Windows дастурининг ташқи кўриниши.
Windows дастури ишга тушганда монитор экранида унинг Иш столи (Рабочий стол) пайдо бўлади ва у экранни тўлиқ эгаллайди. Иш столини уч қисмга ажратиш мумкин: Ишчи соҳа (Рабочая область), Масалалар сатри (Строка задач), Пуск (Бошла) тугмаси.
Э краннинг асосий қисмини Ишчи соҳа эгаллайди. Унда турли дастурлар ва ҳужжатларга оид ёрлиқлар жойлашган бўлиб, уларнинг ҳар бири мос дастурларни ишга тушириш, керакли ҳужжатларни очиш учун хизмат қилади. Экраннинг пастки қисмида Масалалар сатри жойлашган бўлиб, у асосан жорий пайтда ишлаётган дастурлар ҳақида маълумот бериш ва уларни бошқариш учун хизмат қилади. Бу сатрнинг чап томонида тезда ишга тушириладиган дастурларнинг ёрлиқлари жойлашган. Ўнг томонида эса компьютер ишга тушганидан бошлаб ишлай бошлайдиган, асосан турли хизмат кўрсатувчи дастурларнинг ёрлиқлари жойлашган. Windows XPда масалалар сатрининг ўрнини ўзгартириш, ундаги ёзувларни бир неча қаторга жойлаштириш мумкин ва шу сабабли уни охирги пайтда Масалалар панели (Панель задач) деб ҳам аташади. Сатрнинг чап учида жойлашган Пуск (Бошла) тугмаси Windowsнинг ички дунёсига, яъни унинг бош менюсига кириш учун хизмат қилади (расмнинг чап томонидаги меню).
Windows ёрдамида ойналарни бошқариш.
Windows ёрдамида бирор дастурни, масалан Paint график муҳаррирни ишга тушириш учун Пуск (Бошла) тугмаси устига сичқонни олиб келиб, чап тугмасини босиш билан уни танлаймиз (ёки клавиатурадаги Ctrl ва Alt тугмалари орасидаги Windows тугмасини босамиз) ва Windowsнинг менюсига кирамиз, ундан Все программы (Барча дастурлар) бандини танлаб, яна сичқоннинг чап тугмасини босамиз. Ҳосил бўлган дастурлар рўйхатидан Стандартные (Стандарт дастурлар) бандига сичқон орқали курсорни олиб келсак, стандарт дастурлар рўйхати пайдо бўлади. Бу рўйхатдан Paint банди устига сичқонни олиб келиб, чап тугмасини босамиз.
Натижада Paint дастури ишга тушади ва экранда унинг ойнаси пайдо бўлади. Дастур ойнасини экран бўйлаб суриш, ойнанинг ўлчамларини ўзгартириш, уни бутун экрангача катталаштириш, экрандан яшириб, масалалар сатрида қолдириш ва дастур билан ишлашни тугатиш учун унинг ойнасини ёпиш мумкин. Бу амалларнинг барчаси дастурнинг сарлавҳа сатри орқали бажарилади. Windows муҳитида ишлайдиган барча дастурларнинг сарлавҳалари бир хил бўлиб, бу амалларни бошқа дастурлар учун ҳам шу тарзда бажариш мумкин.
Д астур ойнасини экран бўйлаб бошқа жойга судраб ўтказиш учун ойна сарлавҳасининг тугмалардан бўш жойига сичқон кўрсаткичини олиб келамиз, унинг чап тугмасини босамиз ва қўйиб юбормасдан, экран бўйлаб судраймиз. Ойна керакли жойга келгач, сичқон тугмасини қўйиб юборамиз.
Ойнанинг ўлчамларини ўзгартириш учун ойна чегарасига сичқон кўрсаткичини олиб келамиз, кўрсаткич ўз кўринишини ўзгартиргач ( ), сичқоннинг чап тугмасини босамиз ва уни қўйиб юбормасдан сичқонни экран бўйлаб судраймиз. Зарур ўлчамларга эришгач, сичқоннинг тугмасини қўйиб юборамиз. Экраннинг ўлчамларини юқори, паст, чап ва ўнг томондан ўзгартириш мумкин. Бир вақтда икки йўналишда ўлчамларни ўзгартириш учун сичқонни дастур ойнасининг бурчагига олиб келиб, бурчакни судраш мумкин. Бунда сичқон кўрсаткичи каби кўринишда бўлади.
Дастур сарлавҳасининг ўнг томонида жойлашган учта тугма: дан биринчиси ойнани экрандан вақтинча яшириб қўйиш учун хизмат қилади. Масалалар сатридаги дастурга мос ёзув устига сичқонни олиб келиб, чап тугмасини босганда ҳам дастур ойнаси экрандан олиб қўйилади ва уни яна бир бор босиб, ойнани яна экранга олиб чиқиш мумкин. Экрандаги барча ойналарни бир вақтда вақтинча ёпиш учун масалалар сатрининг ўнг томонидаги, Пуск (Бошла) тугмасининг ёнидаги тугмалардан Барчасини яшир (Свернуть все) тугмаси ни танлаш керак.
Иккинчи тугма устига сичқон кўрсаткичини олиб келиб, чап тугмасини боссак, дастур ойнаси экранни тўлиқ эгаллайди. Унинг ўрнида пайдо бўладиган тугма ни чертиб, дастур ойнасини аввалги ҳолатига қайтариш мумкин. Учинчи тугмани чертиш билан дастур билан ишлашни тугатиб, унинг ойнасини бутунлай ёпиш мумкин. Дастур билан ишлашни тугатиш учун F10 функционал тугмани босиб, унинг бош менюсига кириш, ундан Файл бандини ва ҳосил бўлган менюдан Выход (Чиқиш) бандини танлаш мумкин. Alt ва унинг тепасидаги лотин алифбосининг Х ҳарфига мос тугмаларни биргаликда босиш (Аlt+X) ҳам дастурни ўз ишини тугатишга мажбур қилади.
Юқоридаги амалларнинг барчасини ойнанинг тизим менюси орқали ҳам бажариш мумкин. Тизим менюсини чақириш учун сарлавҳанинг ўнг томонидаги дастур ёрлиғи билан бир хил бўлган тугмани босиш керак. Натижада экранда қуйидаги меню пайдо бўлади ва ундан керакли амални танлаш мумкин.
Ёрлиқлар билан ишлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |