6-бoб. Norton Partition Magic v8.0 – дискни бўлакларга бўлиш ва қўшиш
Norton Partition Magic v8.0 дастурини ўрнатиш тартибини кўрасиз;
Дастур oйнаси билан танишасиз ва дискни бўлакларга бўлишни ўрганасиз;
Partition Magic v8.0 ёрдамида диск бўлакларини қўшишни билиб оласиз;
Xoтиранинг таъмирталаб қисмини аниқлашни ва OТдан чeтлаштиришни кўрасиз;
Windows XPда диск устида ишлашни ўрганасиз;
7-бoб. Acronis True Image Home v.12.0 – Windowsни 15 дақиқада ўрнатиш
Acronis True Image Home v.12.0 дастурини ўрнатиш тартибини кўрасиз;
Windowsдан нусxа, яъни oбраз яратишни билиб оласиз;
Маълумoтлар арxивини яратишни ўрганасиз;
Windowsни 10+ дақиқа ичида қайта ўрнатишни кўрасиз:
Дастлаб, дақиқа ичида юкланувчи диск ёрдамида қаттиқ дискни фoрматлашни ўрганасиз;
Кейин эса, 10 дақиқа ичида Acronis True Image Home v.12.0 ёрдамида WindowsXPни қайта ўрнатишни кўрасиз.
Бу видеокурсда ўргатилган метод ёрдамида компьютерни қайта дастурий таъминлаш 10-15 дақиқа ичида тўла амалга оширилади. Дунёнинг кўпгина компьютер усталари бир неча йилдан буён бу методдан фойдаланиб келмоқдалар. Мен эса ўз шахсий тажриба ва хулосаларимдан шуни айтишим мумкинки, бу метод 100% эффектлидир. Бировлар, айниқса компьютер соҳасида етарли билимга эга бўлмаганлар ёки ўзлари ҳали бу ишни қилиб кўрмаганлар: “2 соатда компьютерни дастурий таъминлаш сифатли ва пухта иш бўладими ёки 10 дақиқадагисими?!” – деб одамларни чалғитиши мумкин. Бу, албатта, кулгили ҳолат. Ахир, бу белкурак ёрдамида ер қазиш эмас-ку! Бу – техникани дастурий таъминлашнинг энг замонавий усул ва методи холос! Бу метод эса албатта ўзини оқлаб келмоқда.
Компьютерини доим менга таъмирлатадиган мижозларим илтимос қилиб келишса: “Ташлаб кетинг ва 2 соатдан сўнг айланинг, тузатиб қўяман” дейман. Агар унинг кўз олдида 10 дақиқа ичида ишни қилсам, у пул бермайди: “Ия, бўлдими. Нима қилдинг. Ўзи яхши ишлаётган эканми?! Раҳмат, кейинги сафар рози қиламан” – деб, қорасини кўрсатмайди. Албатта, шунисига ҳам шукр.
Мен ҳозир бундай қилмайман. Тузатиб бераман-да, қўлига диск бериб: “Мана бу видеодарсларни бўш вақтингизда кўринг. Энди бу ёрдамида ўзингиз ҳам 10 дақиқа ичида компьютерингизга программаларни ўрнатишингиз мумкин” – дейман. Ёки: “Компьютерни кейинги сафар бошқага эмас, яна менга олиб келсангиз, қисқа муддатда тахт қилиб бераман” - дейман. Менинг устахонам йўқ, шунчаки танишларимнинг илтимосини рад қила олмайман ва бу иш менга завқ бағишлайди. 10 дақиқа!!!
“Master of Computer 1” нархи
33999 сўм
29777 сўм
Менимча бу нарх ўртача қўйилган. Келинг, яхшиси ҳисоблаб кўрайлик. Ҳафтасига 3-4 марта ишлатиладиган компьютер ўртача 8-10 ойдан сўнг дастурий таъминотга муҳтожлик сезади. Демак, тахминан ҳар 9 ойда 7 минг сўм уста ҳаққига, йўл харажатига 4 минг сўм, вақт харажати 2 соатга 2 минг сўм десак, чарчаш ва уринишларни ҳисобламаганда жами: 9 ойга 7+4+2=13 минг сўм бўлар экан.
18 ойда, яъни 1 ярим йилда эса 26 минг сўм харажат қилинар экан.
Сиз курсни ўзлаштиргач бу каби ортиқча уриниш ва харажатлардан батамом қутиласиз!!! Атиги 10-15 дақиқада ишни ҳал қилишни ўрганасиз. Менимча, энди Сиз бу замонавий билимни эгаллаш зарурлигига аҳамият бермоқдасиз. Қандай йўл билан бўлса-да (бу курс орқали бўлиши шарт эмас) ўз компьютерингизни дастурий таъминлашни ўрганинг!
Сизни қуйида катта МУКОФОТЛАР кутмоқдааа!! Буларга эса фақат «MASTER of COMPUTER 1» ВИДЕОКУРСини харид қилганлар эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |