Компьютер саводхонлиги компьютер билан танишув



Download 2,77 Mb.
bet16/33
Sana21.07.2022
Hajmi2,77 Mb.
#834640
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   33
Bog'liq
KOMPYUTER SAVODXONLIGI KITOB

Doctor Web, AVP, Aidstest антивирус дастурлари Россиянинг «Касперский» лабораторияси томонидан ишлаб чиқарилган ва у МДҲ давлатларида кўп учрайдиган вируслардан хабари бор. Norton Antivirus машҳур Symantec фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, у топа оладиган вируслар сони 100000 дан ортиқ. AVP дастури вирусдан ҳимоялайдиган энг ишончли антивирус дастури ҳисобланади. DrWeb дастурининг резидент текширув дастури Spider – Windows режимида текширувни олиб боради. Битта компьютерда бир нечта турдаги антивирус дастурлар ўрнатмаган маъқул, чунки уларнинг вирусни топиш усуллари (алгоритмлари) ҳар хил ҳамда улар ҳам ўзларини вируслар каби тутадилар ва бу ҳолда улар ўзаро “келиша олмай қолишлари” мумкин.
 
AVP антивирус дастурлар мажмуаси (комплекси).
Антивируслар ҳам дастур бўлиб, вирус томонидан шикастланиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун антивирус дастури ҳимояга эга бўлади, яъни унда махсус алоҳида модуль бўлиб, у антивирусни вируслардан ҳимоялашга қаратилган бўлади.
Америка Қўшма Штатларида антивирус дастурларидан Symentec компаниясининг Norton Antivirus ва Network Associates компаниясиниг McAfee дастурлари кенг тарқалган.
Россия, Ўзбекистонда юқорида кўрсатилган антивирус дастурлар билан биргаликда Россия Федерациясида ишлаб чиқарилган Doctor Web ва AVP антивирус дастурлар комплекси қўлланилади. 
2005 йилнинг якуни бўйича Kaсперский лабораториясининг AVP антивирус комплекси энг яхши дастур сифатида тан олинган. У модуллардан иборат бўлиб, ҳар бир модулни янгилаш имкони мавжуд, яъни дастурни бутунлай ўзгартирмасдан янги версиясига алмаштириш мумкин.
AVP комплекси қуйидаги модуллардан ташкил топган:
AVP Control Center – AVPнинг бошқариш маркази.
AVP Scanner (AVP Сканер) – ташқи хотирани вируслардан тозалаш учун хизмат қилади.
AVP Monitor (AVP Монитор) – компьютерга тармоқ орқали ёки бошқа усуллар билан кириб келаётган маълумотлардаги ва биринчи навбатда компьютернинг тезкор хотирасидаги вирусларни топиш учун хизмат қилади.
AVP Updates (AVP янгилаш) – дастурни янги вирусларнинг намуналари билан тўлдириш учун хизмат қилади.
 
AVP Control Center.
 
 
AVP Control Center – бошқарув модули бўлиб антивирус комплексининг ишлаш режимлари, текширув параметрлари, усуллари, текширувни бошлаш вақти, янгилаш вақтини белгилаб беради. Одатда AVP комплекси ўрнатилганидан кейин AVP бошқарув панели Windows билан биргаликда ишга тушади. Бу ҳолда масалалар сатрининг ўнг бурчагида унинг белгиси пайдо бўлади.
Уни ишга тушириш учун Пуск/Программы/AntiViral Toolkit Pro/AVP Control Centerни танлаш керак. Натижада экранда унинг ойнаси ҳосил бўлади. AVP Control Center ойнаси қуйидаги бўлимлардан иборат:
Components – антивирус комплексига кирувчи модуллар рўйхати, версиялари ва охирги янгиланиш санаси;
Tasks – бажариладиган вазифалар рўйхати;
Report – ҳисоботлар бўлими;
Password – AVP Control Center дастурини юклашга ва чиқиб кетишга пароль ўрнатиш.
Керакли ўзгартиришлар киритилганидан кейин ОК тугмаси чертилади. Ўзгартиришларни бекор қилиб чиқиш учун «Cancel» тугмаси босилади.
 
 
 
AVP Scanner модули.
Бу модул фойдаланувчи кўрсатган жойларни ва кўрсатилган вақтда текшириш ва зарурат туғилса, даволаш учун мўлжалланган, у автоматик тарзда AVP Control Center томонидан ёки фойдаланувчи томонидан ишга тушиши мумкин. 
AVP Scanner модулини ишга тушириш учун қуйидагиларни бажариш керак бўлади:
«Пуск» / «Программы» / «AntiViral Toolkit Pro» / AVP Scanner танланади. Натижада экранда қуйидаги ойна ҳосил бўлади: 

У юкланиш жараёнида оператив хотирани вирусга текширади ва лозим бўлса янгиланиш кераклигини таъкидлайди.
Унинг ойнаси қуйидаги кисмлардан иборат:
Location – текшириладиган диск ва каталог кўрсатиш;
Objects – текшириладиган объектларни – файллар турини кўрсатиш;
Actions – вирус топилганида бажариладиган амални кўрсатиш;
Options – текширувни олиб бориш тартиби ва параметрларини кўрсатиш;
Statstics – ҳисобот ва статистика ойнаси.
 
Location бўлими.
 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish