Назорат саволлари.
1.
TCP/IP протоколлардан қайси сатхда фойдаланилади?
2.
TCP/IPтранспорт сатхининг қандай функциялари бор?
3.
UDP- протоколнинг вазифаси нима?
4.
TCP протоколнинг вазифаси нима?
5.
Сегментларни мультиплексирлаш/демультиплексирлаш дейилганда нимани
тушунасиз?
6.
IP- дейтаграмма нима?
7.
UDP портига аниқланма беринг.
8.
Тармоқ сатҳини тушунтиринг.
9.
Маълумотларни ишончли узатишни асосий қоидалари.
10.
ТСР – уланишни тушунтиринг.
11.
ТСР- сегмент тузилмаси.
12.
ТСР –уланишни бошқариш.
13-маъруза
Кириш тармоқлари технологиялари (симли)
Уланиш тармоқларининг турлари
Уланиш тармоғи бу, шахсий ѐки корпоратив абонентларга унинг биноси (хонадон,
офис)дан алоқа тармоғи оператори ѐки корпоратив тармоқ операторининг (пункт бор
бўлган) 1-биносигача уланишни тақдим этиш тармоғидир. Улар, глобал тармоқни унинг
мижозлари биносигача кенгайтиришга жавоб беради.
133
13.1-расм. тармоққа уланиш усуллари
Тармоққа уланиш бу, охирги тизимдан чиқувчи, периферик маршрутизатор
йўлдаги ҳар қандай 1-маршрутизатор билан охирги тизимни уловчи физик алоқа
линиясидир.
Телекоммуникация тармоқларига уланишнинг 3 усули мавжуд (13.1-расмга қаранг):
резидент уланиш – ѐйилган (бўлинган) фойдаланувчиларга уланиш (HomeAccess) –
хонадондаги охирги тизимларни тармоққа улаш;
корпоратив уланиш – хусусий ѐки давлат ташкилотларини тармоққа уланиши;
мобил уланиш – портатив тизимларнинг уланиши.
Резидент уланишда (HomeAccess), маҳаллий интернет-провайдер тармоғига турли-
туман фойдаланувчи терминалларини улаш, модем ва коммутацияланадиган абонент
линиялари ѐрдамида амалга ошади. Интернетдан фойдаланувчи терминали (охирги
тизими) сифатида desktop, web-телевизорлар, notebook, планшетлар, PDA лар бўлиши
мумкин.
Резидент уланиш, 1 неча турдаги уланишларга эга:
Dial-up;
хDSL, кабелли HFC, FTTx технологиялари асосида кенг полосали уланиш (КПУ);
спутникли уланиш.
13.2-расмда телефон тармоқларининг абонент участкаси тузилиши келтирилган.
УУУУУУУ
Тармоқнинг абонент линияси(АЛ) ва уловчи линияси(УЛ) кабеллари
кросс
деб аталувчи махсус ускуна ѐрдамида станция қурилмасига уланади. Замонавий рақамли
узатиш тизим (УТ)лари, шу жумладан оптик толали ҳам, абонент ва уланувчи линиялар -
MDF (Main Distribution Frame) ва DDF(Digital Distribution Frame) тақсимловчи устунда
АТСга уланади. Рақамли АТСларнинг коммутацион қурилмалари, техник хизмат
функциясини ва АТС ускуналарининг эксплуатацияси вазифасини бажариш учун
мўлжалланган автозаллардан ташкил топган. Коммутациялаш узели электр таъминоти
қурилмалари билан жихозланган.
134
13.2-расм. Телефон тармоқларининг абонент участкаси таркиби.
Do'stlaringiz bilan baham: |