Конференция материаллари Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти Илмий-техник кенгашининг қарори асосида нашрга тавсия этилди. Баённома №10



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/85
Sana24.02.2022
Hajmi2,77 Mb.
#220283
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   85
Убайдуллоев Мусохон Нуруллоевич 
Т.ф.н., профессор, Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат 
архитектура-қурилиш институти 
Аннотация: Ушбу мақола бугунги кунинг долзарб масаласи Олий 
таълимда малакали ва етук мутахассисларни тайёрлашга қаратилган. Унда 
техник 
олий 
юртларининг, 
жумладанархитектура-қурилиш 
соҳаси 
таълимининг ўқув режаларига киритилган мустақил таълимнинг таҳлили 
келтирилган. 
Калит сўзлар: Ҳаракатлар стратегияси, олий таълим, ихтисослик 
фанлари, мустакил таълим 
Ҳаракатлар стратегияси 5 та устувор йўналишининг қабул қилиниши 
мамлакатимиз тараққиётини янада жадаллаштириш, 2017-2021 йилларга 
мўлжалланган ижтимоий, иқтисодий ва илмий-техник тараққиётни янада 
юқори 
поғонага 
кўтариш 
учун 
асос 
бўлди. 
Айниқса,Ҳаракатлар 
стратегиясининг 4.4“Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш” бобида 
белгиланган вазифаларга кўра,республикамизда ўрта махсус ва олий таълим 
муассасалари битирувчилари ҳам якка тартибдаги тадбиркор ёки кичик 
бизнесга берилиб, янги маҳсулотлар (буюм ва конструкциялар), инновацион 
ғоя ва технологияларни ишлаб чиқариши ёки ихтиро (рационализаторлик) ва 
техник таклифларини тайёрлаш, янги хизмат турини ривожлантиришга қодир 
рақобатбардош мутахассис ва фаол тадбиркоргаайланиши мумкинлигига 
йўналтирилган[1,2]. 
Маълумки, ҳар қандай ривожланган давлатнинг ҳар жиҳатдан етуклик 
даражасини белгилашда автоматлаштириш, робототехника ва инновацион 
технологияларининг қўлланиши кўлами асосий мезон ҳисобланади. Шу мезон 
бўйича АҚШ, Япония, Англия ва бошқа мамлакатлар ривожланган давлатлар 
сифатида етакчи ўринларни эгаллаб келишмоқда. 


141 
Сўнгги йилларда, саноат корхоналарида олиб борилган техникавий 
янгилаш ва қайта қуриш, технологик жараёнларни автоматлаштириш,энергия 
сарфини камайтиришга қаратилган қатор тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. 
Хусусан,кенг миқёсда бунёдкорлик, айниқса, маҳаллий хом-ашёдан қурилиш 
материалларини (буюм ва конструкцияларни) ишлаб чиқишда ўз самарасини 
бераётган бўлса-да, бу муаммо тўлиқ ечилди деб бўлмайди. 
Бунинг сабабларидан бири меҳнат бозори талабаларига кўра замонавий 
ускуналарнинг етишмаслиги, иккинчиси - ишчи механизмлар ва ускуналарни 
автоматлаш даражасининг етарли эмаслиги ва ниҳоят, учинчиси - мазкур 
саноат қурилмаларини, чет элдан олинаётган электр юритма мажмуалари ва 
автоматлаш ёки робот линияларини ишга туширувчи малакали ишчи ва 
муҳандисларнинг маълум қисмида билим даражаси замон талабидан анча 
пастлиги ва малакали муҳандислар танқисчилигидан келиб чиқмоқда. 
Бугунги кунда, Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалиги ва саноатида 
йиғилиб қолган амалий масалаларни ечишда фан ва илм ўзининг 
ривожланиши билан техника тараққиётидан анча олдинда бўлишини талаб 
этмоқда. Фақат ушбу шароитда техника ва ишлаб чиқариш тўхтовсиз 
такомиллашиб боради. Бир қарашда, бу масала содда кўринишда бўлса ҳам, 
аслида анча мураккаб ҳисобланади. Ҳақиқатда ишлаб чиқаришни комплекс 
механизациялаштиришда юк туширувчи ва кўтарувчи каби барча ишчи 
ўринлари йўқолиб бормоқда. Автоматлаштирилган линияларнинг жорий 
этилиши билан токар, фрезеровщик, сверловщик ва бошқа касблар қисқарди. 
Уларнинг ўрнига, ҳаракатдаги автоматлаштирилган тизимларни кузатиш ва 
назорат ишларини бажаришга наладчик, оператор каби янги касбларни 
ўзлаштирганлар масъул бўлишмоқда.
Бу эса нафақат чуқур билимларни эгалаган, балки ижодий ёндошув 
асосида ишлашга тўғри келади. Масалан, наладчик ўз ишини яхши бажариш 
учун кўпгина механизмларнинг тузилиши ва ҳаракатланиш тартиби, 
бошқариш схемалари, технологик жараённинг бориши ҳақида маълумотлар ва 
бўлиши мумкин носозликларнинг олдини олиш учун ундан математика


142 
физика, кимё фанини билиши, заруратда бир қаторҳисобларни бажариши 
талаб этилади.
Янги техника-технологияларни ўзлаштириш, уларни бошқариш ва 
унумли фойдаланишга қодир инсонлар мамлакатимизда фан ва техника 
тараққиётини янги босқичга кўтариш ва ривож топишида ҳал қилувчи ижрочи 
бўлиб қолади.
Ушбу аҳволни ўнглаш, жумладан, архитектура ва қурилиш соҳасининг 
янада равнақи учун илк қадам қўйилди - ЎзбекистонФанлар Академияси 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish