Корхона иқтисодиёти



Download 464,57 Kb.
bet33/88
Sana20.06.2022
Hajmi464,57 Kb.
#684342
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   88
Bog'liq
маъруза матни (0)

1. Режалаштириш – ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва корхонанинг гуллаб-яшнаши учун ишлаб чиқариш мақсадларини белгилаш ва унинг натижаларига эришиш.
2. Истиқболни белгилаш (прогнозлаштириш) – жорий фаолиятни самарали тарзда олиб бориш ҳамда истиқболни кўра олиш ва бошқарув тизимини истиқболга мослаштириш. Режалаштиришдан фарқли равишда прогнозлаштириш эҳтимоллик тавсифига эга бўлади.
3. Тартибга солиш – ишлаб чиқаришни, жамоани бошқаришда белгиланган кўрсаткичлардан четга оғишларни тўғрилаб бориш.
4. Ташкиллаштириш – куч-қувват ва воситаларни ишлаб чиқариш дастурини минимал харажатлар асосида ва бу харажатларнинг юқори самарадорлиги орқали амалга оширишга йўналтириш, амалдаги ташкилотчилик тизимини янги ютуқларга эришиш ва янги вазифаларни бажаришга йўналтириш.
5. Назорат жорий кўрсаткичларнинг белгиланган (дастурий) вазифа(норма)ларга мос келиш даражасини аниқлаш.
6. Ҳисобга олиш – корхонанинг маълум бир вақт давомида бажарган ишларига якун ясаш.
7. Таҳлил – маълумотларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ҳамда улардан бошқарувни асослаш ва бошқа вазифалари учун фойдаланиш.
Шуни қайд қилиб ўтиш керакки, бошқарув функциялари ўртасида қатъий чегара йўқ. Бошқарув фаолиятининг битта тури бошқарувнинг бир нечта функциялари белгиларига эга бўлиши ва улар ўзаро чамбарчас боғланиб кетиши мумкин. Шу билан бирга ҳар бир функция ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, уларни билиш раҳбарнинг профессионал маҳорати шаклланишида муҳим роль ўйнайди.
Шуни таъкидлаш лозимки, бошқарув функциялари ўртасида қатъий чегара йўқ. Улар ўзаро чамбарчас боғланган. Айни пайтда, ҳар бир функция ўзига хос хусусиятларга эга. Уларни билиш ва амалда қўллай олиш раҳбарнинг профессионал даражасига боғлиқ.
6.4. Корхонани бошқаришнинг ўзига хос хусусиятлари

Ўзбекистонда аралаш иқтисодиётга асосланган бозор муносабатларининг шаклланиши, турли корхоналарнинг − йирик ва кичик корхоналарнинг, шунингдек, ходимлар сони кам бўлган микрофирмаларнинг пайдо бўлишига олиб келди.


Корхоналарнинг катта-кичиклиги (тури), табиий равишда, бошқарув аппаратининг шаклланиши ва ташкилий тузилмасига сезиларли равишда таъсир кўрсатади. Масалан, кичик корхоналар учун йирик корхоналарнинг бошқарув тузилмасини қўллаш ноўрин бўлади. Кичик бизнес субъектлари бошқарув аппарати тузилмасининг соддароқ ва оптимал тарзда бўлишлиги мақсадга мувофиқдир. Чунки, уларда йирик корхоналарга хос бўлган катта функционал бўлим ва хизматлар мавжуд бўлмайди.
Корхоналар бошқарув шакли, усули ва тузилмасини ўзлари мустақил равишда танлайдилар. Уларнинг айримларида, жумладан, акциядорлик жамиятларида жамоа аъзолари ишлаб чиқариш ва ташкилий тузилмани бошқаришда иштирок этади.
Қуйида замонавий бозор муносабатларининг йирик иштирокчиларидан бири бўлган акциядорлик жамиятларига хос бошқарув тизимини кўриб чиқамиз.
Акциядорлик жамиятларида кузатув кенгаши, бошқарма ва акционерларнинг умумий йиғилиши бошқарув органи вазифасини бажаради. Уларнинг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг “Акционерлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунига, шунингдек, бошқа ҳуқуқий-норматив ҳужжатларга, жумладан, акциядорлик жамиятининг ички тартиб ва қоидаларига асосан юритилади.
Акциядорлик жамиятини бошқаришнинг ташкилий тузилмасида таъсисчилар таркибига боғлиқ бўлган-таъсисчилар кенгаши муҳим ўрин эгаллайди. Масалан, очиқ турдаги акциядорлик корхоналарида таъсисчининг энг кам сони белгиланмаган, ёпиқ турдаги акциядорлик корхоналарида эса таъсисларнинг энг кам миқдори уч киши қилиб белгиланган ва уларнинг ҳар бири акциядор бўлиши шарт.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши (конференцияси) акциядорлик жамиятининг раҳбарини тайинлайди. У акциядорлар номидан ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолияти бўйича барча хатти-ҳаракатларни бажаради ва бунинг учун жавобгар ҳисобланади.
Кузатув кенгаши асосан сайлов асосида тузилади ҳамда сайлов давомида энг кўп овоз олган шахс кенгаш аъзолигига номзод ҳисобланади.
Кузатув кенгаши ваколатларига доир вазифалар жамиятнинг ижроия органига ўтказилиши ҳамда ижроия органи аъзоларининг кузатув кенгашига сайланиши мумкин эмас.
Жамиятнинг молиявий ва хўжалик фаолиятини назорат қилиш тафтиш ҳайъати томонидан амалга оширилади. Унинг аъзолари умумий йиғилиш томонидан акциядорлар ҳамда корхона акциядори бўлмаган бошқа ходимлар орасидан сайланади.
Тафтиш ҳайъати ўз фаолиятини доимий равишда режа асосида амалга оширади. У, айрим ҳолларда, умумий йиғилиш, кузатув кенгаши ҳамда корхона акцияларининг 10 фоиздан кўпроғига эгалик қилувчи бир гуруҳ акциядорларнинг талабига кўра махсус текширувларни амалга ошириши мумкин. Тафтиш ҳайъатининг хулосалари акциядорлик жамиятининг йиллик молиявий ҳисоботини тасдиқлашда эътиборга олинади.
Аралаш иқтисодиёт шароитида хўжалик юритувчи субъектларнинг асосий ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан бири − холдинглар ҳисобланади.
Холдинг сўзи инглизча “to xold” сўзидан олинган бўлиб, ушламоқ, назорат қилмоқ деган маъноларни англатади17.
Холдинглар турдош корхоналарни кооперациялашга кўмаклашиш ҳамда улар томонидан келишилган инвестиция сиёсати амалга оширилиши учун ташкил этилади.
Айни кунда мамлакатимизда – “Ўзнефтгаз-холдинг” миллий холдинг компанияси, “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси кабилар фаолият юритмоқда.
Мамлакатимизда холдингларни хуқуқий тартибга солувчи ягона миллий норматив ҳужжат − бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12 октябрь 1995 йилда қабул қилинган “Холдинглар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 398-сонли қарори ҳисобланади.
Ушбу Низомга асосан активлари таркибига бошқа корхоналарнинг акциялари назорат пакетлари кирадиган очиқ турдаги акциядорлик жамияти холдинг хисобланади. Холдинглар АЖ шаклида тузилади.
Холдинг − бу таркибига турли ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги корхоналарни назорат қилиш ва фаолиятини бошқариш мақсадида уларнинг назорат пакет акция ёки хиссаларига эгалик қилувчи компаниядир.
Холдинг юридик шахс сифатида ОАЖ ташкилий-ҳуқуқий шаклида тузиладиган, бошқариш функцияларига эга бўлган хўжалик юритувчи субъект ҳисобланади.
Амалдаги қонунчиликга мувофиқ холдинг компаниясининг бошқарув органлари қуйидагича таснифланади: умумий йиғилиш, директорлар кенгаши, ижроия органи.
Юқорида таъкидлаб ўтилган бошқарув органларидан ташқари ҳар бир холдинг компаниясида тафтиш комиссияси ҳам тузилади ёки ревизор тайинланади (сайланади). Ушбу тафтиш комиссияси компания молиявий-хўжалик фаолиятини назорат қилади ва қоида тариқасида, бошқарув органлар жумласига кирмайди.



Download 464,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish