Коммуникациялари техникуми оптик алоқа тизимлари


Пассив оптик тармоқ технологиялари. Пассив оптик технологияларининг хусусиятлари. A-PON технологияси



Download 5,29 Mb.
bet87/115
Sana24.02.2022
Hajmi5,29 Mb.
#253363
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   115
Bog'liq
OAT Ma'ruza matni

Пассив оптик тармоқ технологиялари. Пассив оптик технологияларининг хусусиятлари. A-PON технологияси,

E-PON технологияси, G-PON технологияси.

Агар охирги йилларда замонавий алоқа тармоқларининг толали оптик кабеллар орқали ташкил қилинаётганини, ўтказувчанлик қобилиятининг юқорилигини назарда тутсак, абонент тармоқларида PON технологиясини қўллаш мақсадга мувофиқдир.


PON технологиясининг асосий вазифаси, марказий тугунлар орасидаги магистрални (SDH/ATM) ва абонент тугунларини улаш, шунингдек дарахтсимон топологияли тўлиқ пассив оптик тармоқни яратишга асосланган, оралиқ тугунларда эса таъминот ва хизматни талаб қилмайдиган компакт пассив оптик ажратгич (бирлаштиргичлар ёки сплиттерлар деб ҳам аталади) жойлашган. Бундай технология кўпроқ пакетли коммутация транспорт технологиясига мос келади. Чунки у маълумотларни юқори тезликда узатиш ҳисобига трафикларни (овоз, маълумот ва видео) бирлаштириш ва лозим бўлган сифатли хизматни таъминлайди ва Телекоммуникациялар бўйича халқаро электралоқа иттифоқи (ITU-Т) томонидан G.983.1 ва G.983.2 тавсиялари номини олган.
PON нинг пассив оптик тармоқлагичлари асосидаги дарахтсимон топологияда (15.5–расм), шу технология асосидаги “нуқта – кўп нуқта” мантиқий топология қўлланилади. Марказий тугуннинг битта порти, ўнлаб абонентни қамраб олувчи дарахтсимон архитектура асосида бутун бошли оптик-толали сегментни улаши мумкин. Бунда дарахтнинг оралиқ тугунларида манба ва хизмат талаб қилмайдиган зич, тўлиқ пассив оптик ажраткичлар (сплиттерлар) ўрнатилади.



15.5-расм. PON нинг пассив оптик тармоқлагичлари асосидаги дарахтсимон топология.

PON архитектурасининг афзалликлари:


- оралиқ актив қурилмаларнинг йўқлиги;
- марказий тугунда оптик узатгич ва қабул қилгичларнинг тежалиши;
- толанинг тежалиши;
- янги абонентларни улашнинг енгиллиги ва хизмат кўрсатишнинг
қулайлиги.
Камчилиги: PON технологиясининг мураккаблиги ва оддий дарахт топологиясида заҳиралашнинг йўқлигидир.
PON тармоғининг хусусиятлари:

- бир тола бўйича бир-бирига қарама-қарши икки узунликдаги (1550 нм ва 1310 нм) тўлқинни узатувчи дарахтсимон архитектурадан иборат. Икки хил тўлқин узунлиги узатгич ва қабул қилгич орасида яхшироқ изоляцияни таъминлайди, шунингдек икки тўлқин узунликларининг таъсирлашувида қиммат бўлмаган планар лазер диодлар (PLC) ни ишлатиш мумкин, бу тизим нархини сезиларли даражада камайтиради [4];
- дарахтнинг оралиқ тугунларида пассив оптик тармоқлагичлар
жойлашади;
- TDMA уланиш усулидан фойдаланиш абоненлар орасида ўтказиш полосасини мослашувчан тақсимланишига йўл қўяди;
- марказий тугундан келаётган битта толага 32 та, максимум 64 та абонент тугунларини улаш мумкин;

  • PON технологиясида кирувчи трафикни кенг оммага етказиб беришда оқимларни спектрал ажратишдан ва чиқувчи каналда эса вақт бўйича мультиплексорлашдан фойдаланилади;

  • максимал масофаси 20 км ни ташкил қилади.

Қуйидаги 15.6-расмда PON технологиясининг ишлаш принципи кўрсатилган [6].

15.6-расм. PON архитектурасининг асосий элементлари ва иш принципи.


PON технологиясидаги асосий терминлар:
Марказий тугун OLT (optical line terminal) – марказий офисда ўрнатиладиган қурилма. Бу қурилма SNI (service node interfaces) орқали магистрал тармоқлардан маълумотларини қабул қилади ва абонент тугунларига кирувчи оқимга шакллантиради.
Абонент тугуни ONT (optical network terminal) бир томондан абонент интерфейсига, бошқа томондан узатишда 1310 нм тўлқин узунлигида, қабул қилишда эса 1550 нм тўлқин узунлигида PON дарахтига уланувчи интерфейсга эга. Назарий бир хил тўлқин узунлигидан фойдаланса ҳам бўлади, лекин икки хил тўлқин узунлиги узатгич ва қабул қилгич орасида яхшироқ изоляцияни таъминлайди, шунингдек икки тўлқин узунликларининг таъсирлашувида қиммат бўлмаган планар лазер диодлар (PLC) ни ишлатиш мумкин, бу тизим нархини сезиларли даражада камайтиради. ONT OLT маълумотларини қабул қилиб, уларни конвертлайди ва UNI (user network interfaces) абонент интерфейслари орқали узатади.
Оптик тармоқлагич – бу оптик нурланиш оқимини бир йўналишда тақсимлайдиган ва тескари йўналишда бир неча оқимларни бирлаштирадиган пассив оптик кўп қутбликдир. Умуман олганда тармоқлагичда M кириш ва N чиқиш портлари бўлиши мумкин. PON тармоғида кўпинча битта кириш портига эга 1хN тармоқлагичлар ишлатилади.
Ўтказувчанлик қобилиятига келсак, уни икки варианти мавжуд:
- биринчиси, иккала йўналишда ҳам маълумотларни узатиш тезлиги 155 Мбит/с бўлган симметрик трафикларга мўлжалланган;
- иккинчиси, ассиметрик бўлиб, абонентдан тармоққа маълумотларни узатиш 155 Мбит/с, тармоқдан абонентга эса 622 Мбит/с тезликда амалга ошади.
Бундай технологияларни қўллаганда тармоқлагичлар (ёки сплиттерлар) сони ва канал узунлиги, қўлланиладиган лазерга ва оптик толадаги йўқотишга боғлиқ.
Бундай PON тармоғининг битта сегменти, 20 км гача бўлган радиусда 32 абонентни таъминлаши мумкин. Барча абонент тугунлари терминалдир, яъни бирорта тугун ишдан чиқса ёки ўчирилса бошқасини ишига таъсир қилмайди.
Ҳар бир абонент тугуни, оддий хонадонга ёки бир неча юз абонентларга эга бўлган офис биносидан иборат. Марказий тугун PON нинг 4 тагача сегментини қўллаши мумкин. Ахборотларни узатиш ва қабул қилиш учун бир тола етарлидир.
PON арихтектурасининг асосий ғояси ўзининг марказий тугуни OLT да битта қабул қилиб, узатувчи модулни қўллаш ва бу модул орқали кўпгина абонент қурилмалари ONT га ахборатни узатиш ва улардан қабул қилишдан иборат. OLT нинг битта қабул қилиб узатувчисига уланган абонент (ONT) лар сони, жуда кўп бўлиши мумкин. Бу асосан қувват ва қабул қилиб узатувчи аппаратуранинг тезлиги билан боғлиқ. OLT дан ONT га узатиладиган маълумотлар оқими учун, тармокдан абонентга яъни тўғри оқимлар учун 1550 нм, турли абонент тугунларидан марказий тугунга маълумотлар оқимини узатиш (тескари оқим) учун 1310 нм тўлқин узунлиги қўлланилади. OLT ва ONT ларда кириш ва чиқиш оқимларини ажратиш учун мультиплексорлар жойлашган.
Энди бу технологияли пассив тармоқлагичлар орқали охирги мижозларга боғланишини қараб чиқамиз.
PON тармоғи прогматик тармоқ моделини таклиф қилган ҳолда ўзининг куч нисбатини ўзгартиради. Битта оптик толани, телефон тугунидан потенциал мижозлар гурухига эга бўлган район, корхона ёки шахсий фойдаланувчигача етказади. Бундай операторлар кабелни ётқизиш учун кетган харажатни қоплашига жуда ишонади. Чунки оператор шаҳарда хизмат қилишга мўлжалланган, лекин қайси корхона унинг хизмати билан қизиқиши номаълум. Телефон тугунларида лозим бўлган оптик чиқишларнинг мавжуд эмаслиги ва ҳар бир мижоз территориясида ажратгич (бирлаштиргич)ларни жойлаштириш назарда тутилса, бундай операторнинг бошланғич харажатлари зудлик билан камаяди. Агар шу территорияда тўсатдан янги буюртмачи пайдо бўлса, қўшимча оптик уловчи линияларни ётқизиш талаб қилинмайди, оператор, PON ни уловчи линияга қисқа линия ётқизади ва тармоқлагич жойлаштиради (агар кенгайтириш имкони бўлса).
PON технологияси Full Services Access Network (FSAN) стандартига асосланган бўлиб, бу технология қуйидаги стандартлар бўйича қурилиши мумкин:
A-PON – ATM протоколини қўллашга асосланган;
E-PON – Ethernet форматида кадрларни оптик тракт орқали узатишга асосланган;
B-PON - Broadband PON – кенг полосали хизматлар билан бирга Ethernet уланишни, аналог ва рақамли видеони трансляция қилишни амалга оширади;
G-PON - Gigabit PON – янги ечим, жуда юқори унумдорликка эга бўлиб, мультисервисли хизматларни амалга оширишга мўлжалланган.
Бундай тармоқлар иқтисодий томонидан тежамли ва кенг полосали турли ахборотларни ўтказиш қобилиятига эга.

Download 5,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish