Назорат саволлари
Оптик линия трактда регенератор ва кучайтиргичларни қўллашда қандай фарқ бор?
Оптик регенераторлар қандай алохида хусусиятларга эга?
Оптик сигналларни регенерациялаш жараёнини тушунтиринг
Оптик регенератор қандай тузилган?
Оптик регенераторни иш принципини вақт диаграммалари асосида тушунтиринг.
10- МАЪРУЗА
ОПТИК КУЧАЙТИРГИЧЛАР
Режа:
10.1. Оптик кучайтиргичларнинг классификацияси ва асосий параметрлари. 10.2. Оптик кучайтиргичларнинг иш принципи
10.3. Ярим ўтказгичли оптик кучайтиргичлар.
10.4. Раман оптик кучайтиргичлари.
10.5. Толали оптик EDFA кучайтиргичлари, уларнинг тузилиши, иш принципи, характеристика ва параметрлари.
10.1. Оптик кучайтиргичларнинг классификацияси ва асосий параметрлари
Кўп каналли оптик тизимларни тузиш, шунингдек регенераторлар орасидаги масофани узайтиришга уриниш оптик кучайтиргичларни ривожланишига сабаб бўлди. Оптик кучайтиргичлар нолга тенг бўлмаган сижиган дисперсияли бир модали NZDSF толаларининг афзалликлари туфайли қиммат регенерациялаш тизимларини қўлламаслик имконини яратади ва оптик тола бўйлаб узатиладиган ахборот хажмини кескин оширади.
Регенераторлардан фарқли равишда оптик кучайтиргичлар оптик сигналларни электрик сигналларга айлантириб ўтирмай, кучайтиради. Кучайтиргичлар оптик сигналларни шаклини тикламайди, фақатгина кучайтиради, бунинг устига сигнал таркибига қўшимча шовқинлар қўшади. Кўп каналли оптик тизимларда ҳар бир пунктда ҳар бир оптик канал учун алоҳида талаб қилинса, бир неча оптик каналлар учун битта оптик кучайтиргич керак бўлади. Оддийлиги ва ишончлилигини юқорилиги бу оптик кучайтиргичларни афзаллигидир. Шунингдек, оптик кучайтиргичларни иши узатиш тезлигига боғлиқ эмас, регенераторларда эса аксинча. Оптик кучайтиргичларни қуйидаги асосларда ишлаб чиқариш мумкин:
- аралашма оптик толалар асосидаги кучайтиргичлар,
- ёруғликнинг Раман сочилишига асосланган оптик кучайтиргичлар,
- ярим ўтказгичли p-n ўтиш асосидаги кучайтиргичлар.
Оптик кучайтиргичлар қуйидагича белгиланади:
10.2-расм. Оптик кучайтиргичларнинг белгиланиши.
Оптик кучайтиргичлар қуйидаги параметрлар орқали аниқланади:
Тўйиниш қуввати Рт.чиқ-максимал чиқиш қувватини аниқлайди.
Максимал қувват 36дБқ (4 Вт)дан ошиши мумкин.
Кучайиш коэффициенти:
g=10lg Pс. чиқ/Pс. кир, (10.3)
бу ерда, Pc.чиқ- чиқиш сигналининг қуввати;
Pc. кир- кириш сигналининг қуввати
Кучайиш »40дБ гача етиши мумкин.
Шовқин-фактор NF кучайтиргич киришидаги сигнал/шовқин нисбатини чиқишдаги сигнал/шовқин нисбати орқали аниқланади:
NF=(Pc.кир/Pшов.кир)/(Pc.чиқ/Pшов.чиқ). (10.4)
NF=5-6 дБ.
Do'stlaringiz bilan baham: |