Компьютерингизда қийинчилик туғилдими? Ўзингиз ҳал қилинг!
Қандай Қилиб Компьютерингизни Атиги 15 Дақиқа Ичида Дастурий Таъмирлашингиз Мумкин?!
Мавзу: «MASTER of COMPUTER», 1-қисм
“Универсал Диагноз ва Ягона Ечим!”
1-2 ойлик видеокурс ва компьютерни дастурий таъмирлаш учун
программалар жамланмаси.
Қудрат Эшметов
|
|
Урганч Давлат Университети
Дастурлаш Маркази
ДАСТУРЧИСИ ва КОМПЬЮТЕР УСТАСИ
|
Ассалому алайкум! Ҳа, Мен жиддий гапиряпман, Сиз хақиқатан ҳам Ўз қўлларингиз билан компьютерингиздаги ҳар қандай муаммони
ХАЛ ҚИЛИШИНГИЗ МУМКИН!
Чунки ҳозирги кунда барча соҳада ривожланиш бўлмоқда. Шунингдек, компьютер программаларидан фойдаланиш ҳамма учун тушунарли, қулай ва осон бўлиб қолди. Масалан, Windows операцион тизимини компьютерга қайта ўрнатиш атиги 10-15 дақиқа ичида осонгина амалга оширилмоқда!
Мана 7 йилдирки Мен ўз соҳам бўйича ишлаб келмоқдаман. Ва мен Сизга Муҳандис-дастурчи (рус. Инженер-программист) ёки Муҳандис-электрончи (рус. Инженер-электронщик) сифатида ўз Малака ва Тажрибаларимдан келиб чиқиб маслаҳат беришим мумкин!
Ҳақиқатан ҳам ҳар бир компьютер фойдаланувчиси жуда яқин келажакда ўз техникасини ўзи таъмирлай бошлайди. Чунки таъмирлаш ишлари ҳам худди фойдаланиш ва ишлатишдек енгиллашиб кетмоқда. Албатта, дастлаб, бу ишларни кимдандир ёки қаердандир ўрганишингиз лозим бўлади. Лекин компьютерда нима кўп? Программа. Яна нима кўп? Шу программаларнинг “касалликлари”, мауаммолари кўп. Ҳамма нарсани ўрганишнинг ва ўша муаммолар учун турли хил ечим топишнинг эса иложи йўқ деб ўйлашингиз мумкин. Ҳа, Сиз ҳақсиз. Лекин универсал диагноз деган нарса ҳам мавжудки, бу методдан биз компьютер усталари тез-тез фойдаланиб келмоқдамиз. У ҳам бўлса Сиз биладиган ёки эшитган иш – Windows ва керакли программаларни компьютерга қайта ўрнатиш! Бу эса 1-2 соат вақтимизни олади. Хўш, нима қилиш керак?! Вақтни тежаш йўлини қилиш керак – Windows ва программаларни қайта ўрнатишни жуда тез ва аниқ ишлайдиган усулини билиш керак холос!!!
Буни эса Сиз «MASTER of COMPUTER» видеокурси орқали ўрганишингиз мумкин!!! Бунда оддий ишни дастлаб нимадан бошлаш кераклиги ва кейин нима қилиш кераклиги, яъни ҳамма иш қадам-бақадам ўргатилган, кўрсатиб берилган. Бу курсни ўташ учун Сизга тажриба учун яна 1 компьютер керак бўлади. Чунки бирисида видеодарсни кўрсангиз, иккинчисида шуни амалда қилиб кўришингиз керак. Тажриба учун ажратилган компьютерда керакли маълумотларни бошқа жойга кўчиришни унутманг! (Чунки, компьютернинг техник таъминоти бузилиш эҳтимоли камроқ, лекин тажриба учун компьютердаги маълумотларни йўқотиб қўйишингиз мумкин-да.)
Ушбу ўргатувчи курс ва компьютерингизни дастурий таъмирлашда керак бўладиган кўпгина дастурлар тўплами бўлмиш «MASTER of COMPUTER» ҳозирги кунда ЯГОНА ҳисобланади. Мен эса Сизга бу дискларни қўлга киритишни ТАВСИЯ ҚИЛАМАН !!!
Биз биламизки, компьютерлар 2 та таъминот асосида ишлайди: техник ва дастурий таъминот. «MASTER of COMPUTER»нинг биринчи қисмида компьютернинг дастурий таъминотига урғу берилган. Шунингдек, дискнинг кейинги серияларида шу ишларнинг давоми сифатида техник таъминотга қаратилган амалий ишлар орқали билимлар берилади.
Келинг, ҳозир мен Сизни У билан таништираман:
Видеокурсдаги маълумотларни 1-2 ой ичида ўзлаштириш мумкин ва видеодарслар ўзбек тилида тақдим этилган. Жами видеонинг давомийлиги _ соат __ дақиқа. Видеокурс махсус дастур орқали ҳимояланган ва у ҳар бир компьютер учун алоҳида калит ёрдамида очилади. Яъни видеокурс фақат Сизнинг компьютерингизда ишлайди. Бошқа компьютерга нусха кўчириш ва ишлатиш эса таъқиқланади. Курс 7 та бобга ажратилган ва ўз навбатида ҳар бир боб ўз мавзуларига эга. Қуйида эса ҳар бир бобда нималар ўргатилиши берилган.
Бу мавзулардаги тушунарсиз терминларга аҳамият берманг. Чунки видеокурсда ишлар амалий кўрсатилганлиги учун ҳаммаси тушунарли бўлган. Бу мавзулар шунчаки режа учун ёзилган, холос. Видеокурс Сизга терминларни эмас, балки компьютерингизни қандай қилиб тез дастурий таъминлашни ўргатишга ҳаракат қилади. Албатта, вақт ўтган сари бу замонавий сўзларга Сиз кўникиб борасиз ва кейинчалик бошқалар билан гаплашганда ўзингиздаги ўзгаришни сеза бошлайсиз.
1-боб “BIOS. Парол ўрнатиш ва қурилмалар билан ишлаш” деб номланади ва бунда Сиз қуйидаги нарсаларни ўрганасиз:
BIOS нинг нималиги ва унинг турлари билан танишасиз;
BIOS билан ишлаш учун функционал клавиатуралар вазифалари билан танишасиз;
BIOSнинг SETUP деб номланувчи дастури билан ишлашни ўрганасиз;
Юкланувчи CD орқали дастурий таъминотларни ишга туширишни ўрганасиз;
Охирда эса BIOS пароли ҳақида гап кетади.
Do'stlaringiz bilan baham: |