Аралашмали толали оптик кучайтиргичнинг характеристика ва параметрлари
Кучайтириш коэффициенти кириш сигналларини амплитудасига ва тўлқин узунлигига боғлиқ. Кириш сигналларининг амплитудаси ошиши билан кучайтириш пасаяди ва чиқишдаги сигнал тўйинишга интилади (10.5-расм).
Оптик кучайтиргичлар кучайтирилаётган сигналларга қўшимча шовқин киритади. Натижада сигнал/шовқин нисбати пасаяди, оптик кучайтиргичли оралиқ пунктлар сони чегараланади. Шунинг учун кучайтиргичлар билан биргаликда регенераторларни ҳам қўллаш керак.
Хозирги кунда кремний ва фтор-цирконат асосидаги EDFA кучайтиргичлари мавжуд. Кремний асосидаги кучайтиргичларнинг кучайтириши коэффициенти турли тўлқин узунликларида бир текис эмас. Кучайтиришнинг бир меъёрда эмаслиги бир оптик каналнинг бошқасига қараганда сигнал/шовқин нисбатини ёмонлашувига олиб келади (10.6-расм).
Кремний асосидаги кучайтиргичларнинг сигнал/шовқин нисбати баъзи каналларда юқори (10.6,а-расм), лекин айниқса 1540 нм тўлқин узунликдаги каналларда сигнал/шовқин нисбати кичик.
10.5-расм. Кириш оптик сигналлари қувватининг турли қийматларида кремний асосидаги EDFA кучайтиргичларининг кучайтириш коэффициенти.
Тулкин узунлиги бўйича зичлаштириладиган узатиш тизимларининг 1545 нм дан юқоридаги каналларининг шовқиндан ҳимояланганлиги юқори, бошқа 1540 нм даги каналларнинг шовқиндан ҳимояланганлиги кичик бўлади. Шовқиндан ҳимояланганлик, сигнал/шовқин нисбати бир меъёрда ўзгаришини таъминлаш учун фтор-цирконат асосидаги кучайтиргичлардан фойдаланиш керак. Фтор-цирконат асосидаги оптик кучайтиргичларнинг кучайтиришини тўлқин узунлигига боғлиқлик характеристикаси текис ўзгаради. Хозирги кунда ишлаб чиқарувчилар камчиликларни йўқотиш, бундай кучайтиргичларни келгусида янада такомиллаштириш, шовқин сатҳи кичик, юқори пухталиликка эга EDFA кучайтиргичларини ишлаб чиқариш устида иш олиб бормоқдалар.
10.6-расм. Кучайтиргич киришига кучайтириш учун DWDM сигналлари берилгандаги чиқиш қувватининг (сигнал ва шоқин) эгрилиги: a) кремний асосидаги кучай тиргичлар (1540 нм оралиғида сигнал шовқин нисбатини пасайиши кузатилади; b) фтор-цирконат асосидаги кучайтиргичлар.
Оптик кучайтиргичлар вазифасига қараб дастлабки, линия ва қувват кучайтиргичларига бў линади.
Олд, дастлабки кучайтиргичлар регенератор киришида ўрнатилади ва сигнал/шовқин нисбатини оширишга ёрдам беради. Жуда кичик саҳли (-45...-30 дБқ) сигналларни кучайтиришга мўлжалланган.
Линиявий кучайтиргичлари сигнал бузилишларини бартараф этиш зарурияти бўлмаса, регенераторлар ўрнини босиши мумкин.
Қувват кучайтиргичлари лазер узатгичларнинг чиқишида ўрнатилади ва оралиқ кучайтириш пунктлари орасидаги масофани узайтиришга ёрдам беради.
10.7-расм. Оптик кучайтиргичларни қўллаш усулари.
Do'stlaringiz bilan baham: |