ҳар бир ONT ни ҳимоялаш- AES алгоритми ёрдамида уланиш;
(ONT) абонент тугунларидан (OLT) марказга турли ҳолатлар ва ҳисоботлар сони;
OAM ажратилган каналлар.
Физик сатҳ. G.984.2 – бу GPON тармоғининг физик сатҳи спецификацияси бўлиб, узатиш муҳитига боғлиқ (Physical Media Dependent, PMD). У GPON га мос келувчи оптик компонентларни тўлиқ тавсифлайди. Тавсиянома BPON билан ишлашда ўзлаштирилган кўплаб билимларни ҳисобга олган ҳолда тузилган ва шу билан биргаликда ошиб борувчи узатиш тезлигига эътибор берган ҳолда оптик параметрларни тўлиқ аниқланишини беради.
GPON да PMD учун SDH/SONET каби айни шу усуллар ва келишувлардан фойдаланилади. “Узаткични чиқиш қуввати”, “Қабул қилгични сезгирлиги” ва “линиядаги оптик бюджет” каби терминларни аниқлаш ушбу тарзда тузилган, тармоқ қурилмасини ва оптик тақсимланиш тармоғини функционал мослашувчанлигини таъминлаш учун ўша вақтда уларни аниқ чегарасини белгилайди.
15.7-расм. Гибрид мис-оптик архитектурали тармоқларда кенг полосали уланувчи технологияларни қўллаш.
GPON PMD тавсифномасида асос сифатида SDH базаси олинган ва SDH ни одатдаги қувват сатҳлари ва тактли частоталаридан фойдаланилади. G.983.3 каби тавсия тўлқин узунлигини тўса олиши мумкин бўлган чатоталарни тақсимлашда қўлланилади. Унинг самарали ва яхши ишлатилган схемаси туфайли танланган кодлаштириш формати сифатида шифрланган NRZ коди ишлатилади. PMD – тавсияси шунингдек тўғридан-тўғри хатоларни тузатиш механизми (Forward Error Correction, FEC) ни ўз ичига олади. GPON PMD га яна бир киритилган янгилик – бу ONT ни оптик узаткичини бошқара олишдир. У PON нинг В ёки С синфини танлаш ҳолатида OLT марказий тугунида кўчкили фотодиодларидан фойдаланиш заруратига олиб келади ( PON нинг В ёки С синфи учун қувват бюджетини мос равишда 25 ва 30 дБ ташкил этади).
Мультисервисли хизматлар – электрон тижорат, телемедицина, видеоконференцалоқа, масофавий таълим, юқори тезликли интернет, рақамли телевидения, видео ва бошқа турли туман хизматларни амалга ошириш имконини берувчи абонент кириш тармоқларида оптик кабелли технологиялар FTTx ва PON технологияларининг қўлланилиши юқори ўтказиш полосасини таъминлайди. Бу технологияларининг ҳар бири ўзига хос хусусиятга эга ва улар алоҳида ҳамда биргаликда қўлланилиши мумкин.