ХЎЖАЛИК ОПЕРАЦИЯЛАРИ РЕЕСТРИ
20 йил ______________ ойи учун
N
т/р
|
Сана
|
Бошланғич ҳужжатнинг номи ва раєами
|
Операция мазмуни
|
Суммаси
(cўм)
|
Ҳисобварақлар корреспонденцияси
|
Дебет
|
Кредит
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Демак, Бош дафтар шаклда икки турдаги ҳисоб регистрларидан фойдаланиш мумкин:
Бош дафтар.
Ҳисоб объектлари ҳисоб ведомости.
Ведомостларлар аналитик ҳисоб регистлари ҳисобланади.
Агар корхона ҳисоб объектлари ҳисоб ведомостларини ҳам юритса, у ҳолда Бош дафтарга маълумотлар ҳам дастлабки хужжатлар, ҳамда ведомостлар маълумотлари асосида ёзиб борилади.
Бош дафтарнинг варақларида хўжалик жараёниннинг бўлган вақтида, дастлабки хужжат тартиб рақами, жараён мазмуни, суммаси, корреспонденцияланувчи счетлар кўрсатилади.
Бу дафтар регистри асосида юритиладиган ушбу шаклнинг қўлайликлари қўйидагилардан иборат.
ёзувлар аниқлиги ҳисоб ишларини текширишни осонлаштиради;
ҳисоб ишлари камаяди;
қўлланиладиган регистрлар миқдори камаяди;
Синтетик счетлар бўйича айланма қайднома тузилишига зарурият йуқолади;
ҳисоб ходимлари ортиқча меҳнати қисқаради.
Юқорида келтириб ўтилган афзалликлар билан бирга бухгалтерия ҳисобининг Бош дафтар шаклини қўллашда баъзи бир камчиликлар вужудга келиб, улар қўйидагилардан иборат.
Корхона катта бўлса, ҳисоб ишларини оқилона ташкил этиш мумкин бўлмай қолади;
Кулланиладиган счетлар миқдори кўпайиши, хато ёзувлар акс эттирилиши эхтимолини оширади;
ҳисоб ходимлари ўртасида меҳнат тақсимотини оқилона ташкил этилишини таъминламайди.
Аммо, юқорида таъкидлаганидек, бухгалтерия ҳисобининг Бош дафтар шаклидан кичик корхоналар фойдаланиши у ердаги ҳисоб ишларини яхши олиб борилишига хизмат қилади
Бош дафтарда йил бошига хар бир маблағ ва улар бўйича қолдиқлар акс эттириб чиқилади. Кейин, жараён мазмуни қаторида ой давомида хронологик тартибда хар бир дастлабки хужжат асосида хўжалик жараёнлари ёзиб борилади. Бунда, содир бўлган жараёнга таалуқли сумма, икки ёқлама ёзув усулига кўра, корреспонденцияланган счетлар дебети ва кредитида ёзилади.
Ой оҳирида хар бир счет бўйича дебет ва кредит оборотлари аниқланади ва жами дебет ва кредит оборотлари жамланиб, улар тенглилиги таққослаш орқали текширилади. Дебет ва кредит оборотлар йиғиндиси тенглиги ҳисоб ишлари тўғри акс эттирилганлигини билдиради. Дебет ва кредит оборотларда аниқланган сумма ўзаро тенг бўлиши билан бирга «Текширув суммаси» қаторидаги жами суммага ҳам тенг бўлиши керак.
Шундан сўнг, хар бир счет бўйича ой оҳирига қолдиқ ҳисоблаб чиқилади. Ой оҳирига аниқланган қолдиқ суммалар актив счетларда дебет томонида, пассив счетларда кредит томонида акс эттирилиб, уларнинг ўзаро тенг бўлиши шартдир.
Сўнггра, ушбу аниқланган қолдиқ суммалар асосида корхона ҳисоботи тузилади.
Юқорида келтириб ўтилган, Бош дафтар счетини жадвал кўринишини, компьютер сабоғини яхши эгаллаган ҳисобчи «EXCEL»да самарали қўллаши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |