Konsultativ psixologiya va psixokorreksiya


Жиноят ва девиациянинг бошқа шаклларини шаклланишига оид назариялар талқини



Download 252,5 Kb.
bet4/6
Sana29.04.2022
Hajmi252,5 Kb.
#589875
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Хасанов У

2. Жиноят ва девиациянинг бошқа шаклларини шаклланишига оид назариялар талқини.

Хулқ "оғиши"ни ўрганиш — ижтимоий психологиянинг энг қизиқ вазифаларидан бири. Бу соҳани таҳлил қилиш жуда мураккаб, чунки ижтимоий меъёр ва қадриятлар қанчалик кўп бўлса, қоидаларни бузиш типлари ҳам шунчалик кўп бўлади. Бундан ташқари, турли маданиятлар, шунингдек субмаданиятларнинг меъёрлари битта жамият ичида ҳам анча фарқ қилади. Шунинг учун бир ҳамжамият учун оддий ҳол ҳисобланган нарса бошқа сида меъёрдан оғиш сифатида баҳоланиши мумкин. Масалан марихуана чекиш — Британия маданиятида "оғиш" ҳисобланади, алкоголлик ичимлик ичиш эса "оғиш" ҳисобланмайди. Яқин Шарқ мамлакатларида бунинг мутлақо акси кузатилади. Оғиш нима? Девиация (оғиш)ни гуруҳ ёки жамиятда кўпчилик одамлар томонидан қабул қилинган меъёр ва меъёрлар йиғиндисига мос келмаслик дейиш мумкин. Бирорта ҳамжамиятда меъёр ларга тўла амал қиладиган ва меъёрлардан оғадиган одамлар ўртасига чизиқ тортиб ажратиш мумкин эмас. Хулқ атворнинг умумий қоидаларини кўпчилигимиз бузганмиз. Кўпчилик кичик ўғирликлар, масалан, дўкондан бирор нарсага ҳақ тўламай олиш ёки ишхонадан почта қоғози каби майда-чуйда нарсаларни шахсий манфаатлар йўлида фойдаланиш учун олиб кетиш ҳолларига йўл қуйганмиз. Кўпчилик одамлар марихуана чеккан, балоғатга етмасдан туриб алкоголлик ичимликлар ичган, гиёҳванд моддаларни тотиб курган ёки сексуал амалиётнинг тақиқланган турларида қатнашган.8


Оғишлар фақат индивидуал ҳулқда юз бермай, гуруҳ хулқида бўлиши ҳам мумкин. Мисол тариқасида эътиқоди ва тур­муш тарзи Бирлашган Қиролликда истқомат қиладиганларнинг кўпчилигиникидан фарқ қиладиган гуруҳ томонидан қўллаб туриладиган Кришна динини олиш мумкин. Бу дин 1956 йилда Нью-Йоркда, Шри Прабхупада Ҳиндистондан ғарбда Кришна Онги тўғрисидаги таълимотни тарқатиш учун келганда вужудга келди. Унинг номалари асосан гиёҳванд моддалар истеъмол қиладиган ёшларга йўлланар ва шу таълимотга амал қилинса, «мудом кўтаринкилик ҳолатида бўлиш ва абадий лаззат манбаини топиш» мумкинлигини овоза қилар эди. Кўчаларда кришнавий ларнинг рақсга тушиш ва ашула айтишларига кўникиб қолишди. Аҳоли уларга, гарчи ўзларини тутишлари эксцентрик туюлсада, чидам билан муносабатда бўлади.
Кришналар девиацияли субмаданиятга мисол бўладилар. Бугун уларнинг сони камайиб кетди, бироқ улар турли-туман ижтимоий шароитларда осонгина турмуш кечириб кета ола оладилар. Ташкилот бой бўлиб, у ўз аъзоларининг ва уларга хайри хоҳ бўлганларнинг ҳадялари ҳисобига кун кечиради. Унинг ҳолати бошқа оғишли субмаданият — уйсизлар хулқининг аксидир. Ҳаёт учун курашда ютқазиб қўйганлар кўчада яшайдилар, вақтларини паркларда ёки жамоатчилик жойларида (масалан, ку тубхоналарда) ўтказадилар. Улар кўчаларда ёки тунаш жойла­рида ухлайдилар. Кўплаб уйсизлар жамиятнинг чекка бурчакларида бир амаллаб кун кечирадилар.9
Биз ижтимоийлашув жараёнида ўрганиб қолганимиз сабабли ижтимоий қоидалар ва меъёрларга амал қиламиз. Мисол учун, тил қоидаларини ўрганишни олиб кўрайлик. Тилдан фойдаланиш грамматика ва орфография қоидаларини билишни англатади. Биз бу қоидаларни қийналмасдан, ўйланмасдан қўллаймиз, чунки уларни болаликда эгаллаб олганмиз. Кейинроқ, чет тилини ўрганаётганда одам ҳаттоки оддий иборани айтиш учун ҳам қанчалик кўп қоидаларни билиш лозимлигини англайди. Гоффман томонидан кўриб чиқилган ижтимоий тўқнашувлар жараёнидаги ўзаро таъсирларни тартибга солиб турувчи меъёр­лар бунга яна бир мисол бўлади. Чет кишиларга нисбатан фуқаро бепарволигини намойиш қилиш, дўстлар билан муносабатлардаги одоб, тўқнашувлар орасида «қавс» ўрнатиш процедураси ва бошқалар муайян қоидалар асосида бажарилишини биз одатда англамаймиз.
Меъёрларнинг яна бир типи — улар кўрсатаётган хулқ ҳақиқий эканига биз онгли тарзда ишонадиган меъёрлар. Жумладан, бу йўлдаги хулқ-атвор меъёрлари учун ҳам хосдир. Ҳайдовчилар сўзсиз равишда йўлнинг муайян томонидан ҳаракат қилиш ёки светофорнинг қизил чироғи ёнганда тўхташ зарурлигини биладилар. Чунки уларнинг кўпчилиги бу қоидаларга амал қилмаса, йўллар ҳозиргига нисбатан беқиёс даражада хавф и бўлиб қоларди.
Йўл қоидаларининг бошқа баъзиларига нисбатан, маса­лан, тезликни чеклашлар масаласида камроқ якдиллик мавжуд. Бошқа ҳайдовчилар, пиёдалар ва велосипедчиларни муҳофаза қилиш учун баъзи чекловлар зарурлигини барча ҳайдовчилар эътироф этишади, бироқ улардан озчилиги чекловларга амал қилади. Белгиланган тезликда улар яқин ўртада полиция авто­мобили йўқлигини тахмин қилганларида ёки аниқ билганларидагина ҳаракат қиладилар, бироқ яқин ўртада полициячилар йўқлигини билганлари ҳамоно, кўпчилик қонун томонидан белгилаб қўйилган тезликни ошириб юборадилар.
Бу мисол бизнинг эътиборимизни конформлик ва оғиш муаммосининг муҳим жиҳатларидан бирига қаратади. Барча иж­тимоий меъёрлар ноконформликдан ҳимоя қиладиган санкциялар билан бирга мавжуд бўлади. Санкция бошқалар томонидан индивид ёки гуруҳ хулқига билдирилган реакция бўлиб, унинг мақсади — мазкур ижтимоий меъёрнинг бажарилишини кафолатлаш. Санкциялар позитив (конформлик учун рағбатлантириш) ёки негатив (ноконформ хулқ учун жазо) бўлиши мум­кин. Санкциялар формал ёки ноформал бўлади. Формал санк­ция нормаларга риоя қилишни кафолатлайдиган ташкилот ёки гуруҳ бўлган жойда мавжуд бўлади. Ноформал санкциялар — ноконформликка нисбатан камроқ уюшган ва кўпинча ўз-ўзидан келиб чиқадиган реакция.10
Расмий санкциялар типларининг кўпчилиги ҳозирги жамиятда суд ва қамоқхоналар мисолидаги жазо тизимлари билан боғлиқ. Полиция ҳам жиноятчиларни судга тортиш, эҳтимол кейин қамоқхонага қамаш билан боғлиқ ташкилотдир. Йўл қоидаларини бузишнинг кўпчилиги жарима ёки ҳайдовчилик ҳуқуқидан махрум қилиш йўли билан жазоланади, ва бу жазолар ҳайдовчиларнинг йўл қоидаларини бузиш ва айни пайтда полициячининг кўзига кўринмасликка ҳаракат қилишлари учун кифоя қилади. Формал негатив санкцияларга жарималар, қамоқхонага қамаш ва қатл этиш киради. Позитив формал санкция­лар эса унчалик кўп эмас. Ҳайдовчининг автомобилни намунали ҳайдашини рағбатлантириш мақсадида «аъло ҳайдовчилик учун» ёки билағон ҳайдовчи каби унвонлар мукофот сифатида берилади. Формал позитив санкциялар ижтимоий ҳаётнинг бош қа соҳаларида ҳам учрайди: жангдаги жасурлиги учун медал билан мукофотлаш, академик соҳадаги ютуқлари учун бериладиган даража ва дипломлар, спорт мусобақасидаги иштироки учун мукофотлар ва бошқалар.
Позитив ва негатив ноформал санкциялар ижтимоий ҳаёда барча соҳаларнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Позитив ноформал санкциялар мақтов, маъқуллаш мазмунидаги жилмайиш, елкага уриб қуйиш каби шаклларда ифодаланиши мум­кин. Негатив ноформал санкциялар эса одатда ҳақорат оҳанги, сўкиш ёки ҳайфсан, индивидни намойишкорона назарга илмаслик куринишларида ифодаланади. Формал санкциялар анча самарали бўлса ҳам, ноформал санкциялар конформлик ва меъёрларни сақлашда фундаментал аҳамиятга эга.11 Дўстлар, оила, ҳамкасабаларнинг яхши муносабатини сақлаб қолиш эҳтиёжи, кулги бўлиш, уялиб қолиш, рад этилишдан қочиш одамларнинг хулқини кўпинча формал мукофотлар ёки жазолашдан кўра кўпроқ белгилаб беради.
Қонунлар — бу ҳокимият томонидан фуқаролар амал қили ши учун белгилаб қуйиладиган тамойил шаклидаги меъёрлар; Конформлик намойиш этмайдиган одамларга қарши қулланадиган формал санкциялар ҳам мавжуд. Қонун бор жойда жиноят ҳам топилади, чунки жиноятни қонунни бузувчи ҳар қандай хулқ деб таърифлаш мумкин. Сўнгги икки уч аср давомида криминал хулқ-атворнинг табиати, турли жиноятларнинг жиддийлик даражаси ва давлат ҳокимияти томонидан криминал хатти-ҳаракатларни бартараф қилиш усуллари жиддий ўзгарди. Бунинг сабабларини жамоа тамойилига асосланган анъанавий жамиятнинг купчилик анъанавий тизимга қараганда аноним (номаълум, хуфёна) шароитда яшайдиган саноат ижтимоий тизимларида алмаштирилишидан топиш мум­кин.
Саноатлаштиришгача Европада энг бешафқат жазога сабаб бўладиган ва энг жиддий жиноят ҳисобланадиган хаттиҳара катлар, булар — диний жиноятлар ёки ҳукмдор ва зодагонларнинг мулкига қарши жиноятлар экан. Бутунги кунда бундай ҳаракатлар ё умуман жиноят деб ҳисобланмайди, ёки бўлмаса қонунни салгина бузиш деб ҳисобланади. Шаккоклик (христианликдан фарқ қилувчи диний доктриналарни тарғиб қилиш), малъунлик (черков мулкини ўғирлаш ёки унта зарар келти риш) ёки ҳатто маъбудни ҳақоратлаш (маъбуд исмини масхаралаб тилга олиш, диний материялар ҳақида салбий фикрлар айтиш) узоқ вақтгача Европа мамлакатларида ўлим жазоси би­лан жазоланар эди. Қирол ёки зодагонларнинг ерида овчилик қилиш ёки балиқ тутиш, дарахт кесиш ёки шохшабба тўплаш, мева йиғиш ҳам огир жиноятлар ҳисобланарди (гарчи уларга нисбатан ҳар доим ҳам ўлим жазоси қўлланмаса ҳам).
Оддий фуқаро иккинчи бир фуқарони ўлдириши юқорида баён қилинган жиноятлар каби жиддий ҳисобланмас эди. Жиноятчи кўпинча жабрланганнинг қариндошларига маълум миқдорда пул тўлаб, гуноҳини ювиши мумкин эди. Баъзан эса қурбон бўлганнинг оиласи ишни ўзи адолатли ҳал қилиш учун айбдорни ўлдирар эди. Мана шундай усул билан жазолаш, яъни қонли қасос юзага келтирадиган муаммо шунда эдики, бирин­чи қотилнинг оиласи иккинчи қотилга нисбатан худди шу тарзда реакция қилиши ва шу тариқа қатл қилишларнинг узун занжири пайдо бўлар эди. Жанубий Италиянинг баъзи туманларида қонли қасос амалиёти XX асргача давом этди. У Қушма Штатлардаги рақобатлашаётган «криминал оилалар ўртасида адо­латли судловни» амалга ошириш мақсадида бугунгача қўлланилади.
Европа ва Қўшма Штатларда XIX аср бошларигача қамоқ хонага қамаш жиноят учун жазо сифатида жуда кам қўлланган. Кўпчилик шаҳарларнинг ўз қамоқхоналари бўлиб, одатда уларга 3—4 маҳбусдан ортиқ одам сиғмасди. Улардан тун давомида мастларни тутиб келтириш ёки айбланаётганларни судгача тутиб туриш учун фойдаланиларди. Йирик Европа шаҳарларида катта қамоқхоналар ҳам бўлиб, улардаги жиноятчилар ҳукм чиқиб қатл ижро, этилгунга қадар сақлаб турилар эди. Бу муассасалар XIX асрдан то бизнинг кунларимизгача қурилаётган қамоқхоналардан кескин фарқ қилган. Қамоқхонадаги интизом авваллари бўш эди. Фақат ўлим жазосига ҳукм қилинганларни зиндонга ташлашар ва у қатл вақтигача фақат қамоқхона ходи минигина кўрар эди. Кўпинча эса қамоқхонадаги вазият ҳозирги андозаларга қараганда жуда эркин эди.
XIX асргача жиноят учун жазонинг асосий шакллари ки шанлаш, калтаклаш, қизиган темир билан тамға босиш ёки дорга осиш эди. Одатда жазо омма иштирокида ижро қилинар эди. Кўп одам тўпланарди, баъзи қатлларга минглаб одам келарди. Дорга осилаётган жиноятчи ўзини оқлаш ёки гуноҳсизлигини исботлаш мақсадида нутқ сўзлаши мумкин эди. Халойиқ маҳкумнинг нутқига баҳо берар экан, қарсак чалар, ҳупггакчалар ёки қичқирар эди.12
Ҳозирги қамоқхоналарнинг келиб чиқиши ўтган даврлардаги зиндонлардан эмас, иш уйлари («госпитал» номи билан ҳам машҳур бўлган)дан бошланади. Бундай иш уйлари XVII аср бошларида кўпгина Европа мамлакатларида пайдо бўлди. Фео­дализм емирилиши даврида кўпгина деҳқонлар дала билан боғлиқ иш топа олмай қолдилар ва дайдиларга айландилар. Иш уйларида уларга овқат беришар, бироқ кўп вақтни муассасадаги жуда оғир ишларни бажаришга мажбур қилиб ўтказар эдилар. Иш уйларига ҳеч ким хабар олмайдиган бошқа тоифадаги одамлар, беморлар, қариялар, ақлдан озганлар ва жиннилар ҳам жойланарди.
XVIII асрда қамоқхона, жиннихона ва госпиталлар аста - секин бир-биридан ажрала бошлади. Реформаторлар озодликдан маҳрум қилиш криминал хатти-ҳаракатларга қарши курашнинг энг самарали усули, деган хулосага келадилар ва жазонинг анъанавий усулларини ўзгартирадилар. Одам ўлдириш энг жиддий жиноят сифатида баҳолана бошлади. Чунки кенг сиёсий ўзгаришлар контекстида инсон ҳуқуқлари кенгайди ва қотиллик мана шу ҳуқуқларга таҳдид солиш сифатида баҳолана бошланди. Омма олдида жазолаш аста-секин ўтмишга айлана бош­лади, чунки қамоқхона маҳбусларга муваффақиятлироқ таъсир ўтказади, уларда интизомга кўникма ва қонунга нисбатан итоатни тарбиялайди, деган хулосага келинди. Ўлим жазосини ҳам омма олдида амалга оширмай қўйилди. Бундан ташқари XX аср давомида Ғарб мамлакатларининг кўпчилиги ўлим жазосидан воз кечди (АКШнинг баъзи штатлари бундан мустасно).
Жинниларнинг хулқ-атвори борган сари кўпроқ хасталикнинг намоён бўлиши сифатида кўрила бошлади. Руҳий касалликлар концепцияси биринчи марта XVIII аср охирида вужудга келди ва XIX асрда узил-кесил эътироф этилди. Жиннилар билан шуғулланиш тиббиёт тасарруфига ўтказилди. Аклдан озиш касаллик деб қарала бошланиши муносабати билан (жинларнинг таъсири сифатида эмас), у билан фақат врач шуғулланиши керак, деган хулосага келдилар. Одамларни аввалгидай улар­нинг ихтиёрига қарши жиннихоналарга мажбуран жойлашлари мумкин эди, бироқ бунинг учун энди врачнинг хулосаси талаб қилинар эди.
Ўтмишдан ҳозирги замонга яқинлашган ва бир жамиятдан иккинчисига ўтган сари девиант хулқнинг табиати ва мазмуни ўзгариб боради. Биз буни изоҳлаб беришимиз керак. Кейинги қисмларда биз девиациянинг бир неча асосий назарияларини муҳокама қиламиз, бунда жиноят назариясига алоҳида эътибор қаратилган. Мавжуд назарияларнинг бирортаси ҳам оғиш у ёқда турсин, жиноятлар ҳақида ҳам тўла-тўкис изоҳ бера олмайди. Бироқ улар баъзи саволларни тушунишда ўзаро кесишади, бошқа саволларни тушуниш учун эса уларни бириктириш мумкин. Бу бизга оғаётган хулқнинг энг муҳим жиҳатлари тўғрисида кенг тасаввурга эга бўлиш учун катта имконият яратади.
Жиноят ва девиациянинг бошқа шаклларини изоҳлашга бўлган дастлабки уринишлар асосан биологик характерда эди.
Франциялик антрополог Брока жиноятчиларнинг бош чаноги ва миясининг тузилишида қонунга амал қилувчи аҳолиники дан фарқ қиладиган хусусиятлар бор, деб фикр билдирган эди. XIX асрнинг 70йилларида фаолият юритган италиялик крими­нал шунос Чезарс Ломброзо: "Баъзи одамлар жиноий майллар билан туғиладилар ва улар ибтидоий инсонлар типига мансуб бўладилар", деган хулосага келди. Унинг фикрига кура, жиноятчи типларни бош чаноғи шаклига қараб аниқлаш мумкин. У ижтимоий тажрибанинг криминал хулқ ривожига таъсирини инкор этар эди, унинг асосий ғояси — кўпчилик жиноятчилар­нинг биологик жиҳатдан дегенератив ва дефектли эканида эди.
Кейинчалик бу ғоялар тўла рад этилди, бироқ индивиднинг биологик тузилиши жиноий майлларга таъсир курсатиши ҳақидаги тезис турли кўринишларда яна кўп марта пайдо бўлди Бир-неча муддат криминал хулқни ирсиятнинг хулқ шаклланишига таъсири оқибати сифатида қараш ҳам оммавийлашиб борди. Ричард Дайгдейгл 1200 аъзодан 140 жиноятчи «етиштирган» америкалик Дюклар шажарасини ўрганиб чиқди. У Дюкларни колониал Америкада машҳур бўлган руҳоний Эдварс авлодлари билан солиштирди. Дюк ва Эдварсларнинг шажарасини солиштириш, муаллифнинг фикрича, генетик белгилар туфайли оилалардаги хулқлар ўртасидаги тафовутларни яққол кўрсатиб бериши керак эди. Бироқ тадқиқот жиноий хулқда генетик майл борлигини кўрсатишга ожизлик қилди, чунки, Жонатан Эдварснинг аждодлари орасида ҳам жиноятлар учун судланганлар борлиги маълум бўлиб қолди. Агар криминал хулқ ҳақиқатан ирсий белги бўлса, унда Ж. Эдварс авлодлари орасида ҳам жиноятчилар бўлиши керак эди. Оилалар шажарасини тадқиқ этишга ирсиятнинг таъсири ҳақида ҳеч нарса демади, чунки ирсий таъсир ва муҳит таъсирини бир-биридан айириш мумкин эмас. Эдварснинг болалари ўсган шароитлар болалари ўғрилар муҳитида ўсган Дюклар оиласи муҳитидан кескин фарқ қилар эди.
Биологик омил ва жиноятга майл орасидаги боғлиқлик ғояси Вилям А.Шелдон ишларида 1940 йилларда қайтадан тирилди. Шелдон одамларнинг уч жисмоний типини кўрсатади, унинг фикрича, шу типлардан бири ҳуқуқбузарликка майл билан бевосита боғлиқ. Мушакдор, фаол (мезоморф) тип, Шелдон тахминига кўра, субтил тана тузилишига (эктоморф) ёки яна ҳам тўлароқ комплекция (эндоморф) одамларга кўра жиноятчи бўлиши эҳтимоли кўпроқ. Бошқа олимлар томо­нидан кейинроқ ўтказилган тадқиқотлар ҳам шунга яқин натижалар берди. Ҳозирги кунгача бундай қарашларнинг ҳимоячилари бўлса ҳам, у тадқиқотлар кучли танқидга сабаб бўлди.
Агар ҳатто одамнинг жисмоний тузилиши ва ҳуқуқбузарликка майли ўртасида боғлиқлик мавжуд, деб фараз қилсак ҳам, бу ирсиятнинг таъсири масаласини равшанлаштирмайди. Шелдон жиноятчилик билан боғлаган мушакдор одамлар куч талаб қилингани учун ҳам бандалар фаолиятига жалб этилган бўлиши мумкин. Бундан ташқари бу соҳадаги барча тадқиқотлар яқин ўтмишгача болалар колонияларидаги жиноятчиларни ўрганиш билан чекланган эди. Агар бу ерда ҳам жиноятчиликнинг тана тузилиши билан қандайдир алоқаси бўлса, у фақат кучли атлет тана тузилишига эга бўлган жиноятчиларни кучсиз ва ориқ жиноятчиларга қараганда тезроқ панжара ортига ўтказиб қўйишларида кўринади.
Кейинчалик криминал майлларни генетик коддаги хромосомаларнинг муайян миқдори билан боғлашга уринишлар бўлди. Жиноятчилар орасида, айниқса оғир жиноят содир этганлар орасида қўшимча хромосомага эга бўлганлар номутаносиб тарзда кўпчиликни ташкил этади. Кучайтирилган режимдаги қамоқхоналарда ўтказилган тадқиқотларда юзта маҳбусдан биттаси, оддий аҳоли ўртасида эса мингта одамдан биттаси шундай оғишга эга экани маълум бўлди. Бироқ бу йўналишда олиб борилган кейинги тадқиқотлар зидциятли бўлиб чиқди. Тадқи қотчиларда изланишларнинг самарасиз бўлаётгани оз миқдордаги одамлар орасида текшириш ўтказилгани сабабли, деган фикр пайдо бўлди. Кўпроқ аҳоли орасида ўтказилган тадқиқот ларда XXY тўпламга эга бўлган эркаклар XY ли эркакларга нисбатан жиноятга мойилроқ экани тасдиқланмади.
Жиноятнинг психологик назариялари ҳам, биологик назариялари каби жиноий майлларнинг шахснинг муайян типи би­лан боғлар эди. Жиноятни психологик жиҳатдан талқин қилишга Фрейд ғоялари, гарчи Фрейднинг ўзи криминология бўйича ҳеч нарса ёзмаган бўлса ҳам, муайян таъсир ўтказди. Кейинги муаллифлар унчалик кўп бўлмаган одамларда «ахлоқсиз» ёки психопатик шахс ривожланади, деган фикр билан унинг ғояларига асосланишди. Фрейд фикрига кура, ривожланишнинг Эдип босқичида, илк болаликда ўрганиладиган ўзини чеклашлардан кўпчилик ахлоқий сифатлар вужудга келади. Ота-оналар билан ўзига хос муносабатлар шаклланиши оқибатида, баъзи болаларда бундай чеклов шаклланмайди ва демак ахлоқийлик туйғуси асосан мавжуд бўлмайди. Психопатларни зўрликдан лаззат оладиган одамови шахслар сифати­да тавсифлаш мумкин.
Психопатик белгиларга эга бўлган индивидлар баъзан оғир жиноятлар содир этадилар, бироқ психопатия тушунчасининг ўзида анча йирик муаммолар бор. Бундай белгилар муқаррар тарзда криминал ҳисобланадими йўқми деган масалада ҳам аниқ бир келишим йўқ. Психопатия хусусиятларига эга бўлган инди­видлар билан ўтказилган тадқиқотларнинг барчаси маҳбуслар орасида ўтказилган бўлиб, шунинг учун бу белгилар албатта салбий кўринишга эга бўлади. Агар айнан мана шу белгиларни ижобий жиҳатдан тавсифласак, мутлақо ўзгача шахс типи кўз олдимизда намоён бўлади ва бу бундай шахсларда жиноятчиликка туғма майл борлиги ҳақида бош қотириб ўтиришга ўрин қолдирмайди. Агар бизга тадқиқотчилик мақсадлари билан қамоқхонада ўтирмаган психопатик шахслар керак бўлиб қолса, қуйидагича эълон бериш мумкин бўлади:
Сиз саргузаштларга мойилмисиз?
Тадқиқотчилар беташвиш, саргузаштларга ишқибоз, ёрқин импульсив ҳаёт кечираётган одамлар билан мулоқотга киришишмоқчи. Агар сиз ўзингизни таваккал қилишга ҳар доим тайёр, деб ҳисобласангиз, қуйидаги телефонга 337 ХХХХ, хоҳпаган пайтингизда қўнғироқ қилинг.
Бундай типдаги одамлар қаҳрамон, сайёҳ, қиморбоз, борингки, кундалик турмуш икир-чикирларидан зериккан одам­лар бўлиши мумкин. Улар, эҳтимол криминал авантюраларга ҳам тайёрдир, бироқ ўзларининг кучларини ижтимоий мақбулроқ ҳаракатларда синаб кўришлари аниқроқ.
Фрейд таълимоти ёки бошқа психологик концепциялардан келиб чиқадиган жиноятнинг психологик назариялари нари борса жиноятнинг фақат баъзи жиҳатларини тушунтириб бериши мумкин. Жиноятчилардан жуда озчилиги бошқа аҳолидан фарқ қиладиган хусусиятга эга бўлса ҳам, бундай хусусиятлар барчага хос бўлишининг эҳтимоллиги фавқулодда оз. Жиноятларнинг хиллари шунчалик кўпки, уларни амалга ошираётганлар бир хил психологик сифатларга эга, дейиш ҳақиқатдан йироқдир.
Бордию биз жиноятнинг фақат бир тоифаси, айтайлик, оғир жиноятлар тадқиқи билан чеклансак ҳам, жуда кўплаб ҳар хил ҳолатлар аниқланади. Бундай жиноятларнинг баъзилари ин­дивидлар томонидан, бошқалари ташкилий гуруҳ томонидан содир этилади. Якка жиноятчининг психологик қиёфаси мустаҳкам уюшган банда аъзолариникидай бўлиши эҳтимолдан йироқ. Бордию психологик тафовутларни жиноятнинг турли шакллари билан боғлаш мумкин бўлган тақдирда ҳам, унда бу боғланиш қандай вужудга келганини тушунтириш қийин бўлади. Шундай бўлиши ҳам мумкинки, биринчи ўринда криминал хулққа мойиллик эмас, балки криминал ҳаракатлар одатий бўлиб қолган гуруҳца иштирок қилганлик бўлиши мумкин.
Жиноятнинг моҳиятини қониқарли изоҳлаш психологик изоҳлаш бўлиши мумкин. Чунки жиноятлар жамиятнинг ижти­моий институтлари билан боғлиқ. Психологик ёндошувнинг энг муҳим жиҳатларидан бири — турли ижтимоий контекстларда конформлик ва оғишларнинг ўзаро алоқадорлигини таъкидлашдир. Ҳозирги жамиятларда кўплаб субмаданиятлар мавжуд бўлиб, улардан бирида меъёрий ҳисобланган хулқ, бошқасида оғиш сифатида баҳоланиши мумкин. Масалан, ёшлардан иборат банданинг аъзоларидан бирига автомобилни ўғирлаб, «ўзи ни кўрсатиши учун» босим ўтказилиши мумкин. Бундан ташқари, жамиятда бойлар ва камбағаллар ўртасида кучли тафовут лар мавжуд бўлиб, улар турли гуруҳларнинг имкониятларига кучли таъсир ўтказади. Киссавурлик ёки бузиб кирши билан боғлиқ ўғирликлар аҳолининг энг камбағал қатламларига мансуб одамлар томонидан содир этилиши таажжубланарли ҳол эмас. Жиноятларнинг бошқа турлари — камомад ва солиқ тўлашдан қочишлар ўзига тўқ одамлар томонидан содир этилади .13

Хулоса
Ўсмирлар жиноятчилигини олдини олиш борасида чора-тадбирларни ташкил этишда психодиагностик методлар мажмуаси тизимини ташкил этиш орқали ўсмирлар хулқ-атворида келиб чиқиши мумкин бўлган деликвент ва криминал жиноий хулқнинг ижтимоий сабабларини диагностика қилиш мақсадида аввалам бор муаммога оид адабиётлар библиографиясини тузиш, уларни назарий тахлил этиш орқали ўсмирлар жиноятчилигини келиб чиқишига таъсир қилувчи ижтимоий психологик омилларни ўрганиш, жиноят ва девиациянинг бошқа шаклларини шаклланишига оид назариялар талқин этилди. Олинган маълумотларга асосан вояга етмаган жиноятчи шахси типологияси, болалар ва ўсмирлар жиноятчилигининг биологик, психофизиологик омиллари, худудий, статистик ва этнопсихологик хусусиятлари алоҳида психологик тадқиқот предмет сифатида ўрганилмаганлиги, шахсдаги жиноятчилик хулқининг келиб чиқишига таъсир кўрсатувчи индивидуал-психологик омиллар билан ижтимоий муҳит ўртасидаги ўзаро мослик жиноятчилик хулқини келтириб чиқариши, ўсмирлар жиноятчилигини олдини олишда энг аввало жиноятчилик хулқининг ижтимоий-психологик, индивидуал психологик, ҳудудий ва криминологик хусусиятларини ҳисобга олиш ҳамда профилактик ишларни умумий ва махсус индивидуал тарзда олиб борилиши билан характерланиши, ўсмирларда хулқ оғиши ва жиноятчилик хулқининг олдини олишга қаратилган ўқув-тарбиявий тадбирлар ўсмирнинг оилавий муҳити, тарбияланганлик даражаси ва шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозимлиги маълум бўлди.
Малакавий ишда жиноят, жиноятчилик тарихи ва девянт хулқнинг пайдо бўлиш сабаблари борасида шу кунга қадар яратилган назариялар тахлилига мувофиқ жиноятни қонунни бузувчи ҳар қандай хулқ деб таърифлаш мумкинлиги, девиация (оғиш)ни гуруҳ ёки жамиятда кўпчилик одамлар томонидан қабул қилинган меъёр ва меъёрлар йиғиндисига мос келмаслиги, барча иж­тимоий меъёрлар ноконформликдан ҳимоя қиладиган санкциялар билан бирга мавжуд бўладиши назарий ўрганилди.
Жиноят ва девиациянинг бошқа шаклларини шаклланишига оид назариялар, дастлаб инсон тана тузилишига боғлаб ўрганилган (Брока - жиноятчиларнинг бош чаноги ва миясининг тузилиши бўйича, А.Шелдон тананинг жисмоний тузилишига оид ва х.з.), кейинчалик ижтимоий мухит билан боғлиқ назариялар яратилган (Са­зерленд - криминал хулқ бирламчи гуруҳлардан ўзлаштирилиши ҳақида, Мертон - ижтимоий қадриятлар ва уларга эришиш воситаларининг чекланганлигида вужудга келувчи реакциялар, Энвин Лэмерт - ҳуқуқни бузишнинг бирламчи ва иккиламчи омиллари ҳақида ва х.з.).
Ўсмирлар жиноятчилигининг олдини олишда уларнинг ўз-ўзини назорат қила олиш даражалари ва унга таъсир этувчи ижтимоий психологик омилларни ҳисобга олиш, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирлар таъсирчанлик даражасиниг ошишига хизмат қилиши мумкин деб юритилган илмий фаразни аниқлаш мақсадида Курс ишининг амалий қисмида ўсмирнинг ижтимоий мухити, унга таъсир этувчи омиллар эмпирик ўрганилди. Вояга етмаганларда жиноятчилик хулқи ўзига хос хусусиятлар, хусусан содда ва оддий усуллар билан бажарилишлиги, ғаразли мақсадларга эга эмаслиги ва шидаткорлиги ва ижтимоий кам хавфлилиги билан катталар жиноятчилигидан фаркланади.

Download 252,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish