14.3. Тўлқин узунлиги бўйича зичлаштиришли (ТУБЗ) технологиялар. ТУБЗ толали оптик алоқа тизимларининг классификацияси: CWDM, DWDM, HDWDM тизимлари ва уларнинг асосий параметрлари
WDM да мультиплексорлаш уч турга бўлинади:
- CWDM - одатдаги WDM тизими - 1270-1610 нм полосада ишловчи, қадами 20 нм тўлқин узунлигидаги тизим,
- WDM тизими - 200 ГГц дан кам бўлмаган элтувчи частота бўйича қадамга эга тизим, улар кенгайтирилган частотавий режа доирасида 16 тадан кўп бўлмаган каналларни мультиплексорлаш имконини беради;
- DWDM - зичлашган WDM тизими - 200 дан 50 ГГц гача элтувчи частота бўйича қадамга эга тизим, улар кенгайтирилган частотавий режа доирасида исталган каналлар сонини мультиплексорлаш имконини беради;
- HDWDM - тизими - 50 ГГц дан кичик (25 ва 12,5 ГГц) бўлган элтувчи частота бўйича қадамга эга тизим, улар кенгайтирилган частотавий режа доирасида исталган каналлар сонини мультиплексорлаш имконини беради.
Қўлланиладиган тўлқинли зичлаштирувчи тизимлар бир неча вариантларга эга. 14.1-жадвалда таснифланишининг энг кўп тарқалган варианти келтирилган.
14.1-жадвал
Параметрлари
|
CWDM (зич бўлмаган ТУБЗ)
|
DWDM (зич ТУБЗ)
|
HDWDM (юқори зичликдаги ТУБЗ)
|
Каналлар орасидаги масофа
|
20, 25 нм
|
1,6 нм
200, 100, 50 ГГц
|
0,4 нм
25, 12, 5 ГГц
|
Диапазон
|
O, E, S, C, L
|
S, C, L
|
C, L
|
Каналлар сони
|
максимум 18 та
|
ўнлаб/юзлаб
|
ўнлаб/юзлаб
|
Нархи
|
паст
|
юқори
|
юқори
|
Бу ерда:
О – бирламчи диапазон (Original, 1260-1360 нм),
Е – кенгайтирилган диапазон (Extended, 1360-1460 нм),
S – қисқа тўлқинли диапазон (Short wavelength, 1460-1530 нм),
С – стандарт диапазон (Conventional, 1530-1570 нм),
L – узун тўлқинли диапазон (Long wavelength, 1570-1625 нм).
50 ГГц интервалли частота режаси стандарт кремнийли EDFA кучайтиргичи ишлайдиган 1540-1560 нм майдонидан самаралироқ фойдаланишига имкон беради. Бу панжарадаги афзалликлар билан бирга ўзига ҳос камчиликлари бор. Биринчидан, каналлар орасидаги интервалнинг қисқариши билан тўрт тўлқинли зичлашувнинг зарарли эффекти ортиб боради, бу эса регенерациялаш оралиқ линиясининг (фақатгина оптик кучайтиргичларга асосланган линия) максимал узунлигини чеклайди. Иккинчидан, каналлараро масофанинг кичиклиги (0,4 нм) STM-64 каналларини мультиплексорлаш имкониятини чекланишига олиб келади (14.4-расм). Расмдан кўриниб турибдики, 50 ГГц интервални STM-64 каналларига қўллаб бўлмайди, чунки бундай ҳолда қўшни каналларнинг спектрлари бир-бирини тўсиб қолиши мумкин. Фақатгина кичикроқ тезликли тизимлар учун (STM-4 ва ундан паст), спектрларнинг бир-бирини тўсиб қолиши юз бермайди. Учинчидан, 50 ГГц интервалда қайта жойлаштирадиган лазерлар, мультиплексорлар ва бошқа ускуналар сифатига бўлган талаб ошиб боради, бу эса шу ускуналарнинг нархини оширади [3].
14.4-расм. Толада каналларнинг спектрал жойлашуви
Do'stlaringiz bilan baham: |