Консервалаш технологияси асослари



Download 0,63 Mb.
bet11/23
Sana22.07.2022
Hajmi0,63 Mb.
#838040
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   23
Bog'liq
М.м.конс.тех.асос

Биоз. Маҳсулотлар биоз усулида тирик ҳолда сақланади. Ушбу усулда сақлашнинг асоси тирик организмларнинг табиий иммунитет хоссалари ҳисобланади. Биоз усули э у б и о з ва г е м и б и о з турларига ажратилади.
Тирик организмларни фойдаланишгача сақлаш э у б и о з турига киради. Уй ҳайвонлари, қушлар ва балиқлар, ҳамда бошқа тирик организмлар фойдалангунга қадар тирик ҳолда эубиоз усулида сақланади. Ушбу усул халқни гўшт ва гўшт маҳсулотлари билан таъминлашда катта ахамиятга эга.
Маҳсулотларни кисман биоз усулида сақлаш г е м и б и о з ( «геми» сўзи юнонча бўлиб ярим деган маънони беради) усули деб юритилади. Маҳсулотларни г е м и б и о з усулида сақлаганда уларнинг табиий сақланиш хусусиятига асосланилади. Маҳсулотлар маълум маддатгача барра ҳолида бўлиши мумкин. Бунда хар бир маҳсулотнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олиниши лозим. Маҳсулотларнинг тирик ҳолида сақланиш муддати турлича бўлади. Масалан, картошка айрим сабзавотларга караганда кўпроқ, ковуннинг эса узоқ сақлашга мос навлари бошқа навларга нисбатан узоқ сақланади.
Маҳсулотларни узоқ вақт барра ҳолида сақлаш учун ҳавонинг ҳарорати ва намлигини бошқариш лозим. Акс ҳолда маҳсулотлар тезда бузилиб, сифати пасаяди.
Анабиоз. Маҳсулотда бу ҳолатда биологик жараёнлар бутунлай ёки кисман тўхтаган бўлади. Хужайрада модда алмашинув жараёни сусаяди ва шу билан бирга микроорганизмлар фаолияти хам тўхтайди. Лекин улар нобуд бўлмайди. Қулай шароит туғдирилганда микроорганизмлар тезда ривожланади. Шу сабабли анабиозни яширинча ҳайёт қонунияти деб хам атайдилар. Анабиоз ҳаво харорати пасайтирилиб, маҳсулот қуритилиб, маҳсулот хужайрасидаги осмотик босим ўзгартирилиб, кислотали мухит ҳосил қилиниб ва маҳсус анестезик моддалар қўлланиб яратилади.
Т е р м о а н а б и о з. Бу усулда маҳсулотлар ҳаво харорати пасайтирилган шароитда сақланади. Хароратнинг пасайиши микроорганизмларга салбий таъсир кўрсатади ва маҳсулотдаги биокимёвий ва физиологик жараёнларнинг активлигини пасайтиради.
Термоанабиоз п с и х р о а н а б и о з ва к р и о а н а б и о з усулларига бўлинади.
П с и х р о а н а б и о з д а маҳсулотлар совутилиб сақланади. Турли хил қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳаво ҳароратининг пасайишига турли хил акс таъсир билдиради. Мева ва сабзавотлар учун ҳаво ҳарорати – 10 дан + 10 С гача совутилган ҳисобланса, дон маҳсулотлари учун + 80С хам совутилган ҳисобланади ва бунда микроорганизмлар фаолияти анча сусаяди.
К р и о а н а б и о з д а эса маҳсулотлар музлатилиб сақланади ва бу ҳолатда улар нисбатан узоқ вақт сақланади.
Бу кенг тарқалаган усул бўлиб, биз уни совутиш технологияси фанида маҳсус кўриб чиқамиз.
Маҳсулотларни музлатишда ҳаво ҳарорати билан биргаликда совутиш тезлиги хам мухим ахамиятга эга. Музлатиш жараёнида маҳсулотларнинг физик, гистологик ва коллоид ҳолатлари маълум даражада ўзгаради. Шу билан бирга, маҳсулот микрофлорасида хам ўзгариш бўлади.
Криоанабиоз усули халқ хўжалигида катта ахамиятга эга бўлиб, у анчагина кенг қўлланилади.
Хозирги кунда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчи хўжаликларнинг деярли хаммасида совутиш системалари, совутгичлар ва совутиш қурилмалари мавжуд ёки қурилмоқда. Тез бузиладиган маҳсулотларнинг аксарият кисми асосан криоанабиоз усулида сақланади.
К с е р о а н а б и о з д а маҳсулотлар қуруқ ҳолда сақланади. Маҳсулотлар маълум даражада қуритилиб сақланиши қадимдан маълум. Куритилган маҳсулотларда хужайра мухити концентрацияси ошади. Натижада хужайрада модда алмашинув жараёни сусаяди ёки тўхтайди, микробларнинг яшаш мухити хам ноқулай бўлиб қолади. Шундай қилиб, маҳсулотнинг маълум даражада қуритилиши уларда биохимик жараёнларни бутунлай тўхтатади.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари турига қараб турли даражада қуритилади ( намсизлантирилади). Масалан, дон маҳсулотларнинг қуритилиб намлигининг 12-14%га туширилиши узоқ вақт сақланишини таъминласа, меваларда эса қуритилгандан кейин 18-24% намликнинг бўлиши сақлашда ижобий ҳисобланади.
Маҳсулотларнинг табиий намлигини камайтириш улар таркибидаги намни юқори ҳароратда парлатиб юборишга асосланган ва бу усул маҳсулотларни қуритиш деб юритилади. Маҳсулотларни қуритишда мураккаб физиологик, биокимёвий, физик, кимёвий жараёнлар бўлиб ўтади ва ушбу жараёнларнинг илмий даражада бошқарилиши маҳсулотнинг сифатини белгилайди.
Маҳсулотларни табиий усулда қуритиш Ўрта Осиёда кенг тарқалган ва бу борада бой тажриба тўпланган. Хозирги вақтда маҳсулотларни қуритишнинг замонавий усуллари (сублимация қуритиш усули, юқори частотали ток ва инфрақизил нур ёрдамида қуритиш ва бошқалар) ишлаб чиқаришга кенг жорий этилмоқда.

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish