Жуманов Ш.Н. талабалар Юсупов И.А., Абдулазизов Ш.С.
Охирги йилларда Ўзбекистонда қурилиш соҳасида уй-жой ва ижтимоий-
маиший қурилишни жадал ривожлантириш, муҳандислик-коммуникация ва
йўл-транспорт инфратузилмасини реконструкция қилиш ҳамда янгилаш
борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Қишлоқ жойларда
янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш, “Обод
қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш асосида
мамлакатимизнинг
барча
ҳудудларида
қишлоқ
ва
маҳаллалар
инфратузилмасини тубдан қайта кўриб чиқиш, замон талабларига мувофиқ
янгилаш ишлари олиб борилмоқда. 2019 йилни Ўзбекистонда «Фаол
инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» деб эълон қилиши қурилиш
соҳасидаги инвестицион фаолиятни ҳам ривожлантиришга туртки бўлди. Ҳеч
қайси давлат инвестицияни ривожлантирмасдан, ҳеч қандай натижага
эришмайди. Энг
мураккаб
йўл,
бу
инвестиция
жозибардорлигини
110
сармоядорларга етказиш бўйича катта ишларни қилишимиз керак. Қурилишда
инвестицион фаолият мураккаб муносабатлар тизимини ифодалаб, унинг
асосий иштирокчилари сифатида ўзининг бажарадиган вазифаларидан келиб
чиқиб қуйидагилар ҳисобланади: инвестор, буюртмачи, қурувчи-пудратчи ва
лойиҳаловчи.
Буюртмачи ва инвесторнинг асосий вазифаси бино ёки иншоот
сифатидаги объектни капиатла харажатларнинг минимал миқдори ва қисқа
муддатларда фойдаланишга топшириш асосида имкони брича кўпроқ фойда
олиш ҳисобланади. Пудратчининг асосий вазифаси қурилиш ишлари
рентабеллигини максималлаштириш бўлиб, бу икки йўл билан таъминланиши
мумкин:
- қурилиш-монтаж ишлари нархини ошириш, яъни қурилишни
қимматлаштириш орқали;
- техник тараққиёт асосида.
Қурилиш маҳсулоти сифатини ошириш муаммоси инвестицион
жараённинг барча иштирокчилари, шу жумладан инвесторлар ва қурилиш-
монтаж ташкилотларининг манфаатларига тегишлидир. Шунга
кура
мамлакатни комплекс модернизациялаш, ишлаб чиқариш ва ижтимоий
инфраструктурани ривожлантириш бевосита қурилиш маҳсулоти сифатини
кутариш соҳасидаги иқтисодий сиёсатни такомиллаштириш вазифаси билан
бевосита боғлангандир.
Самарқанд вилояти Инжиниринг компанияси ягона “Буюртмачи”
ҳисобланиб, объект қурилишига танлов савдолари натижалари бўйича
белгиланган қурилишнинг бутун даврига янги қурилиш, реконструкция
қилиш, капитал таъмирлаш учун “Пудратчи” билан шартнома тузади.
Лойихаловчи ва пудратчини танлов савдолари орқали танлайди.
2018 йил учун тасдиқланган Давлат дастури асосида Республика
бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган умумтаълим макбалари,
касб- хунар коллежлари, соғлиқни сақлаш объектларини капитал таъмирлаш
ва реконструкция қилиш, Спорт объектларини ривожлантириш жамғармаси
111
фонди ҳисобидан молиялаштирилган болалар ва усмирлар спорт мактабининг
сузиш хавзасини капитал таъмирлаш, болалар мусиқа ва санъат мактаби
қурилиши ва капитал таъмирлаш ҳамда реконструкция қилиш ва Самарқанд
шаҳридаги «Саховат уйи»ни капитал таъмирлаш ишлари махаллий бюджет
маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган.
2018 йил манзилгохлар дастурига киритилган деярли барча иншоотлар
Давлат қабул комиссияси томонидан ўз вақтида фойдаланишга қабул қилинди
(1-жадвал).
1-жадвал
Самарқанд вилояти “Инжиниринг компанияси”нинг назоратида
амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот
т/р
Кўрсаткичлар
номланиши
Йиллар
2016
2017
2018
1
Вилоят бўйича
173930.559 167014.266
613271
Шу жумладан
1
Умумтаълим мактаби
71500.176
67154.040
152662.7
2
Касб ҳунар коледжи
11357.326
4111.079
17257.6
3
Соғлиқни сақлаш
29875.817
23903.705
92199.1
4
Cпорт объектлари
45438.382
5178.393
52795.1
5
Коммуникация
объектлари
7487.670
8385.202
-
6
Мусиқа мактаби
-
2923.443
-
7
Сув иншоотлари
қурилиши
-
10237.259
12557.1
8
Мактабгача таълим
муассасалари
-
23073.206
154235.3
9
Нуронийлар маскани
-
7191.768
-
10
Маҳаллий ФЙ
қурилиши
-
1749.470
-
11
ДЕПО Каттақургон
туманида қурилиши
-
3090.310
-
12
Кирғоқлар
-
3368.452
-
13
Олий таълим
муассасалари
-
-
76330.4
14
Бошқа объектлар
8271.189
6647.940
55234
Самарқанд вилоят инжиниринг компаниясининг 2018 йил бўйича
қурилган жами объектларнинг сони 314 тани ташкил этмоқда. Шундан, 98 та
112
умумтаълим мактаби қуриб таъмирланган бўлса, 5 та касб ҳунар коледжи
қуриб таъмирланган, 55 та соғлиқни сақлаш объектлари, 35 та спорт
объектлари таъмирланган, 31 сув иншоатлари қурилиши, 73 мактабгача
таълим муассасалари, 8 Олий таълим муассасалари ҳамда 9 та бошқа
объектлар қуриб таъмирланган ва реконструкция қилинган. Ҳозирги
шароитларда қурилиш ишларини бажариш лойиҳасининг турли масала ва
муаммоларини диққат марказига қўйиб, унинг ички тузилишини ўрганишга
интилдик. Биз турли шароитларда қурилиш ишларини бажариш лойиҳасининг
муносабатларини,
ишлаб
чиқариш
жараёнларида
бир
бутунликда
мужассамлаштирувчиларини назарий ва амалий жиҳатларини кўриб чиқдик.
Қурилиш аҳолининг ижтимоий-маданий ва иқтисодий муаммоларини
ечишдаги ўзининг асосий ўрни билан бошқа соҳалардан ажралиб туради.
Бу вазифа қурилишнинг барча хўжалик юритувчи субъектларида
маҳсулот сифатини кутаришнинг илмий асосланган ва иқтисодий самарали
системаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш шартларидагина амалга
оширилиши
мумкинки.
Бу
иқтисодиётнинг
мазкур
тармоғида
рақобатбардошликни таъминлашга асос бўлади.
Бу биринчи навбатда корхонанинг рақобат муҳитидаги мавқеининг
яхшиланишига ёрдам беради. Самарқанд вилоятидаги корхоналар, жумладан,
Самарқанд вилоят ҳокимлиги инжиниринг компанияси бошқарув тизимида
юқоридаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда асосий эътиборини сифатни
бошқариш
услубларини
яхши
қўллай
олиш
кўникмаларига
эга
мутахассисларни тайёрлашга қаратиш керак.
Адабиётлар
1. Самарқанд вилоят ҳокимлиги инжиниринг компанияси маълумотлари.
www.samarkand.uz.
113
КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ,
БАНК КРЕДИТЛАШ МЕХАНИЗМИНИНГ МОҲИЯТИ ВА МАЗМУНИ.
Do'stlaringiz bilan baham: |