Kontinental intellekt



Download 0,53 Mb.
bet56/56
Sana21.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#45765
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56
Bog'liq
bux maruza2

9.4. Корхона ҳисоб сиёсати

Бухгалтерия ҳисоби қонун, стандарт, низом, йўриқномалар асосида юритилади. Бироқ, жуда кўп меъёрий ҳужжатлар бухгалтерия ҳисобини юритишда, актив ва мажбуриятларни баҳолашда, ҳисоб-китоб ва бошқа харажатларни ҳисоблашда ва бошқаларни танлаш имкониятини беради.


Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (БҲМС) хўжалик юритувчи субъектнинг турли ҳисобот даврларидаги молиявий ҳисоботлари, шунингдек турли хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботлари қиёсланишини таъминлаш мақсадида хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботини шакллантириш ва тузиш учун асосларни белгилаб беради.
Бу мақсадга эришиш учун хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботига асос бўладиган концепциялар ҳамда молиявий ҳисоботнинг мазмунига энг кам миқдордаги талаблар кўзда тутилган.
Айрим операциялар ва воқеаларни акс эттириш, уларни ўлчаш ҳамда очиб бериш учун батафсил талаблар БҲМСларда баён қилинади.
Молиявий ҳисоботдан ташқари тақдим этилиши лозим бўлган ахборотларга талабларни баён қилмайди. Масалан, хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳисоботга қўшимча ахборот сифатида молиявий шарҳларни тақдим этишлари мумкин.
Ҳисоб сиёсатини бухгалтерия ҳисобини юритиш субъектларининг маблағларини ҳисобот йилида баҳолашнинг услубий коидаларининг йигиндиси деб таърифлаш мумкин.
Эндиликда хар қандай мулкчилик шаклидаги, ташкилий-ҳуқуқий тузилишдаги ва тармокка тегишли субъектлар қуйидаги сохалар бўйича узининг ҳисоб сиёсатини танлаб олиши мумкин:
- асосий воситаларнинг амортизациясини ҳисоблаш;

  • асосий воситаларни таъмирлаш сарфларини ҳисобга олиш;

  • материалларни сотиб олиш сарфларини ҳисобга олиш;

- моддий айланма маблағларининг ҳисобини ташкил қилиш ва
баҳолаш;
-ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш;
-материаллар, тугалланмаган ишлаб чиқариш, тайёр махсулот,
жўнатилган товарларни баҳолаш;

  • ишлаб чиқарилган тайёр махсулотни ҳисобда акс эттириш;

  • махсулот (ишлар, хизматлар) реализациясини ҳисобга олиш;

  • шубхали қарзлар бўйича хар хил захира (резерв) ларни яратиш;

  • соф фойда ҳисобидан хар хил жамгармаларни хосил қилиш ва бошка масалалар бўйича.

Узбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги конунига кура бухгалтерия ҳисобининг ташкил қилиниши корхона, муассаса ва ташкилотларнинг раҳбари томонидан амалга оширилади. Бунда субъектнинг раҳбарига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

  • бош бухгалтер раҳбарлигида бухгалтерия хизмат сохасини яратиш;

  • шартнома асосида таклиф қилинган мутахассис билан бухгалтерия ҳисобини юритиш, шартнома асосида ихтисослашган бухгалтерлик фирмасига топшириш ёки бухгалтерия ҳисобининг субъектига кирадиган хўжалик бирлашмасининг марказлаштирилган бухгалтерияси бўлимининг хизматидан фойдаланиш;

  • бухгалтерия ҳисобини мустақил юритиш.

Шу билан бирга субъектнинг раҳбарига қуйидагиларни таъминлаш мажбуриятлари юклатилган:

  • ички ҳисоб ва ҳисобот тизимини ишлаб чикиш;

  • хўжалик муомалаларини назорат қилиш тартиби;

  • бухгалтерия ҳисобининг тўлиқлиги ва ишончлилиги;

  • ҳисоб хужжатларининг сақланишини;

  • ташқи фойдаланувчиларга молиявий ҳисоботни тайёрлаб бериш;

  • солиқ ҳисоботлари ва бошқа молиявий хужжатларни тайёрлаб бериш;

  • ҳисоблашишларнинг уз вақтида амалга оширилиши. Субъектда пул маблағларини, товар-моддий ва бошқа қийматларини қабул қилиш учун асос бўлиб ҳисобланган хужжатлар, корхона, муассаса ва ташкилотнинг кредит ва ҳисоблашиш мажбуриятлари ва шунингдек бухгалтерия ҳисоботи ва баланси раҳбар ёки унинг хохиши билан белгиланган шахслар томонидан имзоланади.

Субъектнинг раҳбари хужжатларга ўз имзоларини қўядиган икки рўйхатни белгилаб тасдиқлайди. Биринчи рўйхатга раҳбарлик функцияларини бажарувчи шахслар, иккинчисига эса – бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув функцияларини бажарувчи шахслар киритилади.
Иккинчи руйхатдаги шахсларнинг имзосиз хужжатлар ҳақикий ҳисобланмайди.Бозор иктисодиёти шароитида хар бир корхона, ташкилот ёки фирма фармон, Низом ва кўрсатмаларга риоя килган холда ҳисоб сиёсатини узи белгилайди ва субъектнинг раҳбарияти ёки мулк эгасининг буйруғига мувофик амалга оширилади. Бу буйрукда бухгалтерия аппаратини ташкил қилиш ва унинг тузилиши, молиявий ва бошқарув ҳисобини ташкил қилиш ва бухгалтерия ҳисобини юритишнинг аниқ тартиб ва қоидалари белгиланади.


Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish