Kontinental intellekt


-мавзу. Бухгалтерия (молиявий) ҳисоботи



Download 0,53 Mb.
bet50/56
Sana21.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#45765
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   56
Bog'liq
bux maruza2

8-мавзу. Бухгалтерия (молиявий) ҳисоботи
Режа:
8.1. Бухгалтерия ҳисоботининг мақсад ва вазифалари
8.2. Бухгалтерия ҳисоботларининг ўзаро боғлиқлиги
8.3. Бухгалтерия ҳисоботларининнг тузиш тартиби
8.4. Бухгалтерия ҳисоботларини тақдим этиш


8.1. Бухгалтерия ҳисоботининг мақсад ва вазифалари


Ҳисобот – хўжалик юритувчи субъектларнинг ўтган вақт ичидаги ишлари натижалари ва шароитлари тўғрисидаги маълумотлар мажмуи бўлиб, ундан фаолиятини таҳлил, назорат қилиш ва бошқариш мақсадида фойдаланилади.
Ҳисобот ахборотлари сотилган маҳсулот, иш ва хизматлар, уларни ишлаб чиқариш харажатлари, хўжалик маблағлари ва уларни ташкил бўлиш манбалари, ишларнинг молиявий натижалари, солиққа тортиш ва дивидентлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.
Хўжалик юритувчи субъектлар ўз фаолияти устидан кундалик назоратни ҳужжатлар ва ҳисобот регистрларига асосан олиб борадилар. Лекин узоқ вақт (ой, чорак, йил) давомида хўжалик фаолиятини якунини билиш учун бу маълумотлар етарли эмас. Уларни умумлаштириш ва тизимга келтириш зарур. Бунга ҳисобот тузиш йўли билан эришилади.
Ҳисоботнинг асосий вазифаси маҳсулотнинг сифати ва ассортиментини ошириш, «Ноу - Хау» ва бошқа тадбирлар ишлаб чиқиш ҳисобига корхона фаолиятини ўсиш ва ривожланиш резервларини қидириб топиш ва бозорда барқарорлигини таъминлаш бўлиб ҳисобланади. Ҳисобот маълумотлари бўйича раҳбар мулкдорлар ва таъсисчилар ва бошқа бошқарув ва назорат тизими (банклар, молиявий органлар) юқори ва ҳукумат расмий ва бошқарув оргналари олдида ҳисобот беради.
Биринчи навбатда, шуни айтиш жоизки, корхоналар (хорижий инвестицияли корхоналардан ташқари) мажбурий тартибда қуйидаги фойдаланувчиларга чорак ва йиллик ҳисоботини топширади:

  • таъсис ҳужжатларига биноан мулкдорлар (мулкни бошқариш бўйича ваколатли органлар, таъсисчилар);

  • давлат солиқ инспекциясига (бир нусха);

  • Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига биноан корхона фаолиятини айрим томонларини текшириш ва тегишли ҳисоботни олиш вазифалари юксалтирилган бошқа давлат органларига.

«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига биноан: - барча корхона ва муассасалар учун ҳисобот йили 1 январдан 31-декабргача бўлган давр ҳисобланади.
- янги ташкил этиган корхона ва муассасалар учун биринчи ҳисобот йили бўлиб, улар юридик ҳуқуққа эга бўлган санадан шу йилнинг 31 декабригача бўлган давр ҳисобланади. 1-октябрдан кейин ташкил этилган (тугатилган, қайтадан ташкил этилган) корхоналар ва уларнинг структуравий бўлинмалари асосида ташкил этилганлардан ташқари корхонлара учун уларнинг юридик ҳуқуққа эга бўлган санадан кейин йилнинг 31-декабригача бўлган даврни биринчи ҳисобот йили даври ҳисоблашга рухсат берилади.
- корхоналар чораклик ва йиллик бухгалтерия ҳисоботларини Ўзбекистон Респубилкаси Молия Вазирлиги томонидан белгиланган муддатларда топширадилар.




    1. Download 0,53 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish