Компания Бошқарувининг 200 йил


Суғурта қилдирувчи суғурта шартномасини асоссиз равишда муддатидан олдин бекор қилса, суғурта мукофотининг ишлатилмаган қисми қайтарилмайди. 5.13



Download 240 Kb.
bet7/16
Sana20.06.2022
Hajmi240 Kb.
#685667
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
Оилавий тадбиркорлик бўйича шартнома

5.12. Суғурта қилдирувчи суғурта шартномасини асоссиз равишда муддатидан олдин бекор қилса, суғурта мукофотининг ишлатилмаган қисми қайтарилмайди.
5.13. Суғурта қилдирувчининг фаолияти тугатилганда, суғурта шартномаси ҳаракати ҳам тўхтатилади, агарда қайта ташкил этилса унга тегишли барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари унинг қонунчилик асосида белгиланган ворисига ўтади.
VI. СУҒУРТА ТОВОНИ МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ
6.1. Мазкур шартнома бўйича кредит шартномасида кўрсатилган шартлар ва муддатларда кредит олувчи (қарздор) суғурта қилдирувчига асосий кредит маблағларини ўз вақтида қайтармаслиги натижасида унинг жавобгарлиги вужудга келганда, шартнома муддати тугаши санасидан, кутиш даври (30 кун) ўтганидан сўнг ҳодиса тўғрисида суғурта қилдирувчи 5 (беш) кун ичида суғурталовчига ёзма равишда хабар беради.
Хабарнома эркин ҳолда ёзилади ва унда суғурта қилдирувчи/кредит олувчи (қарздор) томонидан кредитнинг асосий қарзини қайтариш билан боғлиқ тафсилотлар, ҳисоб-китоблар баён этилиб, тасдиқловчи қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

  • суғурта қопламаси тўланиши учун даъво (талаб) аризаси;

  • суғурта полиси;

  • суғурта ҳодисаси рўй берганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва етказилган зарар миқдори (кредит қайтарилиши бўйича тасдиқланган график бўйича);

  • тўлов топшириқномалари, тўлов талабномалари, суғурта қилдирувчи/кредит олувчи (қарздор)нинг депозит ва кредит ҳисоб рақами ҳолати тўғрисидаги банк маълумотномаси;

  • суғурта қилдирувчи/кредит олувчининг кредит шартномасини ижро қилиши билан боғлиқ бўлган, ссуда ва ҳисобланган фоизлар ҳисоб-рақамларидаги пул оқимларини ҳаракати тўғрисида банк кўчирмаси;

  • кредит олувчининг ажратилган микрокредитдан қанча қайтарилмаган қарзи борлиги тўғрисида тасдиқланган маълумот;

  • кредит (қарз) берувчи кредит шартномасига мувофиқ қарздорликни ундириш бўйича
    ўз ҳуқуқидан фойдаланиб амалга оширган чора-тадбирларини тасдиқловчи ҳужжатлар;

  • суғурта ҳодисаси оқибатлари, сабабларини ўрганиш учун зарур бўлган хабарномалар, хатлар, талабномалар, ёзишмалар ва бошқа ҳужжатлар;

- суғурта қилдирувчининг ночор (банкрот)лиги юзага келганда, ушбу ҳолатни тасдиқловчи суд қарори (агар мавжуд бўлса).
6.2. Агар суғурта полисида суғурта пули суғурта қийматидан кам қилиб белгиланган бўлса, у ҳолда суғурталовчи суғурта ҳодисаси юз берганида суғурта қилдирувчига у кўрган зарарни суғурта пулининг суғурта қийматига бўлган нисбатига мутаносиб равишда қоплайди.
6.3. Суғурталовчи хабарномани ва унга илова қилинган суғурта ҳодисасини юз берганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ўрганади ва ҳодиса тўғрисидаги дастлабки маълумотномани тузади. Дастлабки маълумотнома суғурталовчи, кредит олувчи (қарздор) ва суғурта қилдирувчи вакиллари иштирокида тузилади.
6.4. Суғурта қилдирувчи/кредит олувчи (қарздор) томонидан қайтарилган қарз маблағлари биринчи навбатда олинган кредит маблағларининг асосий маблағларига йўналтирилган ҳисобланади.
6.5. Суғурта товони ҳажми суғурта қилдирувчи/кредит олувчи (қарздор) томонидан олинган мақсадли кредит миқдоридан қайтарилган (сўндирилган) кредит миқдорини чегириш йўли билан аниқланади.
6.6. Суғурта қилдирувчи суғурталовчига суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни сўраб мурожаат этганидан кейин суғурталовчи суғурта товонини тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарори ва рад этиш сабаблари асослантирилган далил-исботлари билан 15 (ўн беш) кундан кечиктирмасдан суғурта қилдирувчига хабар қилиши шарт.
6.7. Ушбу шартнома талабларига кўра белгиланган тартибда суғурта товони аниқланган тақдирда томонлар ўртасида суғурта ҳодисасини тан олинганлиги ҳақида далолатнома тузилади ва далолатнома тасдиқланганидан кейин суғурта қилдирувчига суғурта товони тўлаб берилади.
6.8. Суғурта товони тўланганидан сўнг мазкур шартномага асосан суғурталовчи томонидан кредит олувчи ёки ҳар қандай жисмоний шахс ва ташкилотга нисбатан суғурта товони (қоплаб берилган маблағ) доирасида кредит шартномаси шартларида ва қонунчиликда белгиланган тартибда даъво қилиш ҳуқуқлари амалга оширилади. Суғурта қилдирувчи ҳамма чораларни кўрган ҳолда юридик кучга эга бўлган амалдаги барча ҳужжатларни расмийлаштириши ва Суғурталовчига топшириши шарт.

VII. СУҒУРТА ТОВОНИ ТЎЛАНИШИНИ РАД ЭТИШ


7.1. Қуйидаги ҳолатларда суғурталовчининг мажбуриятлари вужудга келмайди:
а) кредит маблағларидан кредит шартномасида кўзда тутилмаган бошқа мақсадларда фойдаланганлиги натижасида суғурта ҳодисаси содир бўлганда;
б) суғурта ҳодисаси ҳақида ушбу шартноманинг 6.1.-бандида белгиланган муддатда хабар берилмаганлиги туфайли, етказилган зарар сабабини ва зарар миқдорини аниқлаш имкони бўлмаганда (Фуқаролик кодексининг 951-моддасига кўра суғурталовчи суғурта ҳодисаси юз берганини ўз вақтида билганлиги ёки бу ҳақда суғурталовчида маълумотлар йўқлиги унинг суғурта товонини тўлаш мажбуриятига таъсир этмаслиги исботланмаса);
в) кредит олувчи (қарздор) тарафидан эҳтиётсизлик ёки қасддан қилинган ҳатти - ҳаракат ва/ёки ҳаракатсизликлар натижасида кредит мабағларининг қайтарилмаслиги (фуқаролик бурчи билан боғлиқ бўлган ҳаракатлар ёки уларнинг ҳаёти, саломатлиги билан боғлиқ бўлган ҳаракатлар бундан мустасно);
г) суғурта қилдирувчи ёки кредит олувчи тарафидан суғурталовчига қасддан нотўғри маълумотлар берилганда;
д) кредит маблағларини ишлатгани учун банк фоизлари кредит олувчи тарафидан қайтарилмаганлиги натижасида хизмат кўрсатувчи банк зарар кўрганида;
е) кредит шартномаси бўйича жарима (неустойка) берилган кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, бошқаларнинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар, суд харажатлари билан боғлиқ, тўланмаган қарзларни ундириш билан боғлиқ зарарлар кўрилганида;
ж) форс-мажор ҳолатида.
7.2. Суғурталовчи қуйидаги ҳолатларда жавобгарликни ўз зиммасига олмайди:
а) кредит олувчи (қарздор) тўловга қобилиятсизлиги ёки ушбу шартномани имзолаш кунига келиб ўлим ёки ногиронлик олишига олиб келувчи оғир касаллик билан оғриган ёки суғурта қилдирувчи олдида муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлиши;
б) суғурта шартномаси амал қилиш муддати давомида суғурта қилдирувчи тўлов муддатини, кредит муддатини, кредит лимитини ёки шартноманинг бошқа шартларини ўзгартириши ёки узайтириши, агарда ушбу харажат суғурталовчи билан ёзма шаклда келишилмаган ва тасдиқланмаган бўлса;
в) суғурта қилдирувчининг шартномада белгиланган муддатларга, келишувлар ва кафолатларга амал қилмаслиги;
г) кредит шартномасидаги кредит олувчи (қарздор) мажбуриятларни бажаришни таъминлаш мақсадида олинган кафолат, учинчи шахсларнинг кафиллиги ёки бошқа шаклдаги кафилликни амалга ошириш талабларининг тегишли тартибда суғурта қилдирувчи томонидан бажарилмаганлиги;
д) кредит олувчи (қарздор) тўловга қобилиятсизлиги ёки ушбу шартномани имзолаш кунига келиб ўлим ёки ногиронлик олишига олиб келувчи оғир касаллик билан оғриган ёки суғурта қилдирувчи олдида муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлиши.



Download 240 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish