Kontinental intellekt


Бухгалтерия ҳисобининг шакллари: мемориал-ордер, Бош журнал, журнал-ордер, информацион технологияларга асосланган ва соддалаштирилган шакл



Download 0,53 Mb.
bet44/56
Sana21.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#45765
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   56
Bog'liq
bux maruza2

Бухгалтерия ҳисобининг шакллари: мемориал-ордер, Бош журнал, журнал-ордер, информацион технологияларга асосланган ва соддалаштирилган шакл

Корхоналар фаолияти ҳисоби юритилар экан, бунда бир неча бухгалтерия ҳисоб шаклларидан фойдаланади. Корхонада қўлланиладиган ҳисоб шаклларини танлаш қўйидаги омилларга боғлиқ бўлади:



  • корхона ҳисоб ишларини ҳажми кўп ёки камлигига;

  • корхона бухгалтерия ходимларининг малака ва тажрибаларига ва ҳақозо.

Корхонада қайси ҳисоб шакли қўлланилишидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунига тўлиқ амал қилиниши шарт.
Бухгалтерия ҳисоби шакллари қўйидаги турларга бўлинади:

  • мемориал ордер шакли

  • бош давтар шакли

  • журнал ордер шакли

  • электрон-автоматлаштирилган шакл

Бухгалтерия ҳисоби шакллари бир биридан қўйидаги хусусиятларига кўра фарқ қилади:

  1. Шаклдаги регистрларнинг сони, вазифасига кўра.

  1. Регистрлар ташқи кўринишига кўра.

  2. Регистрларда хронологик ва тизимли ёзувлар акс эттирилишига кўра.

  3. Синтетик ва аналитик ҳисоб маълумотларини биргаликда ёзиш тартибига кўра.

  4. Езувларни ёзиш тартиби ва техника воситаларнинг қўллаш тартибига кўра.



Мемориал - ордер шакли.
Бухгалтерия ҳисобининг мемориал-ордер шакли ҳозирги вақтда кам фойдаланиб асосан, кичик корхоналарда ва давлат муассасаларида қўлланилади. «Мемориал» сўзининг маъноси «хотира ёки эсдалик» демакдир. Мемориал - ордер шакли асосида юритиладиган бухгалтерия ҳисоби шаклида ҳужжатлар қайта ишланиши ва ҳисоб регистирларида акс эттирилиши кетма кетлиги келтирилган.
Ушбу бухгалтерия ҳисоб шаклини ўзига хос хусусияти шундаки, хўжалик жараёнларнинг ёзиш учун синтетик ва аналитик ҳисоб учун махсус жамғарма айланма ведомостлардан фойдаланади.
Бухгалтерияга топширилган дастлабки ҳужжатлар хар томонлама текширилгач, синтетик ва аналитик ҳисоб махсус айланма ведомостлари тўлдирилади: бундай жамғарма айланма ведомостлари асосий воситалар , асосий воситаларнинг; пул маблағлари ва қўйилмалар, ишлаб чиқариш заҳиралари ва тайёр маҳсулот; ишлаб чиқариш харажатлари, мол етказиб берувчилар билан ҳисоблашиш, меҳнат ҳақи юзасидан ҳисоб китоблар, бюджет билан, ижтимоий суғурта ташкилотлари билан ҳисоб китоблар, маҳсулот(иш, хизмат) сотиш ва бошқа счетлар учун ташкил этилади.
Юқорида келтирилган ведомостлар ва синтетик ҳисоб регистрлари асосида мемориал ордерлар тузилади.
Мемориал - ордерда ёзилган маълумотлар хар ойда « бош китоб журналига» тарқатилади. ўз навбатида «бош китоб» журнали асосида оборот ва қолдиқ суммалар аниқланади, шундан сўнг, счетлардаги қолдиқ суммалари тегишли тартибда ҳисобот бошқа шаклларида ёзилади. « бош китоб» даги счетлар дебет оборотлари йиғиндиси, улар кредит оборотлари йиғиндиси билан шунингдек , «ордер бўйича суммалар» қатори жами билан тенг бўлмоги зарур.
Мемориал - ордер бухгалтерия ҳисоб шаклини қўйидаги афзалликлари мавжуд:

  1. ҳисоб жараёнларини қатъий кетма-кетлиги

  1. Регистрлар андозавий шаклларидан фойдаланишни имконияти мавжудлиги.

  2. ҳисоб техникасини оддийлиги ва тушунарлиги

  3. Бухгалтерия ходимлари малакасига кўра, ҳисоб ишларини тақсимлаш имкониятини мавжудлиги.

Мемориал-ордер шакли юқоридаги афзалликларга эга бўлиши билан бирга, баъзи бир камчиликларга эгадир:

  1. ҳисоб ишларини кўп меҳнатлилиги;

  1. Аналитик ва синтетик ҳисобни алоҳида юритилиши, яъни ҳисобни алоҳида юритилиши натижасида синтетик ҳисобдан аналитик ҳисобни орқада қолиши вужудга келади;

  2. Турли ҳисоб регистирларда битта хўжалик жараёнини қайта, қайта ёзилиши.

Қуйида мемориал-ордер шаклида ишлатиладиган ҳисоб регистрларини келтириб ўтамиз:

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish