II.ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
2.1. Суғурталовчи ушбу шартнома амал қилиш муддати давомида суғурта қилдирувчи (тижорат банки)нинг кредит олувчи (қарздор)га оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида берган кредит маблағларини суғурта пули доирасида қайтарилиши бўйича тадбиркорлик хавфини юзага келишидан суғурта ҳимоясини тақдим этади.
2.2. Мазкур шартнома кафиллик, кафолат, гаров ва мажбурият шартномаси эмас, мазкур шартномадан келиб чиқадиган мажбуриятлар шартнома мажбуриятлари ҳисобланади.
III. СУҒУРТА ҲОДИСАСИ
3.1. Кредит олувчи (қарздор)нинг оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида кредит маблағларини қайтарилмаслиги (кредит фоизлари бундан мустасно) юзасидан суғурталовчининг суғурта пули доирасида жавобгарлигининг юзага келиши cуғурта ҳодисаси ҳисобланади.
3.2. Ушбу шартнома бўйича кредит олувчи (қарздор) кредитлаш тартиби ва йўриқномасига риоя қилмасдан кредитдан мақсадсиз фойдаланиб кредитни ўз муддатида тўлиқ ёки қисман қайтармаслиги юзасидан суғурталовчининг мажбуриятлари юзага келмайди.
3.3. Қуйидаги ҳолларда суғурталовчи суғурта жавобгарлиги олиб бормайди:
а) суғурта шартномаси тузилган кунда кредит олувчи тўловга қобилиятсиз бўлса;
б) суғурта қилдирувчи суғурта шартномаси амал қилган даврда кредит муддатини, ҳамда тўлов муддатларини ва кредит шартномасининг бошқа шартларини суғурталовчини ёзма огоҳлантирмасдан ўзгартирса;
в) суғурта қилдирувчи кредит қарздорлигини ундиришда кредит шартномасини бажариш бўйича таъминот сифатида олинган учинчи шахслар кафиллиги ва бошқа турдаги таъминот (мулк) лар ҳисобидан амалга ошириш талабларини бажармаган бўлса;
г) суғурта қилдирувчи суғурталовчини олдиндан ёзма огоҳлантирмасдан ажратилган кредит бўйича кредит олувчига кредитни тўлиқ сўндирса;
д) кредит олувчидан ташқари ҳар қандай учинчи шахснинг банкротлиги, молиявий мажбуриятларни бажармаслиги ҳолатлари;
е) кредит олувчи кредит тўловларини тўлашни рад этса, агар уни рад қилишининг суғурта ҳодисасига алоқадорлиги бўлмаса;
ж) суғурта қилдирувчи кредит олувчи томонидан кредит маблағларини мақсадли ишлатиши ёки гаровга қўйган мол-мулки сақланиши ҳолати бўйича ўз вақтида мониторинг ўтказмаган бўлса;
з) кредит олувчининг кредит маблағларини олганидан сўнг ҳаракатсизлиги;
и) суғурта қилдирувчи/кредит олувчи томонидан суғурта мукофоти суғурта шартномаси шартларига мувофиқ ва кўрсатилган муддатларда тўланмаса;
к) суғурта қилдирувчи суғурта шартномасида кўрсатилган муддатларда суғурта товонини тўлаш бўйича даъво билдирмаган бўлса;
л) кредит маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномаси шартлари бажарилмаслиги бўйича кредит олувчига ҳисобланган жарима (пеня)лар, бошқа пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар, даъволар бўйича тўланган суғурта товонлари, тўланмаган ҳисоб варақлар бўйича тўловларни ундириш билан боғлиқ суд харажатлари;
м) суғурта қилдирувчи томонидан судда ўз манфаатларини ҳимоя қилиш харажатлари;
н) нотўғри тўловлар, ўтказмалар, пул маблағларини етказиб бериш ва ҳисоб рақамларида ўтказилган бошқа амаллар бўйича кредит қайтарилиши юзасидан девалвация ёки валюта курслари ўзгаришлари натижасида кўрилган зарарлар.
3.4. Сиёсий характерга эга бўлган қуйидаги ҳодисалар натижасида ушбу шартнома бўйича суғурталовчи кўрилган зарарни тўлиқ ёки қисман қоплаб бермайди:
а) ғалаён, оммавий фуқаролик ҳаракатлари, иш ташлаш;
б) шахс ёки бир неча шахслар томонидан амалга оширилган террорчилик акти;
в) уруш эълон қилинган, қилинмаганлигидан қатъий назар инқилоб, қўзғалон, исён, фитна, фуқаролик уруши;
г) ядро портлаши, радиация ёки радиоактив зарарланиш (заҳарланиш);
д) давлат органлари томонидан мусодара этилиши;
ж) ҳарбий ҳаракатлар, манёврлар ёки бошқа ҳарбий тадбирлар ҳамда амалдаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Do'stlaringiz bilan baham: |