчалик кўп қайғурса, тартиб ва адолат кўрсаткичлари шунчалик юқори бўлади.
Бошқарувнинг ходимларни моддий ва маънавий рағбатлантириш тамойили меҳнат унумдорлигини оширишда муҳим туртки ҳисобланади ва бошқарув тизимининг самарадорлигини акс эттиради.
Янги бозор муносабатлари шароитида ходимлар ўз хизматлари ва бажарган ишининг сифати ва миқдори учун адолатли тарзда ҳақ олишлари зарур. Ходимларни маънавий рағбатлантиришнинг аҳамияти моддий рағбатлантиришдан кам эмас.
Корхона раҳбарининг иқтидори − ходимларнинг ташаббус ва ютуқларини ўз вақтида муносиб баҳолаш, уларни ҳам моддий ҳам маънавий рағбатлантириш тизимини моҳирона қўллашида намоён бўлади
Тежамкорлик ва самарадорлик тамойилининг моҳияти − моддий ва меҳнат ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш, энг кам харажатлар билан энг кўп натижаларга эришиш, ишлаб чиқариш заҳираларидан тўлиқ фойдаланишда ифодаланади. Корхоналарда бу тамойилнинг амал қилиши − корхона раҳбари ва барча ходимлар (биринчи ўринда хом ашё ва материаллардан тайёр масулот яратувчи ишчилар)нинг меҳнат қоидасига риоя этишига боғлиқ. ”Самарадорлик – жамиятнинг барча аъзолари томонидан олинадиган сифатли ресурслар тақсимотининг умумий харажатларни максималлаштиришга йўналтирилганлиги”16.
Бошқарувнинг ташаббускорлик ва корпоратив руҳият тамойили корхонани муваффақиятларга элитувчи воситадир. Ташаббускорлик, истиқболни кўра билиш ва ишга ижодий ёндашиш муваффақиятлар гаровидир. Корхонадаги корпоратив руҳият ташаббускорликни ва ишга ижодий ёндашишни таъминлайди (ҳар бир ходимга ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг турли хил дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қўшимча куч-қувват бахш этади).

Download 464,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish