Тижорат банклари депозит сиёсатида қуйидаги ҳолатлар
алоҳида инобатга олиниши ва аниқ қилиб белгиланиши лозим.
Фойдаланилган адабиётлар.
1. Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
учун мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги Олий Мажлисга
Мурожаатномаси.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНК ҚАЙТА
МОЛИЯЛАШ СИЁСАТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ЙЎНАЛИШЛАРИ ВА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДАГИ КРЕДИТ
РИСКЛАРИ
Рахмонова Ф.М., Тошназарова Л.Ш. СамДАҚИ
Молиявий инструментлар билан боғлиқ масалалардан бири Марказий
банкнинг қайта молиялаш сиёсати ва уни молиявий хизматлар бозорига таъсир
этиш механизмини такомиллаштириш муаммосидир.
Марказий банк қайта молиялаш сиёсатининг хусусиятлари куйидагилар:
• Пул - кредит сиёсатида ҳал қилувчи ўрин тутади;
• Пул - кредит сиёсатида таянч воситалари вазифасини бажаради;
• Тижорат банкларнинг кредитлаш билан боғлиқ бўлган
фаолиятини (тадбирларни) мажмуаси ( йиғмаси ) ҳисобланади;
• Муомаладаги пул массасига таъсир этиш даражаси билан фарқланади.
Ушбу сиёсат қуйидаги уч хил кредитлаш усулидан фойдаланилган ҳолда
амалга оширилади.
105
Биринчи усул. (ҳисоб ставкаси асосида)Тижорат банкларининг Марказий
банк томонидан уларнинг балансдаги тратталарнинг (векселлар, йўл чеки ва
бошқа пул ҳужжатлари) қайта ҳисобга олиш йўли билан кредитлаш усулидир.
Ўзбекистонда миллий валютада эмиссия қилинган тратталар (векселлар,
йўл чеки ва бошқа пул ҳужжатлари) муомаласи мавжуд эмас. Ушбу ҳолат
Марказий банк дисконт (вексельда) сиёсатини шакллантириш имконини
бермайди. (Дисконт бу суммадан бир қисмини , хизмат ҳақини ажратишидир ).
Иккинчи усул. (ломбард ставкаси асосида) Тижорат банкларнинг
Марказий банк томонидан уларнинг балансдаги қимматли қоғозларни гаровга
олиш йўли билан кредитлаш усули (ломбард кредити – ломбард фоиз
ставкаси).
Биринчи ҳолат. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси тижорат
банклари томонидан юқори ликвидли қимматли қоғозларга қилинган
инвестицияларнинг миқдори уларнинг брутто активлари умумий микдорига
нисбатан анчагина паст фоизини ташкил қилмоқда.
Ушбу ҳолатдан қуйидаги хулоса қилиш мумкин. Тижорат банкларнинг
юқори ликвидли қимматбаҳо қоғозларга қилинган инвестициялар миқдорининг
нисбатан
жуда
кичиклиги
Марказий
банк
томонидан
бериладиган
марказлашган ломбард кредитларининг ҳажмини сезиларли оширишга
жиддий тарзда тўсқинлик қилмоқда (қимматли қоғозни гаровга қўйиб
Ломбард кредитни олиш жараёни тез ва осон восита ҳисобланади).
Иккинчи холат. Тижорат банкларнинг юқори ликвидли қимматли
қоғозларга қилинган банк инвестицияларининг асосий кисми республика
ҳукуматининг (молия вазирлиги) облигацияларига қилинган инвестицияларга
тўғри келади.
Мисол тариқасида Россия Федерацияси билан таққослаш мумкин. Россия
Федерациясида тижорат банкларнинг ҳукуматнинг (молия вазирлиги)
қимматбаҳо қогозларга (облигацияга) қилган инвестицияларнинг умумий
миқдори уларнинг брутто активларнинг микдорининг 5 фоизини ташкил
қилиб, умумий инвестициялар миқдорида улуши юкорилигини кўриш
106
мумкин. Бу эса тижорат банкларининг марказлашган Ломбард кредитларни
(қимматли қогозларни гаровга қўйиб кредит олиш) олиш имкониятини
сезиларли даражада оширишга туртки бўлиши мумкин.
Учинчи усул. (Аниқ ставка асосида) Тижорат банкларини тўғридан -
тўғри кредитлаш усули. Ушбу усулда берилган кредитларни шакли
қуйидагилар:
овердрафт кредита.
муддатли кредит.
Марказий банк томонидан тижорат банкларига бериладиган муддатли
кредитларнинг ҳажмини ошириш йўли билан миллий ссуда капиталлари
бозорини ресурсларни ошириш муаммоси мавжудлиги қуйидагилар билан
изоҳлаш мумкин.
Биринчи хулоса. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки марказлашган
кредитларни портфел салмоғига нисбатдан кам миқдорда жалб этилган. Ушбу
ҳолатни сабаби қуйидаги бўлиш мумкин: ҳукумат халқаро инвестицион
кредитларнинг асосий қисмини Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки
орқали жалб этилган. Шу учун Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки
марказлашган кредитларни катта микдорда жалб этиш зарурияти юзага
келмаган.
Иккинчи хулоса. Асака банкда ҳам марказлашган кредитлардан фаол
тарзда фойдаланилмаганлигига гувоҳ бўлиш мумкин. Сабаб шундаки, ушбу
банкда хорижий банклардан олинган кредитлар ва ўзини регулятив
капиталидан ресурс сифатида фойдаланиш кредит портфелида ҳиссаси юқори.
Ушбу ҳолат қуйидаги тенденцияга эга: хорижий банклардан олинган
кредитларнинг брутто кредитлар ҳажмидаги салмоги регулятив капиталининг
брутто кредитлар ҳажмига нисбатан камлиги куришимиз мумкин.
Учинчи хулоса:Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари кредит
кўйилмаларининг умумий миқдорига нисбатан Марказий банк кредитлари
ҳисобидан берилган кредитларнинг камлиги.
107
Юқорида келтирилган хулосаларни умумийлаштириб қуйидагиларни
келтириш мумкин:
• Марказлашган кредитларнинг республикамиз тижорат банклари кредит
ресурсларининг умумий ҳажмида жуда кичик салмоқга эгалиги;
• Ўзбекистон Республикаси Марказий банк дисконт сиёсатининг
мавжуд эмаслиги ва дисконт сиёсатини шакллантириш имкони сустлиги;
• Ўзбекистон
Республикаси
Марказий
банк
Ломбард
кредит
операцияларининг ривожланмаганлиги (Марказий банкдан облигациялар
эвазига тижорат банк томонидан кредит олиш);
• Ўзбекистон Республикаси Марказий банк кайта молиялаш сиёсатини
такомиллашмаганлиги ва унинг муомаладаги пул массасини тартибга
солишдаги аҳамиятининг паст эканлигидан далолат беради.
Юқоридаги ҳолатларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки тижорат банкларини кредитлаш ҳажмини ошириш йўли
билан қуйидагиларни тавсия этиш мумкин:
Банк кредитларнинг фоиз ставкаларининг даражасига реал таъсир этиш
механизми ишлаб чиқариш зарурлиги;
Тижорат банк кредитларига бўлган талабларни рағбатлантириш;
Тижорат банкларнинг жорий ликвидлилик даражасини сезиларли
даражада оширишнинг зарурлиги;
Пировард натижасида сўмнинг барқарорлигини таъминлаш учун зарур
бўлган иктисодий муҳитни юзага келтириш:
Иқтисодчи олим М.Фридменнинг пул - кредит концепциясидаги қоидаси
қуйидагилар: Марказий банк қайта молиялаш сиёсати орқали тижорат
банкларнинг кредит эмиссиясини рағбатлантириши муомаладаги пул
массасининг кескин ошиши ва шунинг асосида инфляцияни кучайишига олиб
келади.
Ушбу қоида Узбекистан иқтисодиётини ривожланишининг ҳозирги
даврида ўз исботини топмади ва долзарб муаммо эканлигидан далолат беради.
Сабаб шундаки, Ўзбекистонни миллий иқтисодиётининг банк кредитлари
108
билан таъминланиш даражаси, бошқа собиқ иттифоқ мамлакатларидан (МДҲ)
сезиларли даражада паст.
Ўзбекистон Республикасидаги кредит бозори ва қайта молиялаш сиёсати
билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг ечими қуйидагилардир:
Урта ва кичик тижорат банкларнинг кредит ресурслари таркибига
Марказий банк марказлашган кредит ресурсларнинг ҳиссаси (салмоғи)
ниҳоятда кам. Сабаб улар кичик корхоналарнинг жорий фаолиятини
молиялаштираётганликлари билан изоҳланади. Натижада Марказий банк
тижорат банкларни кредит эмиссия ҳажмига таъсири анча паст.
Бир
йил
муддатга
берилаётган,
марказлашган
ресурслар
ҳисобидан берилган ушбу кредитлар узок, муддатли ишлаб чиқариш даврига
эга бўлган корхоналар ва ишлаб чикариш жараёни мавсумий характерга эга
бўлган корхоналар томонидан қайтарилиши қийин, яъни ўз вақтида ва тўлиқ
қайтарилишини таъминлаш масала бўлиб қолади.
Марказлаштирилган кредит ресурсларининг узлуксиз пролангация
қилиниши уларни амалда кайтариб олинмайдиган молиялаштиришга айланиб
қолишига олиб келади.
Бунда қуйидаги тамойилни тавсия этиш мумкин. Ажратилаётган
марказлашган маблаглар учун, албатта гаров ёки кафолат механизмини
шакллантириш лозим.
Ҳозирги кунда тижорат банкларнинг кредитларининг фоиз ставкаси
Марказий банк кайта молиялаштириш ставкаси билан тартибга солинмокда.
Кредитларнинг фоиз ставкаларига лимит ўрнатиш қайта молиялаштириш
ставкалари орқали иқтисодий ислоҳотларини чуқурлаштиришга тўсқинлик
қилади.
Ҳисоб фоиз ставкаси кредит ресурсларининг ҳаракатини тартибга солувчи
энг асосий бозор воситаси ҳисобланади. Унга нисбатан лимит қўллаш кредит
ресурслари бозорининг шаклланишига кучли салбий таъсир кўрсатади.
Кредитлаш лимитларини жорий қилиш (монетар сиёсатининг маъмурий
мазмундаги воситаси ) йўли билан (қайта молиялаштириш инструментини кенг
109
кўламда фойдаланиш юзага келгунга қадар) пул массаси ва фоиз
ставкаларининг кескин ўсишига барҳам бериш мумкин.
Ушбу муаммони ҳал этиш учун қуйидагиларни тавсия этиш мумкин.
Марказий банк кайта молиялаштириш сиёсати доирасида амалга ошираётган
тадбирлари ичида марказлашган кредит ресурсларини аукционлар орқали
сотиш муҳим ушбу масалада йўналишдир. Марказий банк кредит аукциони
кредитларининг
холисона
тақсимланишини
кафолатлайди,
кредит
ресурсларига
бўлган
талаб
ва
таклифни
ҳаққоний
акс
эттиради.
Капиталларнинг давлатлараро эркин тарздаги ҳаракатлар таркибида мавжуд
бўлган Марказий банк фоиз ставкасининг ўсиши бу мамлакатга хорижий
мамлакатлардан вақтинчалик бўш валюта маблагларининг оқиб келишига
(депозитлар) сабаб бўлади. Бу эса тўлов балансининг активлашуви ва миллий
валюта курсининг кўтарилишига олиб келади.
ҚУРИЛИШДА ИНВЕСТИЦИОН ЖАРАЁННИНГ МАҲСУЛОТ
СИФАТИНИ БОШҚАРИШ МАСАЛАЛАРИ
Do'stlaringiz bilan baham: |