Пакетли коммутация амалга оширадиган тармоқ афзалликлари:
1. Тармоқнинг нотекис трафик узатилишида юқори умумий ўтказиш қобилияти.
2. Физик алоқа каналларининг ўтказиш қобилиятини абонентлар орасида, уларнинг реал талаб қилаётган трафикларига мос равишда динамик қайта тақсимлаш имконияти.
Пакетлар коммутацияси амалга ошириладиган тармоқ камчиликлари:
1. Тармоқ абонентлари орасидаги маълумот узатиш тезлиги ноаниқлиги. Бу ҳолат тармоқ коммутаторлари буферларидаги тўхталишлар тармоқнинг умумий юкланишига боғлиқлиги билан изоҳланади.
2. Маълумотлар пакетлари тўхталишларининг ўзгарувчан қиймати. Бу тўхталишлар тармоқнинг маълум лаҳзадаги ўта юкланиши вақтида давомий бўлиши мумкин.
Коммутаторларда буферлар ҳажми чекланганлиги сабабли, баъзида бир нечта маълумот оқимларининг пулсацияланиш даврлари бир-бирига тўғри келганда тармоқнинг вақтинча ҳаддан ташқари юкланиши пайтида буфер тошиши натижасида пакетларнинг йўқолиши кузатилади. Пакетли коммутация тармоқлари учун пакетларнинг йўқолиши тез-тез учрайди ва ушбу тармоқ технологияси учун бундай йўқотишларни қоплаш учун бир қатор махсус механизмлар тақдим этилади.