Коммуникациялари техникуми оптик алоқа тизимлари


Ярим ўтказгичли оптик кучайтиргичлар



Download 5,29 Mb.
bet51/115
Sana24.02.2022
Hajmi5,29 Mb.
#253363
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   115
Bog'liq
OAT Ma'ruza matni

10.3. Ярим ўтказгичли оптик кучайтиргичлар

Ярим ўтказгичли лазер кучайтиргичлар икки камчилиги туфайли кенг тарқалмаган. Уларни ёруғлик нурлантирувчи актив қатлами 1 мкм қалинликка эга, бу эса ёруғлик оқимларининг катта қисмини кириш толасидан актив қатламга тушишини чегаралайди (бир модали толаларнинг диаметри 9 мкм). Натижида оқимлар йўқолади ва фойдали кучайтириш коэффициенти камаяди. Киришдаги тола билан актив қатлам орасида линзалар жойлаштириб, кучайтиргичнинг фойдали кучайтириш коэффициентини ошириш мумкин. Лекин, бу кучайтиргич тузилишини янада мураккаблаштиради.


Шунингдек, ярим ўтказгичли кучайтиргичларнинг кучайтириши нурланиш қутбланишини йўналишига боғлиқ. Оптик толада қутбланишни назорат қилишнинг иложи йўқлиги, бундай кучайтиргичларда 4-8 дБ гача йўқотишларга олиб келади. Шунинг учун ярим ўтказгичли кучайтиргичларни ёруғлик нурланиш манбалари билан биргаликда ишлаб чиқарилгандагина қўллаш керак. Бу нурланиш қувватини ошириш мақсадида қилинади.
10.4. Раман оптик кучайтиргичлари

Бу турдаги оптик кучайтиргичнинг иш принципи катта қувватли дамловчи ёруғлик тўлқинининг оптик толанинг нобиржинсликларидаги сочилиш чоғида у билан бир хил ёки қарама-қарши йўналишда тарқалаётган кучсиз сигнал билан ўзаро таъсирлашувидан фойдаланишга асосланган. Бундай таъсирлашув жараёнида сигналнинг муайян спектрал диапозоннинг маркази дамловчи тўлқин частотаси д га нисбатан сигнал частотаси c қадар силжиган бўлади:


р=д - с . (10.1)
Бу частотавий силжиш Раман силжиш деб аталади.
Юқоридаги 10.1-расмда тўлқин узунлигининг 1470-1620 нм оралиғи учун кварц толали оптик кучайтиргичи кучайтириш коэффициенти ва кучсиз сигнал частотаси (тўлқин узунлиги) орасидаги боғланиш, яъни кучайтиргичнинг АЧХ тасвирланган, характеристика қуввати 100 ва 200 мВт га тенг бўлган 1440 нм ли дамлаш тўлқин узунлиги учун келтирилган.

10.1-расм. Раман кучайтиргичнинг спектри.


Расмдан кўринадики, тўлқин узунликларининг оралиғи тахминан 30 нм ни ташкил этади ва С диапозонга мос келади, бироқ характеристика нотекис бўлгани учун бундай кучайтиргичлардан жуда зич зичлаштирилган (DWDM) тизимларда фойдаланиш уни текислаш чораларини кўринишини талаб этади.


Сигнал интенсивлиги Ic дамлаш интенсивлиги Iд га қараганда кичик бўлган ҳол учун кучайиш коэффициенти бу турдаги кучайтиргичлар учун қуйидаги муносабат билан аниқланади.

G0=exp(g·Pдамл·эфф/Aэфф) (10.2)


Бу ерда Pдамл=Iдамл·Аэфф дамлаш қуввати, эфф ва Aэфф – дамлаш қуввати, эфф ва Aэфф мос равишда оптик толанинг эффектив узунлиги ва кўндаланг кесими, g оптик кучайтиргич амплитудавий – частотавий характеристика-сининг эффективлиги.


Кучайтириш коэффициенти дамлаш қувватининг Pдамл=1 Вт қийматигача қувватнинг ортиши билан чизиқли тарзда ортади. Сўнгри у дамлаш қувватининг бир неча Вт қийматларида тўйинишга чиқади.
Раман кучайтиргичларининг одатий қувватининг 1 Вт га яқин қийматларида уларнинг кучайтириш коэффициенти 17-30 дБ оралиғида ётади. Бунда дамлаш қувватининг ортиши билан кучайтириш коэффициентининг камайиши, тўйиниши кузатилади. Бироқ амалиётда дамлаш қувватининг 100-200 мВт ли пастроқ сатҳларидан фойдаланилади ва бу ҳолда кучайтириш коэффициенти 4-8 дБ оралиқда ётади.
Раман оптик кучайтиргичда 1300 нмли оптик сигналларини кучайтириш учун 1060 нмли тўлқин узунликка эга бўлган лазердан, тўлқин узунлиги 1550 нм ли сигналларни кучайтириш учун эса, 1320 ёки 1443 нм га тенг лазерларидан фойдаланилади.
Бу турдаги кучайтиргичлар етарли даражада кенг полосали (5-10 ТГц) бўлсаларда, АЧХ нотекислиги туфайли, улардан қисқа давомийликка эга бўлган оптик импульсларини кучайтириш учунгина фойдаланиш мумкин. WDM тизимларида кучайтириш чоғида амплитудавий – частотавий характеристикасини текислаш талаб этилади.
Бироқ кейинги вақтда таркибига германий аралашмалари киритилган махсус толали ёруғлик узатгичидан фойдаланишга асосланган юқори самарали Раман кучайтиргичлари ишлаб чиқилди. Шу сабабдан бу турдаги кучайтиргичлар толали оптик узатиш тизимларида фойдаланиш нуқтаи назардан борган сари муҳим аҳамият касб этиб бормоқда. Жумладан эрбийли толали кучайтиргич ва Раман кучайтиргичларининг турли хил комбинацияларидан иборат дурагай кучайтиргичларни яратиш ва ишлаб чиқиш устида ишлар олиб борилмоқда.



Download 5,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish