Яратувчи омиллар: - нуфузли сиёсий ва илмий-амалий доираларда хамда халқаро жамоатчиликда дунё барқарорлиги ва хавфсизлигига зид бўлган жараёнларнинг тахдидли тус олаётганлигидан ташвишланиш, яъни улар тўғрисида хақ сўзни айтишга бўлган азму-қарорларининг мустахкамланиши;
- халқаро терроризм ва диний экстремизм билан курашнинг долзарб сиёсий ва амалий вазифа эканлигининг дунёдаги деярли барча давлатлар томонидан англаб етилаётганлиги; - минтақавий хавфсизликдан халқаро хавфсизлик сари ўтиш зарурлигини англаб етиш ва х.к. кучайиб бормоқда.
XX асрнинг иккинчи ярмида халқаро сиёсатда бўлган ўзгаришларнинг марказида икки ижтимоий-сиёсий тизимнинг пайдо бўлиши қанчалик ўз ўрнига эга бўлган бўлса, бугунги кунда ана шу тизимлардан бирининг (яъни, социалистик тизимнинг) таназзулга учраши, собиқ СССРнинг тарқалиб кетиши, Шарқий Европадаги ўзгаришлар халқаро сиёсатга, унинг мақсади хамда давлатлараро муносабатларнинг қурилишига катта таъсир кўрсатди. Бу XX аср охирги чорагида содир бўлган халқаро сиёсатнинг муҳим воқеасидир.
Халқаро сиёсатнинг асосий принциплари:
инсоннинг асосий хуқуқ ва эркинликларини хурмат қилиш;
тенг хуқуқлилик ва халқларнинг ўзи танлаш хуқуқини хурмат қилиш;
халқларнинг хуқуқ ва эркинликларини химоя қилиш;
ялпи хавфсизлик ва ўзаро ишонч;
халқаро хуқуқ нормаларига риоя қилиш;
жахон хамжамиятини қуролсизлантириш.
Халқаро сиёсатнинг долзарб йўналишлари эса иқтисодий, сиёсий, ғоявий, харбий, илмий-техник ва бошқа сохаларни қамраб олади.
Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари Президент И.А.Каримовнинг “Ўзбекистоннингўз истиқлол ва тараққиёт йўли” асарининг ташқи сиёсатга бағишланган бобида қуйидагича аниқ-равшан ифодалаб берилган: - миллий манфаатлар Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор мақсадидир; - кўптомонламалик Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишидир. У ёки бу йўналишдаги ташқи сиёсатни танлашга таъсир кўрсатадиган кўпдан-кўп омиллар мавжуд. Улар орасидан иккита энг асосийсини алохида эслатиб ўтиш лозим. Биринчиси - Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотларга аъзо бўлишида хамма учун бир хил бўлган талаб мавжуд бўлса, иккинчиси - ташқи сиёсатда иқтисодий манфаатларнинг сиёсий манфаатларга нисбатан устунлигидир. Ўзининг миллий манфаатларига мос келадиган кўп томонлама фаол ташқи сиёсатни амалга ошириш давлатимиз мустақиллигини мустахкамлаш, иқтисодий қийинчиликларни бартараф этиш ва халқ турмушини яхшилашнинг зарур шарти ва ғоят мухим воситасидир.