ПКМ № 746
– Йўл хариталари туман (шаҳар) ва халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқланади;
– Туман (шаҳар) миқёсида ҳал этилмаган мураккаб муаммоларни жойлардаги Кенгашлар юқори турувчи ҳокимларга, мутасадди вакиллар
ва идораларга, Вазирлар Маҳкамасига юборади;
– Туманлардан шакллантирилган ва туман ваколатидан ташқарига чиқадиган масалалар бўйича Йўл хариталари вилоят Кенгашлари томонидан тасдиқланади;
– Худди шу тартибда вилоят Кенгашлари ўз ваколат доирасида ҳал қилолмайдиган масалаларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига ва Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун юборади;
– Давлат ва хўжалик юритувчи органлар қуйидан келиб тушган муаммолар асосида йўл харитасини шакллантиради ва улардаги муаммолар ижросини ҳар чоракда камида бир марта муҳокама қилади;
– Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ўз ваколатига кирмайдиган масалаларни Вазирлар Маҳкамасига киритади;
– Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари туманлар (шаҳарлар), ҳудудлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари маълумоти асосида йўл хариталарини шакллантирадилар ва тасдиқлайдилар, улардаги муаммолар ижросини ҳар чоракда муҳокама қиладилар;
– Ҳар чоракда Кенгашда эшитиладиган ҳисоботда Концепциянинг
9-бандида келтирилган асосий муаммоларнинг ижроси ва натижаси акс эттирилиши керак;
– Туман кенгашлари вилоят Кенгашларига, улар ўз навбатида Вазирлар Маҳкамасига ҳисоботлар ва ҳал этилмаган муаммоларни бериб боради;
– Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари биринчи раҳбарлари Йўл хариталарини тасдиқлайди ва унинг ижроси ҳар чоракда Ҳайъатда эшитилади;
– Вазирлар Маҳкамаси комплекс раҳбарлари котибиятидаги асосий муаммоларни ташкиллаштириш, унинг асосида ишлаб чиқилган Йўл хариталарини тасдиқлаш ва ҳар чоракда камида бир маротаба муҳокама этиб бориши лозим. Ўзининг ваколатидан ташқарига чиқадиган масалаларни Вазирлар Маҳкамаси ёки Вазирлар Маҳкамаси Раёсатига киритади;
Амалий қўлланма
Мажбурий: Пешлавҳа, сектор харитаси, оргтехника, мебель:
– Секторни округларга ажратиб, уларга сектор аъзолари орасидан раҳбарлар тайинланади;
– Муаммолар доимий равишда йўл харитасига киритиб борилади, ечими қийин бўлганлари ҳар ҳафта муҳокама этилиб, ечими таъминланиши зарур. Ҳар чоракнинг 5-санасига секторда ҳал бўлмаган муаммолар сектор раҳбари томонидан жамланиб, туман ҳокимига тақдим этилади;
– Сектор фаолиятини баҳолаш мезонларига аҳолининг сектор фаолиятидан хабардорлиги, сектор ҳудудидан келиб тушадиган мурожаатлар сони ва уларда кўтарилаётган масалалар таҳлили орқали амалга оширилади;
– Бир чорак давомида уйма-уй юриш ва аҳоли билан учрашувлар ўтказиш графиги тасдиқланади;
– доимий равишда виртуал қабулхона ва Халқ қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлардан хабардор бўлиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |