16.2. Лойиҳалашга бошланғич маълумотлар. Асосий лойиҳа хужжатлари
Телекоммуникация тармоқларининг узатиш линияларини лойиҳалаш ва қуриш ҳақида қарор регионлараро компанияларни ва операторларнинг алоқа тармоқларини, уларнинг магистрал, зонавий ва маҳаллий бирламчи тармоқларини ва технологик алоқа тармоқларини ривожлантириш схемалари асосида, шунингдек иқтисодий мақсадга мувофиқлилик, хўжалик, ижтимоий ва хавфсизлик заруриятлари асосида қабул қилинади. Лойиҳалаш учун бошланғич маълумотлар қуйидагилар ҳисобланади:
- алоқани ташкил этиш схемаси;
- турли ишлаб чиқарувчиларнинг аппаратура ва кабеллари техник характеристикаларига қўйиладиган талаблар, ишончлилик ва нарх навони қўшиб;
- узатиш линияларининг талаб этиладиган ўтказиш қобилияти, шунингдек ривожланиш истиқболини эътиборга олган ҳолда;
- алоқа операторининг таъсир доирасида талаб этиладиган ишончлилик кўрсаткичлари ва б.қ.
Лойиҳалаш босқичида аниқлаш керак бўлган, тармоқнинг асосий характеристикалари қуйидагилар ҳисобланади: ишончлилик, асосий ва резерв ўтказиш қобилиятлари катталикларининг нисбати, бошқарилувчанлик, мослашувчанлик ва масштабга мувофиқлик. Бундан ташқари тармоқ иқтисодий характеристикаларга ҳам эга, масалан, капитал харажатлар ва унинг рақобатлилик қобилиятини аниқловчи, харажатларни оқлаш вақти.
Бирламчи телекоммуникация тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш рақамли узатиш тизимларидан, рақамли коммутация тизимларидан ва толали оптик алоқа линияларидан кенг фойдаланиш асосида амалга оширилади. Бирламчи тармоқнинг узатиш линияларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича ишлар фақатгина лойиҳа ва смета мавжуд бўлгандагина олиб борилади. Лойиҳа ва сметалар қоида ва таркиб, мослашиш тартиби ҳақидаги бошқарувчи материалларга мос ҳолда ишлаб чиқилади ва бино, иншоот, корхоналарни қуриш ва реконструкция қилишга лойиҳа – смета хужжатлари тасдиқланади.
Бирламчи телекоммуникация тармоқларининг фаолиятдаги узатиш линияларини қуриш ва реконструкция қилишни лойиҳалашни асосан «Алоқа лойиҳа» Давлат Унитар корхонаси амалга оширади. Бундан ташқари лойиҳалаш бўйича ишлар алоқа тармоқлари операторлари томонидан ҳам олиб борилади. Уларнинг таркибига алоқа иншоотларининг фаолият майдони доирасида уларни қуриш лойиҳаларини аниқловчи ва қурилиш майдонларини танлашда иштирок этувчи ва алоқа иншоотларини қуриш ва реконструкция қилишга техник шароитлар (ТШ) ни тузувчи лойиҳа бўлимлари (ёки уларга ўхшаш хизматлар) киради.
Лойиҳалаш жараёнида ишчи мулоқотга: алоқа иншоотларини қуришни режалаштирувчи буюртмачи, (вазирлик, муассаса, алоқа оператори ва б.қ.) ва лойиҳа ишини амалга оширувчи бош лойиҳачи - лойиҳа ташкилоти киради, бунда махсус лойиҳа ташкилотлари ҳам жалб этилиши мумкин. Лойиҳа ташкилотлари буюртмачи билан биргаликда техник - иқтисодий асослашлар (ТИА) ни ишлаб чиқаради.
Бу лойиҳа хужжатида заруриятнинг техник - иқтисодий ва социал асослари ва узатиш линияларини қуриш ва реконструкция қилиш тартиби берилади. Бунда қурилиш ёки реконструкция қилиш нархини, капитал қўйилмаларнинг самарадорлигини аниқлаш ва уларни оптималлаштириш мақсадида келгуси қурилиш жойларида топографик, инженер - геологик, гидрологик ва бошқа изланишлар бажарилади.
Лойиҳа қарорлари лойиҳа ҳужжатлари кўринишида расмийлаштирилади, уларнинг таркиби ва тузилмаси лойиҳалаштирилаётган алоқа иншоотларининг янгилиги ва мураккаблиги, намунавий ёки қайта қўлланиладиган лойиҳаларнинг ва б.қ. нинг мавжудлиги билан аниқланади.
Намунавий ёки нисбатан мураккаб бўлмаган алоқа иншоотларини қуриш бир босқичда амалга ошади (бир босқичли лойиҳалаш), унинг учун ишчи лойиҳага лойиҳалашга топшириқ (ЛТ) асосий лойиҳа хужжати ҳисобланади.
Лойиҳалашга топшириқ бош лойиҳачи билан биргаликда буюртмачи томонидан тузилади, зарурият бўйича эса техник - иқтисодий асослаш (ТИА) ишлаб чиқарилган босқичда қабул қилинган қарорлар негизида махсус ташкилотлар томонидан ҳам тузилади.
Лойиҳалашга топшириқда қуйидагилар кўрсатилади:
лойиҳалаштирилаётган линия номи ва уни лойиҳалаш учун асос ва алоқанинг янги тармоқ тугунларини қуриш ёки мавжудларини ишлатиш;
алоқа каналлари ажратилиши керак бўлган, охирги тугун ва оралиқ пунктлар белгиланган узатиш линиясининг йўналиши;
турли иерархияларнинг рақамли оқимлари ёки асосий рақамли каналлари (АРК) нинг товуш частотали каналлари (ТЧК) нинг умумий сонига келтирилган, узатиладиган ахборотларнинг тури ва ҳажми (телефон, телеграф ва факсимил алоқа, маълумотларни узатиш, Интернет, электрон почта, телевидение ва овоз эшиттиришлари, мобил радиоалоқа роуминги ва б.қ.);
- рақамли узатиш тизимларини, кабел турини танлаш ва уларни етказиб берувчи манбалар бўйича дастлабки тавсиялар;
- тармоқ топологияси бўйича тавсиялар, унинг элементи лойиҳалаштирилаётган узатиш линияси бўлади;
- реконструкцияни тугатиш ёки лойиҳа қувватини ўрганиш даврида вақтли айланма алоқани ва бирламчи тармоқнинг боғловчи линияларини ташкил этиш бўйича талаблар;
- техник ва ёрдамчи биноларни қуриш, манбаларни ва электр таъминоти, иссиқлик таъминоти тармоқларини ва уларга муҳандислик коммуникация хизматларини лойиҳалаш кераклиги асослари;
- узатиш линиясининг ишончлилик кўрсаткиларига талаблар ва уларни турли таъсирлардан, шунингдек рухсатсиз уланишлардан ҳимоялаш бўйича тадбирларга талаблар;
- узатиш линиясининг телекоммуникация тармоғидаги бошқа иншоотлари ва уларнинг таркиблари билан ўзаро алоқаси;
- фавқулодда ҳолатларга тадбирлар;
- узатиш линиясидан фойдаланишни ташкил этиш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича талаблар;
- сейсмиклик, экинли грунтлар гуруҳи, сувли ва бошқа тўсиқлар ва ва б.қ. ҳақида дастлабки маълумотлар;
- капитал қўйилмаларнинг ўлчамини белгиловчи қурилишнинг меҳнат сиғими, материал сиғими ва капитал қўйилмалар самарадорлигининг солиштирма кўрсаткичлари;
- техник- иқтисодий кўрсаткичлари ва молиялаштириш манбалари;
- узатиш линияларини қуриш ва реконструкция қилишнинг бошланиш ва тугатиш муддатлари.
- лойиҳа вариантларини амалга ошириш самарадорлигини техник иқтисодий баҳолаш;
- телекоммуникация тармоқларининг эксплуатацияси ва бошқаришнинг замонавий технологиялари;
- тактли тармоқ синхронизацияси ва б.қ.
Янги телекоммуникация технологияларини ишлатишда, намунавий ва бунга ўхшаш лойиҳалар мавжуд бўлмаганда, алоқанинг мураккаб иншоотларини лойиҳалаш икки босқичда олиб борилади (икки босқичли лойиҳалаш). Бунда ишчи лойиҳа хужжати лойиҳанинг муҳим хужжати ҳисобланади.
Лойиҳа бир қатор зарур бўлимлардан иборат:
Do'stlaringiz bilan baham: |