Конференция материаллари Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти Илмий-техник кенгашининг қарори асосида нашрга тавсия этилди. Баённома №10



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/85
Sana24.02.2022
Hajmi2,77 Mb.
#220283
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   85
Ғайибназаров Баҳодир Каримович 
иқтисодиёт фанлари доктори, профессор 
Абдусаломова Нодира Баходировна 
иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 
Ҳар қандай мамлакатнинг дунё ҳамжамиятидаги ўрни ва рейтинги унинг 
макроиқтисодий кўрсаткичлари билан бевосита боғлиқ. Шу сабабдан 
мамлакатлар ўз макроиқтисодий кўрсаткичларини, айниқса, ялпи ички 
маҳсулот (ЯИМ), ялпи миллий даромад (ЯМД), соф ички маҳсулот (СИМ), 
соф миллий даромад (СМД) ва шу каби бир қатор кўрсаткичларни имкони 
борича аниқ ҳисоблашга ҳаракат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти 2018 йил 28 декабрь куни «2019 
йил учун мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги Олий 
Мажлисга Мурожаатномаси»да таъкидлангандек, «Келгуси йил учун Давлат 
бюджети дефицити 4,5 триллион сўм атрофида бўлиши ва ЯИМга нисбатан 
1,1 фоиз бўлиши режалаштирилмоқда. Иқтисодиётнинг барча соҳаларини 
рақамли технологиялар асосида янгилашни назарда тутадиган рақамли 
иқтисодиёт миллий концепциясини ишлаб чиқишимиз керак. Шу асосда 
“Рақамли Ўзбекистон-2030” дастурини ҳаётга татбиқ этишимиз зарур. 
Рақамли иқтисодиёт ЯИМни камида 30 фоизга ўстириш, коррупцияни кескин 
камайтириш имконини беради. Нуфузли халқаро ташкилотлар ўтказган 
таҳлиллар ҳам буни тасдиқламоқда». 
Ялпи 
ички 
маҳсулот 
(ЯИМ) 
кўрсаткичи 
мамлакат 
иқтисодий 
тараққиётини ўзида намаён қилувчи макроиқтисодий кўрсаткичлардан бири 
ҳисобланади. Мамлакат иқтисодий ағволини ўзида акс эттирувчи бу 
кўрсаткични аниқлаш, ҳисоблаш, таҳлил қилиш муҳим аҳамият касб этади. 
Бошқача айтганда, мазкур мамлакат ҳудудида жойлашган барча корхоналар 
(резидентлар) томонидан пировард истеъмол учун ишлаб чиқарилган 
маҳсулот ва ҳизматлар қиймати тушинилади. Статистика амалиётида ЯИМ уч 
хил усул ёрдамида ҳисобланади. Ҳар учула усул билан ҳисобланган ЯИМ 


35 
кўрсаткичи ҳажми статистик ҳатолар истисно этилганда ўзаро тенг бўлиши 
лозим. Шу билан бирга ҳар учала усул билан ЯИМ кўрсаткичини ҳисоблашда 
ўзига хос талабларга амал қилиниши талаб этилади.
Аммо ҳар қандай яратилган маҳсулот ва хизматлар ҳам ЯИМ таркибида 
ҳисобга олинмаслиги мумкин. Маҳсулот ёки хизмат ЯИМда акс эттирилиши 
учун у тугалланган бўлиши лозим. Масалан, нон ишлаб чиқаришни олайлик. 
Фараз қилайлик, кўп тармоқли фермер хўжалигида 1 миллион ш.б. буғдой 
етиштирилди. Етиштирилган буғдой тегирмонга олиб борилади ва у ерда унга 
айлантирилади, уннинг қиймати 1,5 миллион ш.б. ташкил этсин. У ҳолда 
буғдойни унга айлантиришда қўшилган қиймат 500 минг (0,5 миллион) ш.б. 
бўлади. Энди, ун тайёр нон ишлаб чиқариш учун нон цехларига жўнатилади, 
нон ишлаб чиқариш қиймати 1,8 миллион ш.б. деб фараз қилсак, у ҳолда ун 
маҳсулотидан нон ишлаб чиқаришда қўшилган қиймат 300 минг ш.б. (1,8 
миллион-1,5 миллион=0,3 миллион ёки 300 минг ш.б.)га тенг бўлади. Демак, 
нон ишлаб чиқаришда яратилган жами қўшилган қиймат 1 миллион.+ 0,5 
миллион.+0,3 миллион.=1,8 миллион. ш.б.га тенг бўлади. 
ЯИМни ишлаб чиқариш усулида оралиқ истеъмол камаяди, аммо ялпи 
қўшилган қиймат ортади.
Республикамизда ҳисобланаётган ЯИМнинг ҳаракат босқичларини 
қуйидагича ифодалаш мумкин: ишлаб чиқариш категорияси сифатида 
(иқтисодий бирликлар томонидан ишлаб чиқарилган жами якуний товар ва 
хизматлар); тақсимлаш категорияси сифатида (омилли ва омилли бўлмаган 
даромадларнинг жамланиши); фойдаланиш категорияси сифатида (якуний 
истеъмол учун қилинадиган харажатлар ва ялпи жамғариш). 
Таҳлилларимиз кўрсатишича, ўрганилаётган йилларда, якуний истеъмол 
харажатлари 77% дан 68,4% га камайган. Аммо ялпи жамғариш 26,8 % дан 
29% га, товар ва хизматлар экспорт-импорт қолдиғи -3,8% дан 2,6 % лик 
ижобий қолдиққа эришилади(1-расм).


36 
77
26,8
-3,8
72,9
24,2
2,9
80,6
19,6
-0,2
64,3
28
7,7
64,8
26,6
8,6
72,6
27,4
0
68,4
29
2,6
-20
0
20
40
60
80
100
Якуний истеъмол 
харажатлари
Ялпи жамғариш
Товар ва хизматлар 
экспорт-импорти 
сальдоси
1991
1995
2000
2005
1-расм. ЯИМнинг якуний истеъмол йўналишлари бўйича таркиби 
Миллий иқтисодиётда ЯИМни бошқа усуллар ёрдамида ҳам ҳисоблаш 
мумкин. Улардан бири — даромадлар усулидир. Ушбу усулга кўра, ЯИМ — 
мамлакатдаги 
барча 
иқтисодий 
бирликлар 
томонидан 
олинган 
даромадларнинг йиғиндисидир. Бу нимани англатади? Маълумки, иқтисодий 
бирликлар турлича бўлиши мумкин: ёлланма ишчилар, тадбиркорлар, сармоя 
эгалари (инвесторлар), ер эгалари, акциядорлар ва ҳоказо. Ёлланма ишчилар 
меҳнат ҳақи кўринишида даромад олади. Тадбиркорларнинг даромад манбаи 
фойда, капитал эгаларининг даромади эса фоиз кўринишидаги даромадлар 
ҳисобланади. Ер эгаларининг даромади рента ва акциядорларнинг даромади 
эса дивиденд ҳисобланади. Таърифга кўра, ушбу даромад турларининг 
йиғиндиси мамлакатда яратилган ЯИМга тенг бўлади.
Хулоса қилиб айтганда, ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш бўйича 
юқорида кўрсатилган тавсияларни ҳисобга олишни статистик ҳисоблаш 
базасини такомиллаштиришга олиб келади.


37 
Адабиётлар 
1. Ўзбекистон 
Республикаси 
Ш.Мирзиёевнинг 
Олий 
Мажлисга 
Мурожаатномаси. Халқ сўзи газетаси, Тошкент: 2018-йил, 29-декабрь, № 271-
272(7229-7230). 
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси маълумотлари 
асосида муаллифлар томонидан ҳисобланган.
КОРХОНАЛАРНИНГ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ 
ИННОВАЦИОН МОДЕЛИ 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish