1- жадвал
Риск коэффициенти кўрсаткичи даражаси чегара қиймати
Риск ҳудуди
Риск
Эҳтимолий харажатлар
Рисксиз худуд
R
∑
=0,3 дан кам
Фойда
Минимал риск ҳудуди
R
∑
=0,3-0,45
Қисман фойда
Критик риск ҳудуди
R
∑
=0,5-0,7
Зарар
Ҳалокатли риск ҳудуди
R
∑
=0,7
Юқори даражали зарар
Рискларнинг йиғма (R
∑
) коэффициенти қанча юқори бўлса, риск
даражаси шунча юқори ёки аксинча бўлишини кўришимиз мумкин бўлади.
Қуйида тавсия қилинган кўрсаткичларни ҳисоблаш хўжалик субъектларига
рискларни бошқариш механизмини такомиллаштиришга ва рискларни
камайтиришга ёрдам беради.
Республика юртбошининг Олий Мажлисга қилинган мурожаатномасида
иқтисодиёт ривожига жиддий туртки берадиган соҳаларни ривожлантириш
стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасида мамлакатни 2030
йилга қадар ижтимоий-иқтисодий жихатдан комплекс ривожлантириш
концепциясини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган. Бу борада Республикада
2019 йил 5-6 февраль кунлари бўлиб ўтган “Ўзбекистон-2035” Халқаро
форуми катта аҳамиятга эга бўлиб, унда барча йўналишлар бўйича, жумладан,
хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқишда
халқаро экспертлар иштирокида якунлаш масаласи кўриб чиқилди. Бундай
29
концепцияларни ишлаб чиқишда ёш олимларнинг ҳам ўрнини белгиланиши ва
улардан фаолик кутилиши табий ҳолдир. Биз томонимизда ўтказилаётган
тадқиқотлар ушбу муаммонинг бир қисмини ҳал этишга кўмаклашади деган
умиддамиз.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Ўзбекистон
Республикасининг янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси
тўғрисида”ги ПФ-4947-Фармони / “Халқ сўзи”,2017 йил 8 февраль.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий
Мажлисга Мурожаатномаси / “Халқ сўзи”, 2018 йил 29 декабрь.
3. Ашуров
М.С.
Саноат
корхоналарида
иқтисодий
рискларни
бошқаришнинг ташкилий-услубий механизми. Диссертация автореферати. –
Т.: ТДГУ, 2006.
4. Балабанов И.Т. Риск менеджмент. –М.: Финансы и статистика, 1996. -
192с.
5. Икрамов М., Мирахмедов М., Ёдгоров В., Миржалилова Д. Кўчмас мулк
иқтисодиёти. –Т.: Vneshinvestprom, 2018. -424б.
6. Котлер Ф. и др. Основы маркетинга. – М.: ООО «И.Д.Вильямс», 2013.
-752с.
7.
www.Lex.uz
8.
https://alibazar.ru
30
БЮДЖЕТЛАШТИРИШ ЁРДАМИДА КОРХОНА ФАОЛИЯТИНИ
ТАШКИЛ ҚИЛИШГА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ
Абдусаломова Нодира Баходировна
ТДИУ “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси докторанти,
иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Мамлакатимиз
иқтисодиётини
модернизация
қилиш,
техник
ва
технологик
жиҳатдан
янгилаш
натижасида
республикамиз
саноат
корхоналарини янада ривожланиши бухгалтерия ҳисоби олдига янги талаблар
қўймоқда.
Корхона молиявий фаолиятини бошқаришда зарур бўлган бошқарув
ҳисоботларини шакллантириш учун керакли ахборотни олишга имкон
берадиган бюджетлаштиришни акс эттирувчи ҳисоб-таҳлил жараёнларини
ишлаб чиқиш зарур бўлиб ҳисобланади. Корхонани бошқариш жараёнида
бюджетлаштиришни жорий қилиш учун ҳужжат алмашинувини тартибга
солиш, тизимлаштирилган бошқарув ҳисоботларини жорий қилиш, ҳисоб-
китоб ишларини автоматлаштириш, турли жараёнларлар учун маъсул бўлган
мансабдор шахсларни белгилаш, маъсулият марказлари фаолиятларини
оқилона ва самарали бошқаришга янги технологияларни қўллаш бутун
хўжалик юритувчи субъектнинг ишини яхши ташкил этишга имкон беради.
Бюджетлаштириш атамасига кўплаб иқтисодчи олимлар томонидан
турли хил таърифлар берилган. Шу муносабат билан бюджетлаштиришни
талқин қилишда икки йўналиш ажратиб кўрсатилади. Б.А.Хасановнинг
фикрича, бюджетлаштириш-корхонанинг маълум даврга мўлжалланган
молиявий-хўжалик фаолиятини режалаштириш ҳисобланади. [1]
П.Боровковнинг
фикрича,
«Бюджетлаштириш
корхона
ичидаги
режалаштиришнинг асоси ҳисобланади».[2]
Е.А.Ананькина ва С.В.Данилочкин фикрича, “Бюджет бу корхона ва
унинг таркибий бўлимлари фаолиятини миқдорий жиҳатдан режалаштириш
ҳисобланади”. [3]
Е.Е.Кукушкина бюджетлаштиришга корхонанинг амалий фаолиятида
31
бирорта ҳужжат (йиғма ҳужжат) тузиш ва амалга ошириш жараёни сифатида
қарайди.[4]
Бизнинг
фикримизча,
бюджетлаштириш
–
бухгалтерия
ҳисоби
субъектининг муайян муддатни ўз ичига олган молиявий-хўжалик фаолияти
оптимал
режалаштириш
жараёни
ҳисобланиб,
шундай
бошқарув
технологиясики, у корхонанинг барча ресурсларини шакллантириш (моддий,
меҳнат, молиявий, инвестиция ва ахборот) ва улардан оқилона фойдаланиш
воситаси бўлиб, корхона бошқарувини ва унинг даражасининг у томондан
қабул қилинадиган бошқарув қарорларига мос келиши билан белгиланади.
Бўлимларда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва режалаштириш ишларини
бажариш тартиби цехлар бўйича буюмларни тақсимлашни, деталларни ишга
тушириш-чиқариш,
тезкор
календарь
режалари
ва
сменали-суткали
топшириқларни шакллантириш етарлича мураккаб ва меҳнатталаб ҳисоб-
китобга эга. Бу корхонада ишлаб чиқариш жараёнини бошқариш соҳасида
объектив қарорлар қабул қилиш учун дастурий таъминотни ишлаб чиқиш
заруратини юзага келтиради.
“Бюджетлаштириш” компьютер ахборот тизимининг ишлаб чиқариш
дастурини ҳисоблаш учун қуйидаги дастурий модулни келтирамиз:
а) ишлаб чиқариш дастурини белгилаш;
б) корхонанинг аниқ мижозлари учун юк қабул қилиш, тушириш
тақсимотини шакллантириш;
в) харид қилиш дастурларини белгилаш;
г) корхона қувватларидан оптимал фойдаланиш орқали талабни юқори
даражада қондириш дастурини ишлаб чиқишни кўзда тутган ҳолда ҳар бир ой
бўйича корхона маҳсулотларининг якуний қолдиқлари, хомашё ва
материалларни аниқлаш.
Ишлаб
чиқариш
дастурини
ҳисоблаш
мезонлари.
Ҳисоб-китоб
қуйидагиларни кўзда тутиши керак:
1. Маҳсулотларни ишлаб чиқаришга эҳтиёж қуйидаги таркибий
қисмлардан иборат:
32
1.1. Шартли-доимий талаблар – шартли равишда доимий харажатлар
прогнозида корхона томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларга талаб
мавжуд бўлса, бу ишлаб чиқариш дастурини шакллантиришда ҳам ўз аксини
топиши керак.
1.2. Захираларнинг меъёрий ўсиши - бир ойлик захиралар меъёрининг
ортиши ва олдинги даврнинг тегишли кўрсаткичидан каттароқ бўлиши. Ушбу
ижобий фарқ ишлаб чиқариш дастурининг меъёрий мувозанатини таъминлаш
учун сабаби сифатида намоён бўлади.
1.3. Буюртмачилар ва харидорларнинг талаби - ишлаб чиқаришга талабни
аниқлашда асосий омил ҳисобланади. Буюртмачилар ва харидорларнинг
талаби ҳар бир корхона учун алоҳида-алоҳида аниқланган мезонларга
мувофиқ тартибга солинган ва уни қондириш иерархик кетма-кетликда
гуруҳланган.
1.4. Ишлаб чиқариш учун меъёрлаштирилган харажатлар - корхонанинг
бўлинмалари ўртасида ички ҳамкорликни аниқлайди (ўз ишлаб чиқаришининг
яримтайёр маҳсулотларига эҳтиёж):
1.4.1. Бир неча турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш усулини
устуворликка эга бўлиши, маҳсулот ишлаб чиқариш учун технологик
схемалар вариантларини ишлаб чиқариш имкониятларини белгилайди,
шунингдек уларнинг афзалликларини белгилайди;
1.4.2. Маълум бир маҳсулот ишлаб чиқаришдан олдин умумий
харажатларга талаб маҳсулотнинг ишлаб чиқариш даврида белгиланади.
Маҳсулотнинг ишлаб чиқариш жараёни бошланиши учун зарур таркибий
қисмлар, шу жумладан, ўз ишлаб чиқаришида яримтайёр маҳсулотлар бўлиши
керак.
2. Корхонанинг
маҳсулотга
бўлган
эҳтиёжларини
қондириш
имкониятлари қуйидаги таркибий қисмлардан иборат:
2.1. Белгиланган меъёрдан ортиқ захиралар – омборларда тайёр
маҳсулотни, хомашё ва материалларни сотиш ёки ишлаб чиқаришда
фойдаланиш учун керак бўлган ортиқча миқдорини кўрсатади.
33
2.2. Ўз ишлаб чиқариш қувватлари – корхонанинг ишлаб чиқариш
салоҳиятини кўрсатади.
a) ишлаб чиқариш имкониятдан муқобил фойдаланиш – бир хил ускунада
ишлаб чиқариладиган ўзаро боғлиқ маҳсулотларнинг (рақобатлашувчи)
рўйхатини белгилайди, улар бир-бирининг ишлаб чиқариш қувватини олади.
b) маҳсулотдан маҳсулотга ўтишда имкониятни йўқотиш – бир
маҳсулотдан бошқасига ўзгарганда, оддий ускуналар мавжуд бўлиб, бу ишлаб
чиқариш имкониятлари йўқолишига олиб келади.
2.3. Мол етказиб берувчилар ва пудратчилардан сотиб олиш қобилияти –
корхонанинг ишлаб чиқариш дастурини зарур ресурслар билан таъминлаш
қобилиятини белгилайди.
3. Чекловлар – ишлаб чиқарилган барча маҳсулотлар талаб даражасида
бўлиши ёки қайта ишланиши керак.
Хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, корхонанинг жами харажатларини
бошқариш мақсадида хўжалик юритувчи субъектнинг амалдаги ҳисоботига
бошқарув ҳисоби усулларини ва бюджетлаштириш тизимини тадбиқ қилиш
корхона мулки ва уни шакллантириш манбаларининг таркиби ва тузилмасини
оптималлаштириш имконини беради ва шу тариқа солиқ юкининг камайиши,
маҳсулот таннархини пасайиши ва корхонанинг молиявий барқарорлигининг
ошишини таъминлайди.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
1. Б.А.Хасанов, А.А.Хошимов. “Бошқарув ҳисоби” дарслик. Т.2014й.
2. Боровков П. Финансовая структура как современный инструмент
управления экономикой предприятия // Проблемы теории и практики
управления. - 2007. - N 2. - С. 109-115.
3. Ананькина Е.А., Данилочкин С.В., Данилочкина Н.Г. Контроллинг как
инструмент управления предприятием.-М.: ЮНИТИ,2002. -279 с.
4. Кукушкина
Е.Е.
“Бюджетирование
в
системе
управления
предприятием
перерабатывающей промышленности”. Вестник КГУ им. Н.А. Некрасова №
4, 2011.
34
РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ШАРОИТИДА
ЯЛПИ ИЧКИ МАҲСУЛОТНИ ҲИСОБЛАШ УСУЛЛАРИ
Do'stlaringiz bilan baham: |