Конференция материаллари Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти Илмий-техник кенгашининг қарори асосида нашрга тавсия этилди. Баённома №10



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/85
Sana24.02.2022
Hajmi2,77 Mb.
#220283
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   85
и.ф.н., доцент, Бўранов Олмос Бўранович,
и.ф.н., Мусурманов Раджаб Махамматович,
и.ф.н., доцент, Каржавов Зайниддин Каржавович 
Бозор иқтисодиёти шароитида шахснинг тадбиркорлик эркинлиги- 
иқтисодиёт соҳасида унинг билими, ишбилармонлиги янги рақобатбардош 
маҳсулот ишлаб чиқариш, хизмат турларини кўрсатиш орқали намоён бўлади. 
Ўз навбатида, бунда рақобатбардошлик – муҳим иқтисодий категория 
бўлиб ҳисобланади ва у бир неча даражаларда (йўналишларда) кўриб 
чиқилиши лозим: 
- маҳсулотлар рақобатбардошлиги; 
- маҳсулот етиштирувчилар (фирмалар, фермер ва дехқон хўжаликлари, 
хизмат кўрсатиш корхоналари ва ҳакоза) рақобатбардошлиги; 
- соҳалар рақобатбардошлиги; 
- мамлакат рақобатбардошлиги.
Бу йўналишларнинг барчалари орасида ташқи ва ички ўзаро боғлиқлик 
мавжуд.
Лекин,ҳозирги вақтда бозор хўжалигида рақобатбардошликнинг барча 
жабҳаларини қамраб оладиган баҳолашнинг яхлит концепцияси ишлаб 
чиқилмаган. Шу билан биргаликда хорижлик олимлар Бакли П.(Bucklef P.), 
Кристофор 
Л. 
(Chzistopher 
L.), 
Прскотт 
К. 
(Prescott 
K.) 
(1988) 
рақобатбардошликни ўлчашни қуйидагича чегараларини ишлаб чиқишган. [1] 


229 
1) Фаолият натижалари. Бунда кўпроқ қўлланиладиган кўрсаткичлар 
иқтисодий самарадорлик (фойда олиш), рентабеллик, бозор улишининг 
ошиши, савдо баланси ҳисобланади. Бошқа турдаги кўрсаткичлар орасида энг 
кўп тарқалгани бу таққослама афзаллик ёки RCA (Revaled Comparative 
Advantege); 
2) Рақобат салоҳияти. Бунда арзон хом ашё ресурсларига, яхши 
технологияларга, паст нархлар таклифига ва юқори унумдорликка эришиш 
имкониятлари борлиги асос сифатида қабул қилинади; 
3) Рақобат жараёни. Бу усул бошқариш жараёнини баҳолашга ўхшаш 
бўлиб, асосан сифат характерига эга ёки рақобат салоҳиятини рақобат 
натижасига айлантириш вазифасини бажаради. Одатда бу халқаро бизнес ва 
истиқболдаги маркетингда қўлланилади. [2] 
Бошқа 
манбаларга 
қараганда 
маҳсулотнинг 
миқдор 
жиҳатидан 
рақобатбардошлигини баҳолаш (маҳсулотни гуруҳлаш) услуби икки турга 
бўлинади: маҳсулотнинг келгусидаги салоҳиятини аниқлаш имкониятини 
берувчи ёки жорий вақтдаги рақобатбардошлигини ҳақиқатда эришилган 
кўрсаткичлар 
билан 
аниқлаш. 
Маҳсулотнинг 
ҳақиқатда 
эришилган 
кўрсаткичлар ёрдамида рақобатбардошлигини аниқлаш услубида статик 
маълумотлар асосида, шу жумладан ташқи савдо статистика маълумотлари 
асосида аниқлаш имконини беради. Масалан, маълум турдаги маҳсулотлар 
бўйича ишлаб чиқариш соҳалари ёки соҳа ичида экспорт ва импортни бир 
бирига таққослаш (фарқи, ҳажмлардаги ҳолат, экспорт ёки импортнинг ўсиш 
даражаси). [3]
Ушбу услубнинг афзаллиги – баҳолашдаги аниқликдир. Бу услубнинг 
камчилиги интенсив жорий қилиш билан боғлиқ бўлган илмий ечимлар талаб 
қиладиган ишлаб чиқаришнинг истиқболини белгилашнинг мураккаблиги 
инновациянинг рақобатбардошликни баҳолашда асосий эътибор миллий 
маҳсулотнинг ташқи ва ички бозордаги талабига қаратилади.
Ушбу ёндашишда маҳсулотнинг истиқболдаги рақобатбардошлиги 
ҳақидаги маълумотни олиш лозим. Истиқболдаги рақобатбардошликни тадқиқ 


230 
қилишни иқтисодий самарадорлик назарияси услубига (харажат, маҳсулотни 
етказиб бериш муддати, кафолатланиши ва сервис хизмати) ва квалиметрия 
услубига (маҳсулот хусусиятлари бўйича маҳсулот сифати, рекламанинг 
ҳолати) бўлиб тадқиқ қилиш қўлланилади. 
Яна бир услуб (Квалиметрия)да - услубиёт ва миқдор жихатидан 
берилаётган баҳонинг тадқиқ қилинаётган объектнинг сифат кўрсаткичлари 
(нарсаларни, жараённи, меҳнат маҳсулотини ва табиатни) ўрганилади. [3] 
Бу ҳолатда товарнинг рақобатбардошлигини баҳолаш, жумладан, жуда 
катта аҳамиятга эга бўлган критерияларни, маҳсулот намуналари учун қабул 
қилинган юқори рақобатбардошликка эга бўлган критериялар билан 
таққослаш орқали аниқланади. 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish