Пакетлар коммутациясида трафик узатилишини ташкил этиш
Пакетлар коммутатори
Пакетлар навбати
Пакетлар тармоқ орқали мустақил ахборот блоклари сифатида узатилади. Пакетли коммутация асосидаги тармоқда коммутаторлар ички буфер хотирасига эга бўлиб, унда пакетлар вақтинча сақланади. Коммутаторнинг чиқиш порти банд бўлган ҳолатда, пакeт бирор вақт навбат кутади ва кейинги коммутаторга узатилади
Коммутаторда буферлар ва пакетлар навбатлари. Ўзининг интерфейсига уланган алоқа линиялари бўйича маълумот узатиш тезлигини мослаштириш учун коммутатор керак бўлади. Дарҳақиқат, маълум бир давр ичида битта алоқа линиясидан пакетларнинг келиши тезлиги ушбу пакетлар йўналтирилиши керак бўлган алоқа линиясининг ўтказувчанлигидан ошиб кетган бўлса, мақсадли интерфейсда пакетларнинг йўқолишининг олдини олиш учун чиқиш навбатини ташкил қилиш керак
Пакетли коммутация
Пакетли коммутация коммутаторининг каналлар коммутацияси коммутаторидан фарқи коммутаторнинг чиқиш порти пакет қабул қилинган вақтда бошқа пакетни узатиш билан банд бўлганда пакетларни вақтинчалик сақлаб туриш учун ички буфер хотирасига эгалигидир.
Бу ҳолда пакет маълум вақт давомида чиқиш портининг буфер хотирасида жойлашади, ҳамда унга навбат келганда кейинги коммутаторга узатилади.
Маълумотларни узатишнинг бундай схемаси магистрал алоқада коммутаторлар орасида трафик пульсациясини камайтиришга ва шу орқали уларни тармоқ ўтказиш қобилиятидан янада эффективроқ фойдаланишга имкон беради.
Пакетли коммутация
Тармоқда бирлик вақт мобайнида пакетлар коммутацияси усулини қўллаб узатиладиган компьютер маълумотларининг умумий ҳажми каналлар коммутациясини қўллаб узатиладиган маълумотлар ҳажмига нисбатан кўпроқ бўлади. Бунинг сабаби, катта сонлар қонунига кўра алоҳида абонентлар пульсацияси вақт бўйича шундай тақсимланадики, уларнинг максимал қийматлари бир-бирига мос келмайди, шунинг учун коммутаторлар, агар хизмат кўрсатилаётган абонентлар сони ҳақиқатдан ҳам кўп бўлса, доимий ва етарли даражада бир маромда юкланган бўлади.
Расмда охирги тугунлардан коммутаторларга келаётган трафик вақт бўйича нотекис тақсимланганлиги кўрсатилган. Бироқ қуйи сатҳдаги коммутаторларни боғлаш вазифасини бажарадиган иерархиянинг юқори сатҳидаги коммутаторлар нисбатан бир маромда юкланган ва юқори сатҳдаги коммутаторларни боғлайдиган магистрал каналлардаги пакетлар оқими деярли максимал фойдаланиш коэффициентига эга. Пакетлар коммутацияси амалга ошириладиган тармоқ икки абонент ўртасидаги ўзаро алоқа жараёнини секинлаштиради, лекин тармоқ ўтказиш қобилиятини оширади.