ПП-3286
Комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар:
- Марказ билан жойлар ўртасида алоқа узилган. Эришилган иқтисодий кўрсаткичлар аҳолининг ҳаёти сифатига қай даражада ижобий таъсир этаётганлигига салбий баҳо берилмаяпти, бу ўз навбатида ҳудудий ижтимоий иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш имконини бермаяпти.
– Ҳудудлар Бош вазир ва унинг ўринбосарларига бириктирилган;
– Депутат ва сенаторлар ҳудудларга бириктирилган;
– Соғликни сақлаш бўйича Қонунчилик палатаси, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича Сенат парламент назоратини ўрнатади.
Секторларнинг асосий вазифалари:
1) Уй-жой коммунал ва йўл хўжалиги, ободонлаштириш;
2) Ижтимоий ҳимоя, соғлиқни сақлаш ва таълим;
3) Ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш, экология, бўш турган бинолардан фойдаланиш, туризм, бозорларни ривожлантириш, тадбиркорлик субектларига ёрдам бериш, янги иш ўринларини яратиш;
4) Қишлоқ хўжалигида фермерларга кўмаклашиш;
5) ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва уни олдини олиш.
Маҳалла – туман (шаҳар) – вилоят – республика тамойили асосида:
– уйма-уй юриш ва аҳоли билан учрашувлар ўтказиш;
– йўл хариталарини ишлаб чиқиш ва халқ депутатлари туман (шаҳар) сессияларида тасдиқлаш;
– туман миқёсида ҳал бўлмайдиган масалаларни вилоятга юбориб, йўл харитасига киритиш, халқ депутатлари вилоят Кенгашларида хисобот бериш тизимини жорий этиш, уларда қарор қабул қилиш;
– Вазирлар Маҳкамаси томонидан умумлаштириш ўтказилиши лозим, зарур ҳолларда тегишли қарор лойихаларини тайёрлаш керак.
* Вилоят ва туман (шаҳар) Кенгашларида секторлар раҳбарларининг ҳисоботлари шу ҳудудга бириктирилган масъул мансабдор шахс, депутат
ва сенаторлар иштирокида ўтказилади.
* Намунавий “Йўл харитаси” ҳамда секторлар раҳбарларининг намунавий иш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқилган, секторлар раҳбарлари фаолиятининг моддий техник таъминлашни яхшилаш ва 2018 йил
1 январга қадар муддатда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиши керак эди. (Тавсиялар ишлаб чиқилганми, моддий-техника базасини такомиллаштириш бўйича нима таклиф киритилган?)
– ПД (Т.Худайбергенов), БП ва Ҳисоб палатаси билан бирга доимий мониторинг қилиш ва алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарларни рағбатлантириш, бошлиқларни интизомий жазога тортиш бўйича ҳар чоракда Президентга таклифлар киритиш;
– Секторлар ҳокимиятнинг кўмаклашувчи ишчи тузилмаси ҳисобланади;
– Секторлар таркиби ҳокимлар томонидан тегишли прокуратура ИИБ, ДСҚ раҳбарлари билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Секторлар қуйидаги тартибда иш олиб боради:
– Ҳудудда Президент қарорлари ижроси устидан назоратни таминлаш;
– Уйма-уй юриш, мурожаатларни ҳал этиш;
– Муаммоларни ҳал этиш, тизимли камчиликларни бартараф этиш;
– Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар, коммунал хизматлар учун тўловларнинг тўланиши;
– Тарғибот, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, бозорлар, улардаги нарх-наво барқарорлиги.
* Сектор раҳбарлари йиллик “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқадилар.
– Вилоят идоралари раҳбарлари томонидан имзоланган ва муҳрланган
ип ўтказилган ва тикилган дафтар юритилади. Дафтар сектор раҳбари томонидан юритилади;
– Ҳар чоракда бериладиган ҳисоботни эшитишда ҚП ва Сенат аъзолари, ОАВ вакиллари иштирок этиши мумкин. Уларнинг иштирокини реал таъминлайдиган механизм жорий этиш керак;
– Секторлар раҳбарлари амалга оширилган ишлар ҳақида ПД ва ВМга тизимли равишда ахборот бериб борадилар;
Do'stlaringiz bilan baham: |