Kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi toshkent axborot texnologiyalari universiteti qarshi filiali


Каналлар коммутациясининг камчиликлари



Download 5,82 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/168
Sana25.02.2022
Hajmi5,82 Mb.
#301216
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   168
Bog'liq
MUTvaT majmua

Каналлар коммутациясининг камчиликлари:

тармоқ орқали уланишни ўрнатиш тўғрисида сўров юборишни рад этиши мумкин; 

рационал бўлмаган физик каналларнинг ўтказиш қобилиятидан асоссиз фойдаланиш, 
хусусан, турли тезликларда ишлайдиган фойдаланувчи жиҳозларидан фойдаланиш 
имконияти йўқлиги. Каналнинг алоҳида қисмлари бир хил тезликда ишлайди, чунки 
каналлар коммутациясига уланган тармоқлар фойдаланувчи маълумотларини буфер 
қилмайди; 

фазалар уланишни ўрнатиш босқичи туфайли маълумот узатилишидан олдин 
мажбурий кечикиши. 
Пакетлар коммутацияси 
Пакетлар коммутацияси учта гуруҳга бўлиниб, пакетнинг 
сарлавҳа

маълумот
ва 
трейлер
қисмларини шакллантиради.
Сарлавҳа
қисми пакетнинг узатилиш сигнали, манба манзили, макон манзили, узатишни 
синхронлаш кабиларни ўз ичига олади. 
Маълумот
қисми хабар таркибидаги узатишга мўлжалланган маълумотлардан иборат.
Тармоқ турига нисбатан бу қисм 0,5— 4 Кб бўлиши мумкин.
Трейлер
қисми кўп ҳолларда хатоликларни текширишга мўлжалланган (мисол учун, 
циклик код ѐрдамида текширув). Пакет шаклланиши OSI моделининг қўлланиш (амалий) 
поғонасида бошланади. Узатишга мўлжалланган ахборот юқори (амалий поғонаси)дан 
қуйи поғонага етказилади ва ҳар бир поғонани маълумот қисмига тегишли ахборотни 
қўшади.
Пакетли коммутация тармоқлари фаолиятининг энг муҳим принципи бу тармоқ орқали 
узатиладиган маълумотлар бир-биридан таркибий равишда ажратилган маълумотлар 
тўплами кўринишида тақдим этилиши, 
пакетлар деб номланади

"Пакет" атамаси билан бир қаторда "
кадр", "фрейм", "ячейка"
ва бошқа атамалар ҳам 
қўлланилади. Шу нуқтаи назардан, ушбу атамаларнинг маъносидаги фарқлар аҳамиятли 
эмас. 
Пакетлар коммутацияси
 
асосан, компьютер трафигини узатишга мўлжалланган бўлиб, 
маълумот алмашувини самарали равишда ташкил этишга имкон беради.
Пакетлар коммутациясида фойдаланувчилараро узатилаѐтган хабарлар кичик қисмларга 
— пакетларга бўлинади. Маълумот узатиш тармоқларида пакет асосий узатиш бирлиги 
ҳисобланади.
Катта ҳажмдаги ҳабарлар кичик пакетларга бўлиниши тармоқда маълумот узатиш 
тезлигининг кескин ошишига олиб келади.
Хабарлар турли узунликга эга бўлиши мумкин — бир неча байтдан ўнлаб мегабайтгача, 
пакетлар эса ўзгарувчан узунликка эга бўлишлари мумкин. 
Ҳар бир пакет керакли тугунга етиб бориши учун адрес ахбороти белгиланган сарлавҳа 
қисми билан бошланади.
Пакет турли қисмлардан иборат бўлиши мумкин ва қуйидагиларни ўз таркибига олиши 
шарт: 

узатувчини ифодалайдиган манба манзили; 

узатилаѐтган маълумотлар; 

қабул қилувчининг манзили; 

тармоқ воситаларига маълумот узатилиши лозим бўлган маршрут ахбороти; 

хабарни дастлабки кўринишда тақдим этувчи ахборот; 


82 

узатиш аниқлигини таъминловчи хатоликларни текшириш ахбороти. 

Пакетлар коммутациясида узатилаѐтган ахборот бир нечта махсус порция-пакетларга 
бўлинади ва бир бирига боғлиқ бўлмаган холда узатилади. Шунинг учун пакетлар 
узатувчидан қабул қилувчига етиб боришда бир неча йўллардан узатилиши мумкин.
Каналлар коммутациясидан фарқи ―сақла ва узат‖ услуби билан ишлайди. 
Маълумотларни узатишни давом эттиришдан аввал узатилган пакетларни сақлаб олади. 
Бу 
усулда 
пакетларни 
узатиш 
бир 
қатор 
ютуқларга 
олиб 
келади: 
-тармоқ 
ресурсларидан 
оқилона 
фойдаланиш;
-пакетларни 
кечикмаслиги 
(алоқа 
сеансини 
ўрнатиш 
билан 
боғлиқ);
- пакетларни тармоқ таклиф этаѐтган турли йўллар орқали маршрутлаш учун маълум вақт 
талаб қилинади.
Пакетлар коммутациясида узатиш вақтида русурслардан файдаланиш учун рақобат 
вижудга келади, ўз навбатида бу тирбандлик (пробка)ни ҳосил қилади. Бундай вақтда 
пакетлар тармоқда узатилиш учун ўз навбатини кутади. 

Download 5,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish